Н. Сайдалиева
ЙОГА -- қадимги ҳинд фалсафий мактаби, милоддан аввалги II асрда донишманд Патанжали томонидан яратил-ган. Йога сўзининг луғавий маъноси — «қўшилиш», «бири-кишни», яъни инсоннинг индивидуал руҳининг мутлақ руҳ билан қўшилишини англатади. У диний-идеалистик тизим-дир. Бу тизим ўзига хос руҳий ҳрлатга эришиш усуллари мажмуасини ишлаб чиқиб, ўзининг икки муҳим жиҳатлари, яъни ўз-ўзини чеклаш ва медитация ҳолатига тушиш билан боғлиқ. Иога ўзининг келиб чиқиши жиҳатидан жуда қади-мий бўлиб, унда алоҳида аскетик (зоҳид, таркидунёчилик), машқ қилиш билан ғайритабиий (мўъжизавий) қобилият-ларга эришиш гояси акс этган. Йогачилар инсон руҳининг худо билан қўшилиб кетишини, инсон ҳаётининг олий мақ-сади деб билганлар. Йогачилар фикрича, инсон руҳи худо руҳига сингиб кетиш учун «инсон ўзининг ташқи оламда содир бўлаётган нарса ва ҳодисалардан олиб қочиб, бутун фикр-хаёлини ўзига қаратиши» лозим. Улар учун ташқи олам ҳақиқий борлиқ бўлмай, балки алдамчи дунёдир. Ана шу тартибда йогачилар мистик мушоҳада туфайли ўз рухларини таналаридан халос этиб, худо руҳи билан қўшилади. Иогачи-лар фикрича, бу мақсадга инсон мураккаб комплекс машқ-лар орқали эришади. Шунингдек, нафас олишга эътибор бериш, овқатланиш, профилактика ва тегишли ахлоқ қоида-ларига риоя қилиш лозим.
Йогачилар таълимотига кўра, инсоннинг кўринмас ҳаётий энергиясини ўралиб ётган илонга қиёс қилиш мумкин. У инсон орқа умуртқа поғонасининг қуйи қисмида жойлашган бўлиб, анъанавий ҳинд тиббиётида айтилишича, инсоннинг марказий асаб тизимини ташкил этади. Маълум машқларни бажарганда, бу ҳаётий куч уйқудан уйгониб, инсон умуртқа поғонасининг пастки қисми унинг юқори қисмига кўтари-лиши мумкин. Шу аснода, у олий ру\ билан қўшилади. Йога амалиетини кўпроқ жисмоний ҳаракатлар эмас, ^балки маъ-лум тана ҳолатларининг тизими ташкил этади. Йога — ин-
172
Нжтимоиилашув
сон ҳаётининг мақсади, ташқи вазминлик ва қувончга эга бўлишдан иборат деб тушунади. Қувонч келтирувчи шарафли фаолият реал мақсадни кўзлайди. Йога таълимотида тўртга асосий йўналиш мавжуд: карма-йога меҳнат ва ҳаракат қилиш Йўли билан озод бўлиш усули. Бу таълимотга кўра, «бу дунё-да ҳаёт,-, у дунёдаги ҳаётни белгилайди, яъни нима эксанг шуни ўрасан. Бу жиҳатдан карма-йога инсонни жўшқинлик-ка, фаол меҳнатга даъват этади ва ўзини шахсий ва ижтимо-ий манфаат йўлига бағишлашга ундайди. Карма йогачилар таълимотига кўра, инсон шуни эсдан чиқармаслиги керак-ки, инсон нимаики қилаётган бўлса, ўзи учун қилишини унутмаслиги керак. Табиат инсон ёрдамига муҳтож, дейди карма йогачилар.
Рожа-йога ахлоқий-жисмоний ва руҳий йўл билан қуту-лиш усулидир. Рожа-йога, санкхья фалсафасига таянган ҳолда, пракрити ва ттуруша (модда билан руҳ) -- икки мустақил субстанциядан иборат. Шу туфайли инсон, рожа йогачилар фикрича, моддий ва руҳий қисмлардан ташкил топган. Мод-дий дунё ва борлиқ, руҳий дунё, шунингдек, инсон жони ҳам борлиқ саналади. Бу дунё \ақиқий дунё эмас, балки ҳақиқий дунёга ўтувчи босқичлардан биридир.
Б. Ходжасв, А. Исломов
Do'stlaringiz bilan baham: |