Информация
ният эса «индустриал жамиятга нисбатан ўзини-ўзи кўпроқ ўзгартириш қобилияти билан фарқ қилувчи», шартли ра-вишда «постиндустриал жамият» деб аталадиган ижтимоий тизимга қараб ривожланиб бормоқда деб кўрсатилади.
ИНФОРМАЦИЯ — (лотин. т/огтаПо — тушунтириш, баён қилиш, хабар, ахборот) — фаннинг энг умумий ту-шунчаларидан бири бўлиб, унинг жуда кўп талқинлари мав-жуд. Тадқиқот соҳасига кўра, и. қуйидагича тушунилади: ташқи оламга мослашиш жараёнида ундан олинган маълумотларни ифодалаш (Н. Виннер), энтропияни инкор этиш (Бриллю-эн), коммуникация ва алоқа, ноаниқдикни йўқ қилиш жа-раёни (К. Шеннон), турли-туманликни ифодалаш (Эшби), тузилишлар мураккаблиги мезони; танлаш эхтимоли (Яглом).
Ушбу ёндашувлар серқирра ва турли-туман маънога эга бўлиб, и. тушунчасининг у ёки бу қиррасини очиб беради. Шу билан бирга, ҳар қандай ахборот учта асосий параметрга эга: мазмун, миқдор, қадрият. И.нинг миқдорий сифатлари математик статистикада унинг қадрият ва мазмуний томон-лари семантик назарияда ўрганилади.
И.нинг миқдор тушунчаси ахборот устида сўз борган во-қеанинг эҳтимолли даражасига тескари пропорционал миқ-дор сифатида таърифланади. И.илмий тушунчасининг ишлаб чик^лиши, олам моддий бирлигининг янги қиррасини очиб беради. Илгарилари бутунлай турлича бўлиб кўринган кўпгина жараёнларга — алоқанинг техник каналлари бўйича ахборот-лар беришга, асаб тизимининг ишлашига, ҳисоблаш маши-наларининг ишини бошқаришнинг хилма-хил жараёнларига ва ҳ.к., ягона бир нуқтаи назардан қарашга имкон берди. Буларнинг ҳаммаси и.ни узатиш, саклаш ва қайта ишлаш жараёнлари билан боғлиқдир. И.га семантик ёндашувнинг маъноси — и.ни баъзи тиллар, белгиларидан ташкил топган матнни англаш деб қарашни англатади. Баъзи тизимларда бу белгилар ўзаро фарқ қилинади ва англанади (ахборот етка-зувчи). Англаш қабул қилувчи томонга белгиларни маълум бўлишини тақозо этади (ахборот қабул қилувчи). Ахборот қабул қилувчи ҳар бир тушунчани англаш учун ёрдам бера-диган билимлар мажмуига эга бўлиши лозим. Илта узатувчи тилидан, олувчи тилига таржима қилиш лозим. Шундай усул билан олинган и. тизими атроф-муҳитга ўз муносабатини билдиради. И. тушунчаси кибернетик назариянинг асосини ташкил этади. Н. Виннер фикрича, жонли табиат, жамият ва машиналардаги барча бошқарув ва алоқа жараёнлари ахбо-рот узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнлари сифатида қаралади. И.тушунчаси билан боғлиқ тадқиқотларда жуда кўп
168
Иония фалсафаси
муаммолар мавжуд. И. барча моддий организмларга хосми ёки фақат онгли фаолият кўрсатувчи мавжудотларга хосми, деган баҳс ҳамон давом этмоқда. И. муаммоси ҳозирги ком-пьютер инқилоби натижасида и.ни сақлаш ва узатиш функ-ииялари деярли тўлалигича машиналар зиммасига юкланган замонда кесушн ва долзарб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |