Индустриал жамият
«Индустриал жамият» назариясининг моҳияти шундан иборатки, ижтимоий тараққиёт жараёнидаги туб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий-маданий ўзгаришлар «анъ-анавий» аграр жамиятларнинг « индустриал» жамиятга транс-формацияси натижасида юз беради. Бундай трансформация саноат революцияси ва у билан боғлиқ тезкор ва кенг миқесда техника, жамиятнинг барча соҳаларига кириб бориши нати-жасида амалга ошади.
Айнан техниканинг тез ривожланиши ижтимоий-иқтисо-дий тараққиётининг асосий детерминанти, сабаби бўлиб қола-ди. Индустриал жамият шаклланишининг асосий таркибий -^. қисмлари: унинг пайдо бўлиш жараёнида йирик машина иш-лаб чиқариши (Ростоу), эркин савдо ва умумий бозорга асос-ланган иқтисодиётнинг миллий тизими (Арон), меҳнатнинг корхоналашган шаклда ташкил этилиши (Тоффлер) киради.
Беллнинг фикрича, индустриал жамиятнинг ижтимоий динамикасини аникловчи марказий ўзгарувчан кўрсаткичла-ри меҳнат ва капитал бўлиб қолади. Бу тезисга асосланиб, Дарендорф бундай жамиятдаги асосий ижтимоий конфликт (келишмовчилик)нинг сабаби, мулкчиликка оид пролетари-ат ва капиталистлар ўртасидаги зиддиятдир деб ҳисоблаган.
«Анъанавий» жамиятларга хос бўлган қатьий ижтимоий чегаралар индустриал жамиятдаги фаол ижтимоий ҳаракат-чанликнинг (мобилликнинг) ошиб бориши билан бузилади, анъанавий наслий имтиёзларнинг ўрнини имкониятларнинг тенглиги эгаллайди. Бу эса фуқаролар ҳуқукларини кенгайиб ва бойиб боришига, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг демократла-шувига олиб келади.
Индустриализм қудратининг ошиб бориши ҳамда мута-хассисларнинг бошқа соҳаларни бошқаришдаги мавқеининг ўсиши билан индустриал жамиятда мулкчиликнинг бошқа-рув жараёнидан ажралиши содир бўлиб, қақиқий ҳокимият, «техноструктура» — олимлар, муҳандис ва техниклар, реа-лизация, савдо, реклама, жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислардан ташкил топган, махсус ижтимоий ташки-лот қўлига ўтади. (Билбрейт). Шундай қилиб, индустриал жамият таркибига кейинги тараққиёт жараёнида барҳам топ-ган хусусий ҳодиса сифатида «капиталистик жамият» қам кирадиган кенг қамровли ижтимоий категория сифатида на-моён бўлади. XX асрнинг 70—90 йиллари давомида индуст-риал жамиятга оид фикрларда танқидий баҳо купроқ ўрин олади.
Хусусан ҳозирги ижтимоий-сиёсий тараққиёт индустри-ал жамият қадриятларининг инкор этилишига олиб келган-лиги, бу жамият ҳозир инқирозга юз тутаётганлиги, инсо-
167
Do'stlaringiz bilan baham: |