О. Мўминова
ИНТЕРИОРИЗАЦИЯ - (лотин. Шепог - ички) - таш-қи ижтимоий воқеликни ўзида ўзлаштириш орқали инсон
163
Интуацая
психологияси ички тузилишининг шаклланишидир. Ушбу ту-шунча, француз психологияси -- Пьер Жоне, Пиаж, Анри Валло томонидан фанга киритилган бўлиб, психоанализда индивидлар муносабати, тузилмасини инсон психикасига ўти-шини ва онгсизликни (индивидуал ёки жамоа), уларнинг қайсиси ўз навбатида онгнинг ички режасини ташкил қили-шини билдиради. Виготский фикрича, интериоризация -индивид томонидан унинг инсоний қадриятларни ўзлашти-риши натижасида ўзида асл инсон психикасини шаклланти-ришдир.
ИНТУИЦИЯ (лотин. тШеп — тикилиб қарамоқ), қара-лаётган объектдаги муаммо бўлган ҳолат тўғрисида \еч бир мушоҳада ва исботга таянмасдан туриб, бирданига яхлитли-1 гича қамраб олиш асосида янги билимга эга бўлиш жараё-нидир. Тадқиқотчилар и.нинг ҳиссий, ақлий, яъни интел-лектуал, эмоционал ва мистик турлари ҳақида маълумот бе-ришади. Ақдий мушоҳада ва бошқа сезги образларига боғ-лиқ бўлмаган ҳолда, тушунчадан олдин келадиган интуитив сезиш — ҳиссий интуиция дейилади. Гуссерль фикрича, \оди-саларнинг моҳиятини бирданига, ақпий жиҳатдан илгаб олиш ҳодисаси интеллектуал интуиция дейилади. Шелер фикрича эса бирор нарсанинг қадр-қимматини ҳиссиёт орқали анг-лаб етиш жараёнида эмоционал интуиция намоён бўлади. Маритеннинг таъкидлашича, и. идоҳий қудрат билан муло-қот жараёнида вужудга келадиган мутлақо онгсиз, илоҳий илҳом ва кашфиётдир. Интуитивизмда эса интуиция субъект-нинг объект билан бевосита қўшилиб кетиши оқибати деб тушунтирилади (А. Бергсон). «Ҳаёт фалсафаси» вакиллари эса интуицияни инстинктив билиш деб тасаввур этишади. Пси-хоанализда интуиция ижоднинг онгсизликдаги илк тамойи-лидир деб талқин этилади (Фрейд). Шарқ фалсафасида ин-туицияни «илоҳий илҳом» ёки «илоҳий зеҳн» деб аташган (Ибн Сино). И.ни ўрганиб ҳам, бошқариб ҳам бўлмайди. У тўсатдан, тасодифан мияга келиб қолувчи фикрдир. Инсон миясида рўЙ берувчи рефлектив жараёнлар шу қадар му-раккаб занжирли боғланишлар ҳосил қиладики, баъзан турли сабаб-оқибатли занжирлар тизимидаги ҳалқалар бир-бирига туташиб кетади. Ана шундай жараёнда инсон миясига «ярқ» этиб, янги фикр келиб қолгандай бўлади. Мана шу ҳолат интуициянинг асаб-физиологик асоси х^собланади. Бу ку-тилмаганда, бехосдан, рўй берганлиги учун кишилар интуи-цияни илоҳий ва ғайритабиий моҳиятга боғлаб тушунти-ришга уринишади, лекин унинг замирида ётган асл сабаб — онг замиридаги психик жараёнлар номаълумлигича қолаве-
164
Интуиция
ради. Интуиция инсон миясида рўй берувчи, ўз-ўзини соз-лаш, мувофиклаш механизми билан боғланган. Миядаги жа-раёнлар муайян пайтда автоматик тартибда ишлашга ўтади ва ўз-ўзича янги билимни ишлаб чиқади. Бу жараённи онг-ли назорат қшшаганлигимиз туфайли миямизга тўсатдан янги фикр қуйилиб келгандай туюлади. Аслида эса бу фикрни миямизнинг ўзи автоматик тартибда ҳисоблаб чиққан бўла-ди. Бу механизм социал билиш жараёнида содир бўлиши мумкин. Ижтимоий жараёнларни бирданига онгда қамраб олиш қийин, шуиингдек, ижтимоий ҳодисалар нисбатан узоқ вақг давомида шаклланиши, ўзгариши ва ривожланиши мум-кин. Бундай узоқ давом этувчи жараённи бевосита бошидан кечиришга бир одамнинг умри етмаслиги мумкин. Шу са-бабли узоқ вақтни қамраб олувчи тарихий манбаларни син-чиклаб ўрганиш асосида бу ҳодисага турли хил нуқтаи на-зарлардан баҳо берган тарихчиларнинг фикрларини бир-би-рига таққослаш натижасида тадқиқотчи миясида бўлиб ўтган жараённинг хаёлий манзараси ҳосил бўлади ва маълум бўлган ижтимоий жараённинг ривожланиш қонуниятларига таян-ган ҳолда, у хулосалар чиқариши, мазкур жараённинг кела-жаги тўғрисида башорат қилиши мумкин. Ана шундай ижо-дий жараёндагина, баъзан кутилмаганда, ижтимоий воқе-лик тўғрисида янги билимларни пайқаб қолиш ҳодисаси со-циал иитуиция ҳисобланади. Жамиятни бошқаришда ишти-рок этувчи давлат арбоблари, ҳукмдорларда ана шундай ин-туиция яхши ривожланган бўлади. Ислом фалсафаси ва қонуншунослигининг таниқли вакилларидан бири, мавлоно Муҳаммад Қози, ўз устози Хўжа Аҳрор Валий хотирасига бағишлаб ёзган «Силсилат-ул-орифин» асарида ҳукмдорлар-га берган ўн насиҳатнинг бири сифатида зукколикни кўрса-тиб, ҳукмдор, жамиятда рўй берадиган ҳодисаларни олдин-дан сеза билиши ҳамда уларни бошқаришнинг тадбирлари-ни белгилай олиши лозим деб езади. Ана шу хислат ижти-моий интуицияга мос келади.
Баъзи фалсафий оқимларда и. мантиқ ва амалий ҳаёт амалиёти билан сиғишмайдиган, худодан берилувчи, онгсиз жараён сифатида ҳам талқин этилади.
Ҳозирги замон файласуфлари интуиииянинг рационал мағзи, унинг билишдаги бевоситалик жиҳати бу — ҳиссий ва ақлий фаолиятнинг бирлигидир деб эътироф этмоқдалар.
Илмий билиш жараёни оламни бадиий образлар орқали ифодалаш ҳар доим ҳам мантиқий факт ва далилларга асос-ланиб бормайди. Кўпинча, мураккаб қолатларда субъект тез ва аклан фикрлаш орқали ҳам жараённи тўгри англаб етади.
И.нинг вазифаси объектни айниқса, номаълум ҳолатлар-
165
Do'stlaringiz bilan baham: |