Фалсафа қисқача изоҳли луғат


Индивидуал онг ЭЪТИҚОД



Download 1,98 Mb.
bet114/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

158
Индивидуал онг
ЭЪТИҚОД — одам онги, руҳияти билан боғланиб кета-
диган оламдаги нарса, ҳодиса, жараёнларга алохида муноса-батни қарор топтирадиган, маънавий-руҳий ҳолатдир. Эъти-қод муайян ғоя, дунёқарашга ҳис-ҳаяжонли ёндашув маъно-сида имонга яқин туради. Шунинг учун ҳам баъзан, у имон тушунчасининг синоними ёки уни тўлғизадиган тушунча маъ-носида ҳам қўлланилади.
Эътиқод муайян нарса, ҳодиса, жараёнга ихлос сифати-да кенг қамровли тушунча ҳисобланади. Одам табиий ва иж-тимоий муҳитда яшаб, улардаги баъзи нарсаларга ихлос қуяди. Шу жараёнда ўша нарсага ҳис-ҳаяжонли муносабатда бўлгани учун эътиқод пайдо бўлади. Нарса, ҳодиса, жараён-ларга ўз эътиқоди кўзгуси орқали қараб, одам унга баҳо берадн ва муносабатини белгилайди. Масалан, одам бирон касб-корга эътиқод қуиди, дейлик. У ана шу эътиқоди нуқ-таи назаридан туриб, ўша касбни ардоклайди, қадрлайди ва оқибатда ҳаетини, тақдирини ўзи танлаган касб билан узвий боғлайди.
Бироқ эътиқод тушунчасида фақат ижобий жиҳатларни-гина кўриш тўғри эмас. Инсон табиати, феъл-атвори, фао-лият йўналиши серқирра ҳодиса бўлгани учун баъзи одам-ларда моддий нарсалар, безаклар, урф-одатларга меъёридан ортиқ ихлос қўйиш, улар маънавиятининг қашшоклашиши-га, ҳар бир нарса, ҳодисага, моддий бойлик нуқтаи назари-дан туриб, муносабат белгилашга олиб келади. Бундай одам-ларнинг эътиқоди ғайриинсоний йўналиш олиб, пироварди-да, улар халқ назаридан қолиб, мосуво бўладилар.
Ихлос маъносидаги эътиқод туйғуси ҳайвонларда ҳам мав-жуддир. Шу туфайли ҳатто ваҳший ҳайвонлар ҳам ихлос қўйган ўз хўжасини хафа қилмасликка ҳаракат қиладилар, ўзларидаги ваҳшийлик инстинктларини жиловлай оладилар.
И. Каримов
ИНДИВИДУАЛ ОНГ • - ҳар бир кишининг ўзига хос тарзда, ён-атрофни билиши, сезиши, идрок этиши, унинг тўпланган ижтимоий-тарихий тажрибаларни ўзлаштиргани-ни кўрсатувчи фикрлари, тасаввурлари, ғоялари ва қараш-лари. И.о. мия фаолиятининг маҳсулидир. У индивид ҳаёти ва фаолиятининг субъектив томони ҳисобланади.
И.о., фалсафа, психология, социология фанларининг асо-сий тушунчаларидан бири сифатида индивиднинг борлиқка, жамиятга ва ўзи каби и.о.га эга бўлган индивидларга муно-сабатларида намоён бўлади. Индивиднинг иқтисодий, сиё-сий, фалсафий, ахлоқий ва диний тушунчалари, миллий ва ум^инсоний қадриятларга муносабатлари и.о.нинг кўриниш-
159
Инкор
ларидир. И.о., бир томондан айнан бир индивидга тааллуқди бўлса, иккинчи томондан у ижтимоий ҳодисадир.
И.о.нинг индивидга тааллуқлилиги шундаки, у индивид ички руҳий-маънавий изланишларининг натижаси ҳисобла-нади. Тўғри, бу натижалар пировардида бир-бирларига яқин ёки ўхшаш бўлиши мумкин, бироқ бу натижаларга етиш жараёнлари ҳеч қачон икки кишида бир-бирига айнан ўхшаш бўлмайди, чунки индивидларнинг ички руҳий-маънавий ке-чинмалари борлиқ ва ҳаётни қабул этиш, мавжуд муаммо-ларни ечиш тажрибалари ҳар хилдир. Мана шу белгилар ҳар бир и.о.нинг ўзига хослигини келтириб чиқаради.
И.о. ижтимоий онгнинг бир шакли, кўринишидир. Инди-вид дунёга келганида у ижтимоий онгни, унинг кўринишла-рини тайёр ҳолда топади.
И.о.нинг шаклланиши эса унинг мана шу ижтимоий онг ва ижтимоий ҳаётни, авлодлар томонидан яратилган тари-хий тажрибаларни ўзлаштириб олишига боглиқ бўлади.
И.о.ижтимоий ва миллий онг билан боғлиқ бўлади. Иж-тимоий онг и.о. кўринишларининг мажмуи бўлса-да, унда асрлар давомида миллат, элат ва халқлар яратган руҳий-маънавий бойликлар жамланган. И.о. эса ижтимоий онгга нисбатан кейин ва бевосита унинг таъсирида шаклланади. И.о. ижтимоий онгдан нисбатан мустақил эканини таъкид-лаш керак. Ижтимоий-тарихиЙ тажрибалар энг аввало, реал шахслар, индивидлар фаолиятининг маҳсули ҳисобланади. Демак, ҳар бир ижтимоий онг кўринишларида реал шахс-лар, индивидларнинг ўз улуши бўлади. Масалан, фалсафада-ги материя фикрлаш хусусиятига эга, деган қарашларнинг шаклланишида Ибн Сино ва Розийнинг хиссалари катта.
И.о. индивиднинг ўз «мен»ини идрок этиши, унинг ўзи-ни ўзи англаши, ўзини ўзи баҳолаши каби психологик ту-шунчалар орқали ҳам намоён бўлади. Бу тушунчалар инди-виднинг шаклланишида ён-атрофдагилардан узини фаркда-ши ва улар билан алоқалар ўрнатишида муҳим аҳамиятга эга. Миллатнинг ўзини ўзи англаши, индивидларнинг ўзини ўзи идрок этиши билан боғлиқ. Миллий онг и.о.ни белгилаб берса-да, и.о. миллий онгни ижтимоий ҳаётда шахслараро ва давлатлараро муносабатларда намоён этади. Шунинг учун ҳам айрим индивидлар, айниқса, ўз миллати ва халқининг руҳи-ятини, орзуларини ўзида мужассамлаштирган даҳо ижодкор-лар миллий онг, миллий тафаккур ва миллий маданиятнинг йирик тимсолига айланади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish