Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet113/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

153
Имманентлик
тив, реал, формал ва абстракт (мавҳум) шаклларда намоён бўлиши мумкин.
С. Комилова
ИММАНЕНТЛИК —(лотин. штапепз — бирор нарса-нинг ичида бўлиш, жараён ёки ҳодисадаги ички мавжуд, ўзида бўлган бошқа бирор бегонага ўтмаган хусусият. Мисол учун, Спиноза пантеизмида худо табиатга ички хосдир (им-манентдир). Харакат материянинг атрибутидир, унга имма-нентдир. У анъанавий фалсафанинг марказий тушунчалари-дан бири. «И». атамаси мазмуний маъносига кўра, Аристотел-га бориб тақалади: у ўзининг айнан маъносида биринчи марта ўрта аср схоластикасида татбиқ этила бошланди. И.нинг за-монавий тушунчасини Кант киритган эди. Трансцендентлик-дан фаркли ўлароқ, и. бирор нарсанинг ўз-ўзида бўлишини билдиради. Кантнинг фикрича, макон ва замон мавжуд материянинг объектив шакллари эмас, балки киши онги-нинг шакллари, ҳиссиёт мушоҳадасининг ҳар қандай тажри-бадан оддин, онгда мавжуд бўлган априор шаклларидир. Кант ақлу идрок категорияларининг ҳаммасини онгнинг априор шаклларига чиқариб қўйган эди.
Унинг фикрича, табиат — «ўзга нарсалар» эмас, объек-тив реаллик ҳам эмас, балки онг кашф қилган нарсадир. Кант, «нарса ўзида»ни билиб бўлади-ю, бироқ киши онги-дан ташқари объектив мавжуд эмас деб ҳисоблаган. Ушбу анъана Э. Гуссерль феноменологиясида давом этади. Унда имманентликда деганда бевосита онгга берилган феномен-ларнинг алоҳида феноменологик жиҳатдан «тозалаш» қурил-маси назарда тутилади. Постмодернизм фалсафасида (Р. Барт, Ж. Деррида, Ю. Кристева, М. Фуко ва бошқалар) имманент-лик кенг таҳлил қилинади. Реал воқеликни чексиз ва чегара-сиз матнда таърифлаш, субъектнинг ўзини англаш позидия-сининг мустақиллиги, тегишлилиги «трансцендентлигини» йўққа чиқаради деб тушунилади.
Д. Каменов, И. Ҳошимова, С. Комилова
ИМОН (араб. — «аман» сўзининг ўзбекчалашган шакли бўлиб, ишонч ва эътиқод маъноларида қўлланилади) — нутқ тили, мураккаб тафаккур тарзи ва кучли хотирага эга бўлган ҳозирги замон тоифасидаги аклли инсон — пото 5ар1еп8 онг ва ахволи руҳиятининг нодир ҳодисаси бўлиб, муайян фикр, олий ғоянинг ҳақиқатлигига комил ишончдан иборат шахс-даги алоҳида руҳий ҳолатдир.
Инсон шундан келиб чиқиб, бошқа одамлар, ўзини қур-
155



* Имон
шаган оламдаги нарса, ҳодисаларга баҳо беради ва уларга ўз муносабатини белгилайди. Имон инсон онги ва аҳволи ру\и-ятига сингган, ундан мустаҳкам ўрин олган дунёвий ғоя ва дунёқараш сифатида қудратли қаракатлантирувчи куч ва ин-сон иродасини мустаҳкамлаш воситасидир. Имон — инсон-нинг оламни, унда ўз ўрни ва мавқеини билиши, унинг ижтимоий мавжудот сифатида намоён бўла олишининг за-рур шартидир. Ймон туфайли инсон руҳи эзгуликни қарор топтириш томон йўналиб, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг ин-сонга яқинлашувида муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, ҳар қандай гоя, дунёқараш, инсон имони ва эътиқоди (их-лоси) ҳамда одамлар уюшмалари (давлат, сиёсий партия-лар, жамоат ташкилотлари, илмий-ижодий жамоалар ва ҳ.к.) масаласига айлангандагина, қаракатлантирувчи моддий ва ру-ҳий куч сифатида намоён бўлади.
Имон марказида дунёқараш, оламга одамлар ва уларнинг турли уюшмаларига муносабатни белгилаш ётса-да, аммо умуминсоний ахлоқий қадриятлар — инсоф, диёнат, ҳалол-поклик, виждон, садоқат, муҳаббат, тил ва дил бирлиги, ватанпарварлик, оила, жамият, халқ ва бутун инсоният ол-дидаги бурчни англаш кабилар имонлилик шартлари ҳисоб-ланади. Бундай хусусиятлардан маҳрум бўлган одамларга одат-да, имонсиз кишилар сифатида қаралади. Баъзи файласуф-лар ва шюҳиётчилар, имонсиз одам ахлоқий хислатлардан махрум бўлиб қолади, деган фикрни билдирадилар. Ҳатто имонсиз одамни ҳайвон билан инсон ўртасидаги аллақандай махлуқот ҳам дейдилар.
Ишонч билан имон тушунчалари одатий (кундалик) онгда кўпинча бир маънода қўлланилади. Назарий онгда улар ўрта-сида яқинликдан ташқари, тафовут ҳам борлиги эътиборга олинади. Ишонч ҳам одамлар ва улар уюшмалари ўртасидаги алохдда руҳий ҳолат сифатида ўзаро муносабатларнинг ин-соний тус олишига хизмат қилади, ишонч муҳити қарор топган жойда куп муаммолар осонроқ, беозорроқ ҳал бўла-ди, одамларнинг кўп вақти ва қуввати беҳудага сарфланмай-ди.
Ишончсизлик ва шубҳаланиш муҳитида инсоннинг шахс сифатидаги шаклланиши қийинлашади. Илмий-тадқиқот со-ҳасида тадқиқотчининг ўз изланишларининг ҳақлигига бўлган комил ишончи унга кўтаринки руҳ бағишлайди, ундаги қи-йинчшшклар, муаммоларни енгиб ўтиш қобилиятини ку-чайтиради. Инсон фақат ўз тадқиқоти ҳаклигига ишонч ту-файли фанда янги кашфиётлар қила олади.
Имоннинг умуминсоний ахлоқий қадриятлардан иборат имон шартлари илмий-маърифий, изчил маданий тадбирлар
156
Имон
ҳамда анъанавий турмуш тарзи ва мафкура таъсирида ҳам маълум даражада шахс сифатларини ташкил этиши мумкин. Бироқ имонлилик учун бунинг ўзи кифоя қилмайди. Имон ишончга нисбатан чуқур фалсафий мазмунга эга. У дунёқараш билан узвий боғлиқ бўлгани сабабли, инсонда Олий бир ибтидо (Аллоҳ, уч юзли Биру бор, Олий руҳ ва ҳ.к.) ёки Олий бир ижтимоий мақсадни ифодалайдиган эзгу гояга ишонч бўлгандагина, у алоҳида руҳий қолат сифатила намоён бўлади. Бунингсиз имон юзаки, сохта, ўткинчи бўлиши мумкин.
Ҳозирги даврда диний дунёқараш билан бирга илмий-фалсафий дунёқараш ҳам мавжуддир, айрим кишиларда ди-иий онг устувор бўлиб, уларнинг имони диний ақидалар ҳакдигига ишонч асосида шаклланган; баъзи кишиларда ил-"мий ҳақиқатларга ишонч устувор бўлгани сабабли, уларнинг имони фалсафий дунёқараш негизида намоён бўлади. Ҳар икки дунёқараш, шахс «Мен»и ташқи космик бутунлик би-лан боғлангани учун инсон ҳаёти маъносини тўғри идрок этишга, иродасини аниқ мақсадга йўналтиришга хизмат қила-ди. Бинобарин ҳар икки имон эгалари, ўзлари яшаётган жа-миятда ва бутун дунёда маънавиятни қарор топтиришда асосий ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланадиларки, шу туфай-ли, улар дунёқарашидан келиб чиқадиган имонни асло, бир-бирига қарама-қарши қуймаслик лозим.
Илмий ҳақиқатлар нечоғли тўғри, ҳарчанд исботланган бўлмасин, улар ўз холича, имон предмети бўла олмайди. Имон ўз доирасига нафақат ишонч-умидни, балки шу билан бирга, шахс учун маънавий-руҳий таянч бўлишга арзийди-ган олий орзуни ҳам қамраб олади. Бундай ғояга асосланма-ган оддий ишонч, имонга айлана олмайди ва инсонда хис-ҳаяжонли руқий ҳолат юзага келмайди. Барча динлар, улар-нинг руҳонийлари ўз мухлисларига худо ва муқаддас китоб-ларда ўз ифодасини топган даъватлар, талаблар, панд-наси-ҳатларга сўзсиз ишонишни, бу ишончни ҳар доим сўз билан иқрор этиб боришни, амалиёт учун асос қилиб олиш учун рухий қасам ичишни ўз ичига оладиган имонни тарғиб ва ташвиқ этадилар. Ҳар бир кишининг ўзи ҳақиқат деб бил-ган, эътиқод қуйган дин орқали шу дунёда ўзидан яхши ном қолдириш ва «нариги дунё»да жаннат ҳузур-ҳаловатларига эришиш мақсадида имон эгаси бўла олишига, турли ибодат-лар, расм-русумлар, урф-одат ва маросимлар йўли билан ишонтиришга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун ҳам одатий онгда фақат диндор одамгина имонли бўла олади, деган ғоя ўрнашиб қолган.
Барча диний ташкилотлар, уларнинг руҳонийлари, тари-хан, имон бутунлиги учун курашиб келадилар, ўз мухлисла-
157
Имон
рининг ҳаммасини имони бутун бўлгандагина, уларда чина-кам комиллик сифатлари намоён бўлишига ишонадилар. Гарчи оммавий онгда — «дин» ва «имон» тушунчалари, кўпинча, айнанлаштирилса-да, аммо илоҳиётчилар мазкур тушунча-лар ўртасида жиддий фарқ борлигини исботлайдилар. Маса-лан, ислом илоҳиёти асосчиларидан — Абу Ҳамид ал-Ғаззо-лий мусулмонларнинг Аллоҳга бўлган ишончи даражасини қуйидагича изоҳлайди:
а) Мунофиқдик имони. Бу ҳолатда одам оғзида Аллоҳ ва
унинг қудратига ишонганини маълум этса-да, қалбида бунга
иқрор бўлмайди, балки уни инкор этади. Унинг имони, ён-
ғоқнинг қаггиқ пўстлоғидек, бесамардир;
б) Одам тилидаги изҳорга қалби билан иқрор бўлади.
Унинг қалби, калом ёрдамида изчил мустаҳкамланиб борил-
маса, уни Аллоҳ билан боғлаб турган ришта тезда узилади.
Бундай имонли одамлар ёнғоқ пўчоғи ичидаги пўстга ўхшай-
ди;
в) Аллоқ нури ила инсон башоратни кўради. Бундай имон
эгалари, Аллоҳга яқин бўлганликлари учун у билан уйғунла-
шиб кетади. Бундай имон эгаларини ал-Ғаззолий ёнғоқ мағ-
зидан олинган ёғга ўхшатади.
Тасаввуфда ҳам солиҳ тўрт машаққатли босқични босиб ўтгач, Аллоқ висолига — ҳақ-ҳақиқатга етишиши мумкинли-ги таъкидланади. Чунончи солиҳ шариат, тариқат, маърифат босқичларини босиб ўтгач, ҳақиқат мақомига — имон бу-тунлиги мартабасига эга бўлади.
Таниқли исломшунос Анри Массэ мусулмон илоҳиётида имон тушунчаси бошқа бир қатор тушунчалар билан қўшиб изохланишига эътиборни қаратади. Унинг тадқиқотидан маъ-лум бўлишича, ислом илоҳиётчилари узоқ тортишувлардан кейин имоннинг уч унсурдан ташкил топиши тўгрисидаги умумий хулосага келганлар. Бунга кўра: а) ички ҳис-туйғу билан Аллоҳнинг ягоналигига комил ишонч, эътиқод; б) сўзда истиғфор (иқрор) қилмоқ; в) эзгу ишлар билан қалб ва сўз амрини исботламоқ (амал). Демак, мусулмон киши-нинг имони, ишонч (эътиқод), иқрор бўлиш ва амалдан иборат алоҳида руҳий ҳолатдир,
Барча жаҳон динлари каби исломда ҳам имон бутунлиги-ни таъминлашга қаратилган диний ибодатлар, урф-одатлар, расм-русумлар, маросимларни ўтказишга қатьий риоя қилиш талаб этилади, жамоатчилик фикри имон бутунлигини рағ-батлантиришга қаратилади. Диний ташкилотлар ва дин аҳл-лари олдида ҳозирги давр руҳига монанд илмий-маърифий йўл билан имони бутун комил инсонларни тарбиялаш фав-қулодда муҳим вазифа бўлиб турибди.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish