Д. Пўлатова
АНАЛИЗ ва СИНТЕЗ (юнон. — апа!уж — ажратиш ва 5уп1Ье518 — бирлаштириш) — умумий маънода бутунни тар-кибий қисмларга фикран, ажратиш ва қисмлардан бутунни худди шундай тарзда, қайта бирлаштиришдир. А. ва с. билиш жараёнида муҳим аҳамиятга эга ва уиинг ҳамма босқичларида амалга оширилади. Анализ-синтезлаш ҳаракатининг марка-зи — бош мия катта ярим шарларининг пўстлоғидир. Ман-тиқий а., тадқиқ қилинувчи объектни фикран, таркибий қисмларга бўлишдан иборат бўлиб, янги билимлар олиш усулини ташкил этади. Тадқиқ қилинувчи объектнинг табиа-
28
Аналитик фалсафа
тига қараб, а. турли шаклларда намоён бўлади. Тадқиқ қили-нувчи объектни ҳар томонлама билиш шарти — унинг кўп қирраларига бўлиш ҳисобланади. Бутунни таркибий қисм-ларга бўлиш тадқиқ қилинувчи объектнинг тузилишини, унинг таркибини аниқдаб олишга имкон беради. Мураккаб ҳодисани энг оддий унсурларга бўлиш, муҳимни номуҳим-дан ажратишга, уни мураккаб нарсага олиб бориб тақашга имкон беради: нарсаларни ва ҳодисаларни туркумларга бўлиш а. шаклларидан бири бўлиб хизмат қилади. Ривожланаётган жараённинг тахлил қилиниши унда турли босқичларни ва ҳ.к.ларни ажратиб қарашга имкон беради. Таҳлил этиш фа-олияти жараёнида фикр, мураккабликдан оддийликка, та-содифдан заруратга қараб хилма-хилликдан айниятга ва бир-ликка қараб ҳаракат қилади. а.нинг мақсади — қисмларни мураккаб бутуннинг унсурлари сифатида билиш, улар ўрта-сидаги алоқа ва қонуниятларни аниқлашдан иборатдир. Би-роқ а.моҳиятни ажратиб қарашга олиб келадики, мавҳум ҳолда қолаётган бирлик, хилма-хилликдаги бирлик сифати-да ҳали очилмаган бўлади. С., аксинча, а. воситаси билан ажратилган қисмлар, хоссалар, муносабатларнинг ягона бир бутунга бирлаштириш жараёнидан иборатдир. С. бирликдан, тафовутга ва хилма-хилликка қараб йўналтирилган бўлиб, умумийлик ва айримликни, бирлик ва хилма-хилликни му-айян жонли бутунга бирлаштиради. А. ва с. ЭҲМлар учун тайёрланадиган дастурларда ҳам ишлатилади. Содда кўри-нишдаги аналитик-синтетик қобилият ҳайвонларда ҳам уч-райди. Инсонда унинг маълумотли бўлганлиги сабабли а. ва с. тафаккурнинг туркумдаги тушунчалари даражасига кўта-рилади. Аналитик тафаккурдан фаркли ўлароқ, психология-да синергетик тафаккур, яъни бўлинмаган тафаккур муҳим аҳамият касб этади.
Шуниси ҳам борки, бирлаштириш натижасида эски бу-тун ўрнига янгиси ҳам шаклланиши мумкин. Илмий билиш турли шаклларининг пайдо бўлиши, назарияларнинг шакл-ланиши инсоннинг турли-туман кўринишдаги фаолиятида ва ҳоказоларда а. ва с. чамбарчас боғлиқ ҳолда амал қила-ди.
Do'stlaringiz bilan baham: |