Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet19/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Аяаксимандр
натюкасида шаклланади («ҳар бир нарсада умумнинг қисми мавжуд»). Анаксагорнинг «умум ҳамма нарсада», деган гояси ҳозирги замон Квант физикаси илгари сураётган элементар заррачаларнинг ўзаро таъсири концепцияси доирасида ўзига хос талқинини топмоқда. Жаҳон «ақли» («нус») — энг енгил ва энг>нозик модда бўлиб, Анаксагор фикрича, у барча нарсалар тўғрисидаги билимга ҳамда буюк қудратта эга бўлиб, уларни ҳаракатга келтиради ва тартибга солади, турли хил унсурларни бир-биридан ажратади, уларнинг бир хилларини эса қўшади. Анаксагор Европа фалсафаси тарихида ҳамда оламнинг фалсафий намунасини яратишда биринчилардан бўлиб, дастлабки фаол куч — ҳар қандай моҳиятни белгилаб берувчи эканлиги ҳақидаги таълимотни яратди.
Анаксагор номи Европа интеллектуализмига хос анъана-ларнинг бошлаб бершшши билан боғлиқцир. Бу тушунчага кўра, маънавий мустақиллик зиёлиларнинг мақсади ва мав-жудлик усули бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад, Анак-сагор фикрича, «назарий билиш ва ундан келиб чиқадиган эркинликдан иборат»дир.
Анаксагор Афина демократиясининг бош ғоявий етакчи-си эди. У Қуёш табиатининг илоҳий сабабларини инкор эт-гани учун худосизликда айбланиб, ўлим жазосига ҳухм қилин-ган. Унинг ўлимидан сўнг асарлари тақикланишига қарамай, ўша даврнинг зиёлилари Геродот, Фидий, Эсхил, Софокл, Еврипид, Аристофан каби донишмандлар томонидан яши-ринча бўлса ҳам мутолаа қилинган,
Д. Пўлатова
АНАКСИМАНДР (милод. ав. 610-540 й.й.)' - иония-лик (Милетдан) натуралист файласуф, Фалеснинг шогир-ди ва издоши. Анаксимандр дастлаб «Табиат ҳақида» деб аталган ва бизгача етиб келмаган асарнинг муаллифи си-фатида танилган. А. айтишларича, бир қанча экспедиция-ларда қатнашгач, бир қатор географик асарларни яратган ҳамда, ўша замонга хос бўлган жаҳон чегараларини хари-тада акс эттирган. А. бир қатор муҳандислик кашфиётлари-ни ҳам қилган. Буларнинг орасида Қуёш соати («гномон») ва бошқалар бор. А. астрономия билан ҳам шуғулланган, Ер-нинг катта^тигини ўша даврда маълум бўлган сайёралар би-лан солиштиришга ҳаракат қилган, А. файласуфлар орасида биринчилардан бўлиб, моддий, чексиз апейронни бутун мавжудотнинг ибтидоси сифатида эълон қилди. Бу эса ўша даврда оламнинг асосига муайян моддий унсурни қуйиб келган таълимотларга нисбатан илғор роя эди. Унинг фик-рича, шу пайтгача мавжуд бўлган ва вужудга келадиган
27
Анаяиз


нарсалар апейрондан ажралиб чиқиб, пайдо бўлади. Апей-рон - - барча нарсалар ундан пайдо бўладиган ва охир-оқибат унга айланадиган доимо мавжуд \амда йўқ бўлмай-диган, чексиз ва айни вақтда, абадий ибтидодир (Аристо-телга қадар ўтган барча қадимги мутафаккирлар жумладан А. ҳам «аттейрон»ни муайян нарсанинг сифати, атрибути тар-зида тушунганлар). А. қадимий диалектиканинг асосчиси ҳам саналади. Хусусан, у апейроннинг турли кўринишларида мавжудлиги ҳақида фикр юритиб, барча моддий ҳолатлар-нинг тенг ҳуқуқди эканлиги ҳақидаги ғояни илгари сурди. А. таълимотига кўра намлик қуриши, қуруқлик эса— нам-ланиши мумкин ва ҳ.к., яъни моддийликнинг турли ҳолат-лари бир-бирига ўзаро алоқадор бўлиб, улар бир-бирига ўтиб туради, шунингдек, қарама-қарши томонлар ятона асосга эга бўлиб, уларнинг ҳаммаси апейронда мужассам-лашган ҳамда ундан ажралиб чиқади. Бу ғоялар кейинча-лик диалектиканинг файласуфлар томонидан илгари сурил-ган муҳим ғояси— зиддиятлар бирлиги ва кураши тамойи-лига йўл очиб берди. А. ғарб интеллектуал анъаналари ру-ҳида биринчи бўлиб, материянинг сакланиш қонунини яратган («барча асосий нарсалар, охир-оқибатда ўзини таш-кил этган нарсаларга ажралади»).
А. «коинотнинг шаклланишини, барча нарсани ўз ичига қамраб олган жаҳоннинг ибтидоий ҳолатидаги» ажралиш бос-қичи ҳам, совук, ядро ва алангадаги қобиқнинг (пўстлоқ-нинг) «ажралиши» ҳамда улар ўртасидаги ўзаро таъсир ва курашидан бошланади деб ҳисоблаган.
А. «ижтимоий амалиёт» тушунчасини табиатга татбиқ эт-ган ҳолда, «қонун» тушунчасини муомалага киритди. А. барча тирик мавжудотларнинг Қуёш таъсирида, намликнинг буғ-ланиши натижасида юзага келиши, жумладан, инсоннинг шу тариқа балиқсимон мавжудотлардан келиб чиққанлиги ҳақида фикр билдирган.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish