Фалсафа қисқача изоҳли луғат


Р. Носиров АЛ-ФАРҒОНИЙ АҲМАД ИБН МУҲАММАД (Фаргона



Download 1,98 Mb.
bet15/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Р. Носиров
АЛ-ФАРҒОНИЙ АҲМАД ИБН МУҲАММАД (Фаргона
водийсида туғилган, тахминан 816 йили вафот этган, тавал-луд санаси аниқ эмас) — Ал-Хоразмий билан бир вақтда, Бағдоддаги «Байт-ул Ҳикма» илмий марказида илмий ишлар билан шуғулланган. Китоблари Европа ўрта асрлар универ-ситетларида астрономиядан асосий дарслик ва қўлланма ҳисобланган. Бу мутафаккирнинг исм-насаби «Ал-Фарғоний»-
21
Ал-Фартмий Аҳмад ибн Муҳаммад
ни лотинчасига «Альфраганус» деб атаганлар. Ал-Фарғоний шу ном билан дунёда машҳур ва маълумдир.
Ал-Фаркшийнинг асосан, олтита китоби жаҳон бўйлаб тарқалган: 1) «Китоб фи усул илм ан-Нужум». Бу рисола-нинг асл қўлёзмалари матни бир хил бўлиб, улар беш хил ном остида сакланиб келмокда. Чунончи: «Алмажисти»га ба-ғишланган астрономик рисола; «Фалак сфералари сабабия-ти»; «Алмажисти» (Алмагест); «Илм ал-ҳайа» (Астрономия илми). Бу қўлёзмалар Буюк Британия, Франция, АҚШ, Ма-рокаш, Миср ва Россия кутубхоналарида сақланиб келин-мокда. Асар 1145 йили ва 1175 йилларда лотин тилига таржи-ма қилинган. Чунки ўша даврда лотин тили Европа мамла-катларида муштарак фан тили ҳисобланган. Хар бир диққат-га сазовор йирик илмий асар шу тилда чоп этилган ва лотин тили орқали бутун фан оламига тарқалган ҳамда маълум бўлган. Асар 1193, 1533, 1590 ва 1910 йилларда атоқли олим-лар ва ноширлар ра\барлигида Европанинг турли мамлакат-ларида чоп этилга,н.

  1. «Ал-Фаргоний жадваллари» (қўлёзмаси Ҳиндистонда
    сақланмоқда).

  2. «Ой Ернинг устида ва остида бўлганида вақтни аниқ-
    лаш рисоласи» (қўлёзмаси Қохирада сакланмокда).

4) «Устурлоб билан амал қилиш ҳақидаги китоб»
(қўлёзмаси Ҳиндистонда сақпанмоқда).

  1. «Етти иқпим ҳисоби» (қўлёзмаси Олмонияда сақпан-
    моқца).

  2. «Устурлоб ясаш ҳақидаги китоб» (қўлёзма нусхалари
    Франция ёки Олмонияда топилиши мумкин. Чунки 1919 йилда
    асарни Эйдеман олмон тилида нашр этган).

Самовий жисмлар ҳаракатини Ньютон ва Лаплас масса ҳаракатининг динамикаси шаклида, Кеплер эса геометрик йўсинда баён этган бўлсалар, Ал-Фарғоний улардан бир неча аср аввалрок,, жадвачлар қонунияти шаклида изохдаган. Жад-валнинг фазилати ва имтиёзи — унинг жонли мушоҳадага очик, эканлигидир.
Стереографик проекциялар назариясининг кашфиётчиси ҳам Ал-Фарғонийдир. Қуёш, Ой, сайёралар ва юлдузларнинг умуман, осмоннинг бўлажак манзарасини билиш учун гео-метрик-кинематик усул, астрономия фанининг умумий усу-ли сифатида қабул қилиб олинган. Жаҳон мунажжимлик фа-нининг бундай умуммаҳражга келишида Ал-Фарғоний топ-ган ва асосланган устурлоб (европачасига—астролябия) ас-бобининг аҳамияти катта бўлган. Чунки осмон гумбазида мав-ҳум равишда жойлаштирилган меридиан, экватор, эклипти-ка, азимут, координата ўқлари ва тизимларининг, бурчак-
22
Ал-Хоразмий
ларининг, нуқталарининг проекцияларини, доира асбобга, яъни фазовий шаклларнинг текисликдаги тасвирини туши-риш фанга, астрономияга, денгизчиларга анча қулайликлар тукдирган. Бу асбоб илгари ҳам бор эди. Лекин унинг назари-ясини фақат Ал-Фарғоний кашф этди. Бу кашфиетнинг аҳамияти ва илмий изчиллиги билан асосланганлигини шун-дан ҳам билсак бўладики, Ал-Фаргоний давридан қарийб минг йил кейин XVIII асрда машҳур математик Эйлер бу назарияни хариталар тузиш назариясига татбиқ қилди ва «Россия империясининг Бош географик харитаси»ни тузиш-да ишлатди. Бу назария комплекс ўзгарувчан миқдорлар те-кислиги, ноевклид геометриялари, Лобачевский текислиги-нинг Бельтрани-Клейн проекцияси, космик геодезия ва кос---*гографиянинг заминларида ётади.
Ал-Фарғоний Ватанимиз довруғини жаҳрншумул дара-жага кўтариб келаётган аллома аждодларимиздан биридир.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish