Ҳ. Алиқулов
АЛ-КИНДИЙ, Абу Юсуф Ёқуб ибн Исҳоқ ибн ас-Сабоҳ
(801—867 й.) -- ўрта асрлар даври машҳур мутафаккири, биринчи араб файласуфи, йирик қомусий олим. А.-К.нинг қаламига «Таърифлар ва нарсаларнинг баёни ҳақида», «Ин-сон билимларининг таснифи», «Фанлар моҳияти ва улар-нинг таснифи», «Арасту китобларининг миқцори ва фалса-фани ўрганиш учун зарур нарсалар ҳақида», «Биринчи фал-сафа ҳақида», «Бешта моҳият тўғрисида езилган китоб» каби қатор асарлар мансуб. А.-К. фалсафасида ўз даврининг асо-сий фалсафий гоялари жамланган. А.К.нинг фалсафий қараш-ларида борлиқ, табиат, Аллоҳ, оламнинг яратилиши, шакл ва материя, замон ва макон, ақп ва унинг билиш жараёни-даги ўрни каби муаммолар ўз ифодасини топган. Унинг қараш-ларида борлиқ масаласи етакчи мавқега эга. А.-К., мўътадил-ликнинг кўзга кўринган вакили сифатида маънавий-руҳий ибтидони бутун борлиқнинг асоси деб эътироф этади. Унинг таъкидлашича, олам йўқпан, «бир туртки» орқали ҳар қан-
20
Ал-Фарюний Аҳмад ибн Муҳаммад
дай вақгдан ташқари Аллоҳнинг иродаси ва хоҳиши туфайли пайдо бўлади. У бирон-бир нарсани истаса, унинг «бўл», дейишининг ўзи кифоя ва айнан шу нарса муҳайё бўлади. Аллоҳ барча нарсаларнинг сабабчисидир. У — биринчи сабаб. Барча бошқа нарсалар эса дастлабки сабабнинг оқибатидир. Сабаб абадийликни касб этган экан, демак, оқибат ҳам аба-дийдир. Моддий нарсалар субстанционаллик моҳиятига эга. Субстанция икки хил: оддий ва мураккаб шаклларда амал қилади. Оддий субстанциялар унсурлар ва шаклдан ташкил топади. Мураккаб субстанциялар эса оддий субстанциялар-дан иборатдир. Бешта моҳият барча субстанцияларда қатна-шади. Уларга материя, шакл, макои, замон ва ҳаракат кира-ди. А.-К. материя деганда тўрт унсурни, яъни олов, ҳаво, сув ва тупроқни тушунади. А.-К. билиш муаммоларига алоҳида *5^гиборни қаратган. Билиш, жонли мушоҳада ва тафаккур орқали рўёбга чиқади. Жонли мушоҳада бу — айрим нарса-ларни билиш. Нарса ҳодисаларга хос умумийлик эса инсон-нинг ак^ий фаолияти воситасида эгалланади. Айрим нарса-лар физик тадқиқотларнинг объекти бўлса, умумийлик эса метафизик (фалсафий) муаммоларга тааллуқлидир. Лекин шу билан бирга, айримликни билиш умумийликни маънавий ўзлаштиришга йўл очиб беради. Жонли мушоҳада берган би-лим беқарордир, чунки унинг объекти ҳисобланган нарсалар ўзгарувчанлик табиатига эгадир. Улар ўхшаш ёки ўхшамас, тўлиқ ёки нотўлиқ, кучли ёки кучсиз шаклларда намоён бўлади. Ақдий билиш эса абадийдир, чунки у «нарсалар ҳақиқатини» англашга қарор қилади. Ҳақиқатни забт этиш эса аста-секин амалга ошади. Ҳақиқат бирон-бир кишининг мулки эмас, у кўпчиликнинг саъй-ҳаракати туфайли қўлга киритилади. Илм ва имон бир-бири билан чамбарчас боғ-ланган. Кимки илмни қадрламас, илм аҳлига ихлос қўймас экан, имон бутунлигига даъво қилишга ҳақи йўқ. А.-К.нинг асарлари, ижтимоий-фалсафий ғоялари Форобий, Беруний, Ибн Сино, Ибн Рушд, Умар Хайём фалсафий қарашлари-нинг шаклланишига, Шарқ ва Ғарб халклари фалсафий та-факкурининг ривожига самарали таъсир этиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |