258
Парсонс
зиддиятсиз муносабатни қўллаб-қувватлаш) ва тузилмани қай-тадан тиклаш ҳамда кескинликни юмшатиш муаммоларидир (институционаллашган меъёрий кўрсатмаларни сақлаш ва уларга риоя этишни таъминлаш). Бу йўналишлар орасида алоқа мавжуддир. Иккинчи томондан, исталган даражанинг ҳаракати тизимини функционал тизимчалар, атамалари ер-дамида таҳлил қилиш мумкин, чунки бу тизимчалар кўрса-тилган муаммолардан бирини ҳал этишга ихтисослашган. Ма-салан, инсон ҳаракатининг умумий тизими даражасида шахс, мақсадга эришиш вазифасини бажаришга ихтисослашади, ижтимоий тизим индивиддар ўзаро ҳаракатда қўллайдиган * энг кўп умумий намуналар, мақсадлар, қадриятлар, эъти-қодлар, билимлар, қоидалар, хуллас, шу каби «маъноларни» таъминловчи рамзий воситаларни ўзида мужассамлаштира-ди, буларнинг барчаси ҳаракатта тартибли хусусият бахш этади, уни ички зиддиятлардан халос қилади. Ниҳрят орга-низм мослашув вазифасини бажарувчи тизим ҳисобланиб, мақсадга эришиш функциясини — сиёсий тизимча, интегра-ция функциясини — ҳуқуқий институтлар ва урф-одатлар, тузилмани қайта тиклаш функциясини эса -- эътиқодлар тизими, ахлоқ ва ижтимоийлашув агентлари (оила, тарбия, таълим институтлари) таъминлайди. Ҳар бир тизимча функ-циялардан бирини бажаришга ихтисослашган ва янада кенг-рсқ тизим чегараларини сақлашга хизмат қилади. Шунинг учун \ар бир тизим фаолияти натижаларини янада кенгроқ тизимга кириш деб изоҳдаса бўлади. Ўз навбатида қар бир тизимча олган тизимчалар фаолиятининг натижаларига боғ-лиқки, бу фаолиятни мавжуд тизимчага кириш сифатида изоҳлаш мумкин. Мураккаб тизимларда ўзаро айрибошлаш бевосита эмас, балки билвосита, умумлаштирилган рамзий воситачилар ердамида амалга оширилади. Ҳаракат тизими-нинг умумий даражасида бундай воситачи — тил; оргашзм ва шахс ўртасида ўзаро айирбошлашда — қониқиш; мадани-ят ва ижтимоий тизим ўртасида кечинмалар; ижтимоий ти-зим даражасида—пул, ҳокимият, таъсир ўтказиш, қадрий тарафдорликдир. П., 60-йилдардаги асарларида жамият эвол-юцияси муаммоларига мурожаат этади, бунда у ўзининг эвол-юцион доктринаси асосига дифференция ғоясини қўяди. Жа-мият функционал дифференциация ва ижтимоий ташкил этишнинг мураккаблашуви натижасида «умумлашган адап-тив (мослашувчанлик) қобилиятнинг» ошиб бориши томон ривожланади. Примитив даражада дифференциация бўлмай-ДИ. Ривожланиш эволюциявий умумлашмаларнинг (универ-салларнинг) мунтазам кенгайиб бориш йўли билан амалга °шади. «Орқали» даврга ўтиш ёзувни ижтимоий стратифика-
259
Пессимизм
циянинг ва маданий легитимизациянинг вужудга келиши би лан белгиланади. «Замонавий» хилга ўтиш ҳуқуқий тизим нинг диний тизимдан ажралиб чиқиши, маъмурий бюрокра тия, бозор иқтисоди ва демократик сайлов тизимининг шакл ланиши билан юз беради. Иқтисодий ва сиесий тизимла] дифференциациясини билдирувчи «саноат инқилобидан» сўи «демократик инқилоб» келади. Бу инқилоб «ижтимоий ҳам-жамиятни» сиёсий тизимдан ажратиб олади. Сўнгра «маъри-фий инқилоб» (Парсонснинг фикрича, у ҳозир АҚШда бош-ланган) келэди ва у ижтимоий ҳамжамиятдан тузилманиш қайта тикловчи тизимчасини ажратиб қолмоғи керак. Умуман П., кўп жиҳатдан социологияда назарий тафаккурни қайта тиклади, У ўз назарияларини яратиш чокида социология на-моёндалари мумтоз меросига таянди ва гўё Конт, Спенсер, Дюркгейм, Вебер, Парето ва бошқаларни янгидан кашф этди. П.нинг назарий ва услубий қоидалари Америка, Европа социологларининг янги авлоди асарларида қайта ишланмоқ-да ҳамда танқид остига олинмокда. Кескин фикрловчи ғарб социологлари П. назариясининг консерватив ва мураккаб то-монларини танқид қилмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |