Р. Носиров
ПАРСОНС (Рагзот) ТОЛКОТТ (1902-1979) - америка-лик назариётчи социолог. Социологияда ҳаракат назарияси ва тизимли функционал мактаб асосчиси. П. инсоний бор-лиқни унинг бутун ҳолича қамраб олувчи, тахлилий-назарий тизимини атрофлича ишлаб чиқишга уринган. Бу мақсадда дастлаб, у М. Вебер, Дюркгейм, Маршалл, А. Парето асарла-рига шунингдек, замонавий кибернетик ва рамзий-семиотик тасаввурларга таянган. Инсоннинг жамиятдаги борлиғини по-зитивистик изоҳлаш ўрнига, янгича назария яратишга урин-ган. Жисмоний ва биологик ҳаракат тизимидан фарқпи ўла-роқ, бу тизимнинг ўзига хос жиҳатлари қуйидагилар билан белгиланади: биринчидан, унинг рамзийлиги, яъни тартибга солишда тил, қадриятлар каби рамзий механизмларнинг мав-жудлиги; иккинчидан, меъёрда, яъни индивидуал ҳаракат-нинг умумий қабул қилинган қадриятлар ва меъёрларга бог-ликдиги; учинчидан, унинг иррационаллигида ва муҳит-ша-роитларда мустақиллиги ва айни вақтда вазиятни субъектив аниқлашга боклшушги. Бу гоялар Шильз, Ольпорт, Шельдон ва б. билан биргаликда ёзилган «Ҳаракатнинг умумий назария-сини яратишга доир» номли китобда батафсил асослаб бе-рилди. Бу монографияда «фаол ҳаракат қилувчи», «вазият» ва «фаолнинг вазиятга йўналганлиги» тушунчалари асосий ҳисоб-ланади. Ҳаракат субъекти (индивид ёки жамоа) атроф-муҳит-дан алоҳида объектларни, уларнинг жойи, хоссалари ва ҳ.к. фаркланган ва гурухдарга бўлган ҳолда ажратиб олиши мум-кин (билувчанлик ва когнитив йўналганлик). Шунингдек, у вазиятдан келиб чиқиб, ўз эҳтиёждарини қондириш нуқтаи назаридан қараганда, унинг учун ижобий ёки салбий аҳами-ятга эга бўлган объектларни фарқлайди (катектик йўналган-лик). Субъект билувчанлик ва катектик ба\оланган объектлар орасида ўзининг у ёки бу эқтиёжини қондирилиш тартибига Қараб, кейинги танловда солиштирма баҳолашни амалга оши-ришга мажбур (баҳоловчи йўналганлик). Булардан ташқари, фаол ҳаракат қилувчининг вазият объектларига йўналганли-
9 - 3894 257
Парсонс
ги вақт билан ўлчанади, яъни унинг ўз ҳаракати натижаси тўғрисидаги тасаввурини туғдиради. Бундай тасаввур фаол-нинг ўз олдига мақсад қуя олиш ва унинг унга эришишга интилиш қобилияти асосига қўйилган. Шундан сўнг ГТ. ва унинг маслакдошлари ижтимоий субъектларнинг ўзаро ҳара-кат вазиятини тадқиқ этганлар. Ижтимоий субъектлар бир-бири билан «ўзаро кутиш» тизими орқали боғланган, яъни уларнинг ҳаракати маслакдошнинг кутишига йўналтирилган. Бунинг натижасида фаолнинг мотивация тузилмасини таш-кил қилувчи, когнетив, катектик ва баҳоловчи йўналишла-рига қадрий йўналганлик ҳам қўшилади. Қадрий йўналиш, бу — ҳар бир фаолга боғлиқ бўлмаган, битга маданий мац-донга мансуб, ҳамма фаолларнинг ҳаракат тарзини тартибга солувчи «ташқи рамзлар» соҳасидир. П. эҳтиёжлар ва қадрият-ларни уларнинг ўзаро таъсирини инкор этмаган ҳрлда, аниқ, таҳдилий тарзда фарқлаб кўрсатади. Бу эса ҳаракатнинг шахс ва маданият каби нисбатан алоҳида (автоном) тизимчалари-ни ажратиш ва чегаралаш ҳам, бутунлай мустақил стихияли шахс ҳам қатьий маданий, жиловлаб қўйилган индивидлар тўғрисидаги тасаввурларнинг ноўрин эканлигини кўрсатади. Шу билан бирга, П., бир томондан, шахснинг тўлақонли психологик тузилма сифатидаги, иккинчи томондан, ижти-моий фаолнинг ушбу тўлақонли тузилмада таҳлилий ажратиб олинган роллар мавҳум йиғиндиси сифатидаги тушунчалар-ни ажратиб кўрсатган. Социолог шу асосда ўзининг ижтимо-ий тизим тўррисидаги тасаввурини шакллантирган. Бу ҳара-кат тизимининг расмийлаштирилган модели, намунаси эди. Бу модель ўзаро айирбошлаш муносабатидаги маданий, иж-тимоий (социал), шахсли ва органистик тизимчаларни ўз ичига олади. Масалани бундай изоҳлаш П.нинг энг муҳим назарий ютуқларидан бири эди. Ҳаракат назариясининг бо-шқа муҳим рдисми қадрий конфигурациялар намуналарининг ўзгарувчанликлари ҳисобланади. Улар ёрдамида исталган юк-тимоий ҳаракат йўналишини умумий кўринишда тўлиқ тас-вирласа бўлади. ГТ.нинг фикрича, фаолнинг («актёрнинг») вазиятни баҳолаши фақатгина унинг индивидуал эҳтиёжла-рига асосланмасдан, мавжуд маданиятнинг умумий намуна-ларига ҳам мос келади. Бу даврда, яъни 50-йилларда П. наза-рияси биологиядан (Л. Гендерсон, У. Кеннон) ўзлаштирил-ган тизимли тасаввурлар билан бойиган. Бу тасаввурлар дои-расида П., Р. Бейльз ва Шильз билан биргаликда функцио-нал муаммолар тўпламини шакллантирган. Булар: тизимнинг ташқи объектларга мослашиш, мақсадга эришиш (ташқи объектлардан инструментал жараёнлар ёрдамида қониқиш олиш), интеграиия (тизим элементлари орасида «гармоник»
Do'stlaringiz bilan baham: |