Парменид
Гераклитнинг илк асосларига қарама-қарши қўйилади. Ҳар қандай фалсафий қараш пировард натижада қуйидагилар-нинг бирига жавоб бермоғи лозим: 1) борлиқ мавжуд, йўқлик мавжуд эмас; 2) борликдан ташқари ҳагго йўқлик ҳам мав-жуддир; 3) борлиқ ва йўклик нисбатан бир-биридан фарқ-ланмайди. Биринчи кўриниш Элея мактабига, иккинчи кўри-ниш -- ттифагорчилар мактабига, учинчи кўриниш эса ўз навбатида эфеслик Гераклитга хосдир.
П. Гераклит диалектикасини қабул қилмайди. У борлиқ билан йўқликни бир вақтнинг ўзида айнан ва бир-биридан фаркланувчи жиҳатлар деб даъво қилувчи — «мияси ғовла-ган олов»ни кескин тарзда рад этади. «Борлиқ мавжуд, йўқлик эса мавжуд эмас» шиори ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдир-майдиган ҳақиқий асосдир. У оламнинг ягоналигини уқти-риб беришга қодир. Йўкликка келсак, уни ҳатто фикрда ҳам ифодалаб бўлмайди. Билиш, уқиб олиш, талқин этиш бор-лиққа тааллуқлидир. Борлиқ абадийдир. Борлиқнинг пайдо бўлиши мантиққа зиддир. У йўқдан бор бўла олмайди, чунки йўқ нарса мавжуд бўлиш имкониятидан маҳрум. Бундан таш-қари, бу бошқа бир нарсадан келиб чиқмайди, чунки бор-лиқ ягонадир. Борлиқ вақтда ибтидосиз ва интиҳосиз булса-да, фазода у чегараланган бўлади. У пуфаксимон шаклда мавжуддир, таркиби бир хил, ҳамма жойда марказдан бир хил масофада туради.
Элеяликлар жумладан П. учун пайдо бўлиш, ўзгариш, хилма-хиллик йўкдикнинг яққол тимсолидир. Секст-Эмпи-рикнинг таъкидлашича, Аристотель (Арасту) П. ва унинг издошларини «осудачилар» ва «ғайритабиатшунослар» деб атайди, чунки улар ўзларининг фалсафий қарашларида та-биат ҳаракат манбаи эканлигини рад этадилар. Демак, ўзга-ришлар, ҳаракат тўррисидаги ҳар қандай фикр-мулоҳаза, ки-шиларнинг одати туфайли шаклланган оддий кундалик та-саввурлардан бошқа нарса эмас. П. аклий билишга асослан-ган ҳақиқатни сезгиларга таянган мушоҳададан тубдан фарқ қилади. Сезгилар имкониятига ортиқча баҳо бериш кундалик оддий тажриба натижаси саналади. Кўп эшитиш, кўриш, сўзамоллик донишмандликшшг ҳақиқий намунаси бўла ол-майди. Ҳақиқат акл орқалигина юзага чиқади. Файласуф гар-чанд сезгиларга, ҳиссий тажрибага етарли даражада баҳо бер-маган бўлса-да, уларнинг кўмакчилик аҳамиятини бутунлай инкор этмайди. Сезгилар мақомини камситиш, уларга ак/ши қарама-қарши қўйиш, П.нинг борлиқ тўгрисидаги таълимо-тининг мантиқий давоми бўлади. У милетчилар ва Гераклит-нинг илк асосларига қарама-қарши қўйиб келинади. Хуллас, П. билишда ак,п мақомига алоҳида эътиборни қаратган бўлса-
256
Парсонс
да, унинг бутун реал жараёнлар тўғрисидаги қарашлари кўп жиҳатдан, ноилмий, мифологик хусусиятга эгадир. Унинг таъкидлашича, Коинот марказида Ҳақиқат ва Зарурият ту-ради. У сайёралар ва юлдузлар ҳаракатини бошқаради. У бар-ча худолардан аввал, Эрос — меҳр-муҳаббат маъбудасини яратган. У туфайли одамлар ўзаро ҳамкорликка интиладилар, ўз мақсадларига эришадилар. Ҳар хрдда, П.нинг фалсафий қарашлари, жаҳон фалсафий тафаккурининг ўзига хос бир кўриниши сифатида эътиборга сазовордир.
Do'stlaringiz bilan baham: |