Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet183/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

253
Пантетм
орқали намоён қилади. Худода моддий ибтидо гуеки очиқ-ойдин ифода этилмаган бир шаклда мавжуд бўлади. КеЙин-чалик у ноаниқ шаклдан ўзини тўлалигича озод қилиб куч-қувватига яраша бир тарзда намоён бўлиб боради. Мутафак-кир бу жараённи жўжанинг тухумдан чиқиши билан қиёс-лайди. Унинг таъкидлашича, «яратилиш жараёни нарса мав-жудлигини сакдашдан иборатдир». Европада Аверроэс номи билан машҳур бўлган Ибн Рушд (Абул-Валид Муҳаммад 1126—1198), Абу Наср Форобийнинг пантеистик қарашла-рини давом эттириб, худони шахар ҳукмдорига қиеслайди. У «Раддиянинг раддияси» асарида: «Коинотни бошқариш ша-ҳарни бошқаришга ўхшайди. Унда ҳар қандай бошқарув мар-каздан туриб амалга оширилади. Лекин ҳамма нарса ҳам бе-восита ҳукмдор томонидан бажарилавермайди» — деб ёзади. Э. Ренаннинг таъкидлашича, ФоробиЙ назарида ҳоли «кил-дирак марказига ўхшаб, унинг марказдан йироқроқца жой-лашган қисмларининг ўз ҳолича айланишита монелик. қил-майди». Ибн Сино, Форобий анъаналари таъсирида «вужуди вожиб» ва «вужуди мумкин»нинг ўзаро муносабатида нео-платоник эманация (нурланиш, порлаб туриш) таълимотига алоҳида эътибор қаратиб келган. Мутафаккир эманация таъ-лимотига мурожаат қилар экан, уни Яқин Шарқнинг қадим-ги анъаналари (масалан, зардуштийлик анъаналари)га хос диний-натуралистик тасаввурлар билан биргалиқда ўрганишга ҳаракат қилади. Бунда осмоннинг фалакнинг табиат ва ин-сон ҳаётини таъминлашдаги ўрни олимнинг диққат маркази-да туради. Бундай тасаввурларга кўра, еруғлик манбаи моҳи-ятан, мавжуд ва билиниши зарур ашёларнинг бевосита ид-рок этилиши мушкул бўлган яширин, сирли сабабни таш-кил қилади. Аслида бундай қарашлар тизими пантеистик кай-фиятларни янада кучайтиришга олиб келди. Айтиш жоизки, бундай п.тик кайфият, мутафаккирнинг «Шарқ фалсафаси» асарининг муҳим жиҳатлари ва ўта нозик томонларини таш-кил этган бўлиши мумкин. Пантеистик анъанадар Ғарбда, Ионн Скотг Эриугена (тахм. 810—877), Давид Динанский, лотин аверроизмининг кўзга кўринган йирик вакили Сигер БрабантскиЙ (тахм. 1240—1281 ёки 1284), кейинроқ эса Мейстер Экхарт ва бошқалар томоиидан давом эттирилди. Эриугена схоластик христиан фалсафасида биринчилардан бўлиб, худо ва оламнинг ўзаро нисбати муаммосига муро-жаат қилди. Унинг таъкидлашича, фалсафада воқеликни билишга жазм қилган инсон интеллекти — акл-заковати ол-дида турган энг муҳим нарса, бу — борлиқ масаласидир. У юнонлар томонидан «фисис» деб номланган бўлса, уни ло-тинча «натура» деб атайдилар. Борлиқ натура экан, демак,
254

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish