Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet179/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

ОНТОЛОГИЯ (юнон. оШоз — мавжудлик ва 1о§оз — таъ-лимот) — фалсафанинг муҳим таркибиЙ қисми. У борлиқ-нинг туб асослари, шакллари, ўзгариши сабаблари, боғла-нишлари, ҳаракатлантирувчи кучлари ҳамда энг умумий ғоялари ва категорияларидан ташкил топади.
Қадимги юнон файласуфлари нуқтаи назарига кўра, аба-дии ва ўзгармас борлиқ — чин борлиқдир ва ана шу борлиқ ҳақидаги билим чин ҳақиқатдир. Ўзгарувчан нарса ва ҳодиса-лар ҳақидаги билим чин билим эмас, зеро, бу нарса ва ҳодисалар ўткинчидир. Шундай ғоялар, масалан, Парменид, Афлотун (Платон), Арасту (Аристотель) каби мутафаккир-лар томонидан илгари сурилган.
Машҳур мутафаккирлар -- Форобий, Ибн Сино, Бе-руний ва бошқалар ҳам юқоридаги гояларга асосланганлар. Форобий ўзининг «Фозшт одамлар шахри» асарида Платон (Афлотун), Аристотель (Арасту) ғояларини қувватлаб, улар-ни ривожлантирган. Хусусан мазкур асарда мутафаккир, унинг шериги ва таърифи йўқлиги, ҳақлиги, донишманд-лиги, ҳакимлиги, тириклиги, уйғоқлиги, улуғворлиги, шаън-шавкати ва олийжаноблиги, барча борлиқ ундан қан-дай содир бўлгани, борлиқ (мавжудот) даражалари, мод-дий ва маънавийликка бўлиниш, осмон жисмлари борлиги ва уларнинг хусусиятлари, борлиқ ҳаракати инсон ва унинг қувватлари, ижтимоий борлиқ ва ҳоказолар ҳақида батаф-сил ёзган.
249
Онтология
Ибн Сино ўзининг «Физика ва метафизика» асарининг «Борлиқ ва унинг сабаблари ҳақида», деган бобида борлиқ масалаларига батафсил тўхталган. У «Борлиқ кўпчилик ки-шиларга фақат сезгилар орқали қабул қилиш мумкин бўлган жисмлар борлиғи бўлиб туюлиши мумкин, нарсаларнинг сез-гилар орқали қабул қилиб бўлмайдиган моҳиятини эса улар тасаввур эта олмайдилар ва уни реал мавжуд деб ҳисобла-майдилар. Лекин зийрак одамлар мохият мавжудлигини фаҳм-лайдилар» деб кўрсатади. Ибн Сино ўзининг эманация наза-риясида Тангри билан борлиқнинг ўзаро бирлиги ҳақидаги ғояни олдинга суради. Шунга кўра, абадий борлиқ худога ҳам, табиатга ҳам хосдир. Зеро, эманация назариясига кўра, Қуёшдан нур қандай ажралиб чиқса, Тангридан бутун бор-лиқ, шу жумладан, табиат шундай ажралиб чиққан деб кўрсатган эди.
Кейинги давр фалсафий тафаккури руҳий борлиқни мод-дий борлиқдан ажратиб қарайдиган бўлди. Натижада аввалги давр файласуфларининг борлиққа бир бутун ҳолда қарашла-ри фалсафий тафаккурдан чиқариб ташланиб, борлиққа ё идеалистик, яъни борлиқ асосига руҳиятни қўйиб, моддий борлиқнинг аҳамиятини назардан четга суриш ёки аксинча, моддий борлиқни (материяни, табиатни) асосий ҳисоблаб, руҳий борлиқни, онгаи, маънавиятни моддий борлиқ хосса-си дея, иккиламчи ўринга қўядиган қарашлар шаклланди. Буларнинг ҳар иккиси ҳам бирёқлама бўлиб, Шарқ мута-факкирлари қарашларида бу бирёқламалик четлаб ўтилган эди. Зеро, уларнинг қарашларига кўра, бутун борлиқ худо-нинг ўзи бўлиб, моддийлик ва руҳийлик унинг турли ҳолат-лари холос.
XIX асрдан бошлаб, Рарб фалсафасида онтологик маса-лаларга қизиқиш кескин пасайди. Лекин XIX аср охири -XX аср бошларида аввалги фалсафий қарашларни қайта кўриб чиқила бошланди ва онтологияга эътибор кучайди. Бу ҳолни таникли олмон файласуфлари — Э. Гуссерль (1859—1938), Н. Хартман (1882-1950), Т. Хақцеггер (1889-1959) ва бошқа-лар фаолиятида кўриш мумкин. Улар фалсафий изланишлар тизимида октология масалалари асосий ўринни эгаллаши кераклиги ҳақидаги фикрларни қатьий олдинга сурадилар.
Ҳозирги давр илмий билимлари онтологик муаммоларни конкрет ўрганишга ўз ҳиссасини қўшди. Хусусан, борлиқ-нинг бир нуқтадан «буюк портлаш» натижасида вужудга кел-ганлиги ҳақидаги ва шу каби бошқа космогоник гипотеза-лар, физикада термодинамиканинг иккинчи қонуни, нис-бийлик назарияси, математикада эса классик геометрия со-ҳасида эришилган кашфиётлар ва ҳоказолар борлиқ табиати-
250

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish