Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet176/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

243
Олам
қилиб кўради. Унинг учун олам яхши ва емон, оппоқ ва қопқора ранглардан ташкил топган, бошқа рангларнинг ҳам бўлишини у тасаввурига ҳам сиғдира олмаслиги мумкин. Бош-қалар эса оламни хшша-хил рангда, хилма-хил қирраларда кўради. Улар оқ билан қора оралишда оқимтирроқ ёки қора-роқ ранглар ҳам бўлиши мумкинлигига эътибор қилишади. Биров учун олам камалақдек хилма-хил ва ранг-баранг тов-ланса, бошқаси учун у қоп-қора зимистонга бурканган бўла-ди, бошқа бирига эса олам мутлақо рангсиз бўлиб кўрини-ши мумкин. Биров нарсаларга юқоридан туриб қараса, бош-қаси эса уларга ёнидан туриб назар ташлашади. Кимгадир унинг ички томони яхши маълум бўлса, кимгадир унинг ташқи томонлари аниқроқ кўринади. Оламга ёндашиш, бу одамларнинг дунёқарашига қизиқиш ва идеалларига, ман-фаат ва эҳтиёжларига боклиқдир.
Олам тушунчаси кенг қамровли ва кенг йўналишли ту-шунча бўлиб, маълум маънода, воқеликка тизимли ёнда-шишни эслатади. Масалан, оддий зарралар олами. Бу тушун-ча, ўзига, одамга маълум бўлган ва ҳали маълум бўлмаган барча оддий заррачаларни қамраб олади. Агар биз яшаётган бутун Коинотни оддий зарралардан ташкил топган деб ҳисоб-ласак?1 бу тушунча бутун Коинотни ҳам акс эттириши мум-кин. Ёки ўсимликлар олами тушунчасини олайлик. Бу ту-шунча фақатгина ўсимликларга тегишли бўлиб, ҳайвонлар ва одамлар бу оламдан четда қолади. Шу нуқгаи назардан олам тушунчаси нисбий моҳиятга эга. Баъзи кишилар олам деганда, барча нарсаларни, жисшшрни, ҳодисаларни қам-раб олувчи универсал тизимни тушунади. Бу маънода олам космологик Коинот т>опунчасига мос келади. Айримлар уни чексиз ва чегарасиз деб талқин этса, бошқалар эса коинот маъносидаги оламни чекланган объект сифатида талқин эта-ди. Чексизлик ва чегарасизлик тушунчалари нисбий маънога эга, бир тизимда чексиз ҳисобланган объект, бошқа тизимда чекли бўлиши мумкин ва аксинча.
Диний-космологик қарашларда олам илоҳий қудрат кучи билан яратилган деб талқин этилади. Бу оламнинг вақтда бошланиши борлигига, яъни унинг чекли эканлигига ишо-радир. Ислом динидаги космологик қарашларда ўн саккиз минг олам ҳақида гапирилади ва мазкур қараш бўйича биз яшаётган моддий оламдан ташқари ундан мустақил бўлган кўпдаб бошқа оламлар ҳам мавжуддир, дейилади. Ҳозирги замон космологиясида ҳам фанга асосланган бир қанча кон-цепиияларда олам ўткинчи, табиий равишда пайдо бўлган, деган ғоя илгари сурилади. Бу нуқгаи назарда оламнинг пай-до бўлишидан олдинги ҳолати «ҳеч нима» ва «йўқлик» ту-
244
Олам
шунчалари билан изоҳланади. Англиялик олим Стивен Хо-кинг «олам вужудга келмасдан илгари нима бўлган?» деган саволнинг мантиқсизлигини, вақтнинг фақатгина келажакка йўналган оқимини ифодаловчи модели воситасида асослаб берган. Унинг фикрича, бу савол Шимолий қутб нуҳтасидан туриб қараганда, ҳамма нуқталар фақат Жанубга олиб бора-диган ҳолатни эслатади. Бундай ҳрлат оламнинг бошланшч ҳолатидир. Бу ҳрлатда ўтмиш йўқ, фақатгина келажаккина мавжуд, деган хулосага келиш мумкин.
Диний тасаввурлар олам ҳақидаги мураккаб масалалар-ни, унинг келажаги, яратилиши ёки ўтмишига оид масала-ларни асосан, илоҳий қудратнинг ҳосиласи сифатида талқин этади. Динда оламни иккига, яъни «бу дунё» -- ўткинчи олам ва «нариги дунё» — абадий оламга ажратиб тушунтири-лади. Бу дунедаги машаққатлари эвазига одам нариги дунёда роҳат фароғатга муяссар бўлади дейилади. Фанда эса оламга оид мураккаб масалаларни амалий тажрибалардан келиб чи-қувчи мантиқий далиллар асосида исботлашга уринилади. Мавжуд илмий мантиқ доирасидан четга чиқувчи ҳодисалар эса изоҳланмайди. Айрим паранормал ҳодисаларнинг фан-нинг тадқиқот объектига киритилмаганлигининг сабаби ҳам шунда. Фалсафа эса оламни изоҳлашда ҳам фан, ҳам дин, санъат ва адабиёт, хуллас, фандан ташқаридаги бошқа хил-ма-хил билимларга ҳам таяниб, умумлашган хулосалар чи-қаради.
Демак, фалсафадаги олам тушунчаси космологиядаги, диндаги ва бошқа билим соҳаларидаги олам тушунчаларига нисбатан ҳам бойроқ, сермазмунроқ ва кенгроқдир.
Олам тушунчасининг намоён бўлиш шакллари хилма-хилдир. Фақат моддий жисмларнигина ўзига қамраб олувчи оламни моддий олам дейишади. Айрим кишилар уни жисмо-ний, яъни физик олам ҳам деб аташади. Одамнинг маъна-вий, руҳий дунёсини қамраб олувчи оламни маънавий олам дейишади. Одамнинг мазмуни унинг маънавий олами қай даражада ривожланганлигига боғлиқцир.
Айнан шу пайтда биз билан биргалиқда мавжуд бўлган олам актуал олам дейилади. Келажакда мавжуд бўлиши им-конияти бор ва бўлиши мумкин бўлган олам потенциал олам дейилади. Масалан, сизнинг бугунги кундаги талабалигингиз актуал оламга мансуб бўлса, келажакда мутахассис бўлиб етишишингиз эса потенциал оламга мансубдир.
Оламнинг мавжудлиги шубҳасиз бўлган ва барча эъти-роф этадиган исми реал олам дейилади. Келажакда мавжуд бўлиши эҳтимоли бўлган олам виртуал олам деб аталади. (Виртуал сўзи лотинча уегйаНв — эҳтимолдаги деган маъно-
245
Онг
ни беради). Таркибидаги элементлари аниқ маълум бўлган олам конкрет олам дейилади. Хаёлдаги, тасаввурдаги, идеал-даги олам образи абстракт мавҳум олам дейилади. Одамнинг кундалик ҳаётидаги ҳаммага маълум бўлган, тан олинган ҳаёти реал оламга мансуб бўлса, унинг хаёлий режалари виртуал оламга, унинг ўзи ва атрофидагилар конкрет олам-га, келажакка йўналган орзу умидлари эса абстракт оламга мансубдир. Одам ўз режаларини реал оламга асосланиб туз-са, унинг потенциал олами шу қадар конкрет реаликка ай-ланиш эҳтимоллиги бор.
Диний ғояларда вақтда яратилмаган азалий ва абадий мавжуд моҳияти сифатида илоҳий оламни олишади. Ислом динига оид айрим адабиётларда руҳлар олами ҳақида у яра-тилган, яъни вақтда бошланиши бор, аммо доимо мавжуд бўладиган, абадий яшайдиган олам деб таърифланади. Одам жисми эса чекли вақт яшайди, яъни у пайдо бўлади, яшай-ди ва ўлади, ягона Аллоҳ, яъни яратувчигина азалий ва абадий мавжуддир.
Одам яккаю ягона бўлиб яшай олмайди, у жамоа бўлиб яшайди. Одамлар жамоаси жамиятни ташкил этади. Одамлар жамиятдаги ўзаро муносабатлари, фаолиятлари, ўи-хаелла-ри, мақсад-маслаклари билан биргаликда ижтимоий оламни ташкил этишади. Одамнинг жамиятдаги бошқалар билан бир-галикдаги ижтимоий фаолияти, уларнинг ҳар бирига хос бўлган такрорланмас, индивидуал оламларга боғлиқдир. Ин-дивидуал олам айни пайтда ташқи оламни ҳам, ижтимоий оламни ҳам акс эггиради, ўзида ифодалайди. Булар бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқдир.
Хуллас, олам ҳақидаги хилма-хил тасаввурлар мавжуд-ликнинг энг умумий фалсафий тушунчасининг шакллани-шига асос бўлиб келди. Бундай тушунча борлиқ ҳақидаги тушунчадир.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish