Нисбийлик принципи
вақт, материядан қатъи назар, ўз-ўзича мавжуд, ҳеч қандай ҳаракатта боғлиқ эмас, барча системаларда бир хил, жумла-дан, икки нуқта орасидаги масофа (мас, бирор кесманинг узунлиги) барча системаларда бир хил, икки воқеа орасида ўтган вақт барча системаларда бир хил, бирор системада бир вақгли воқеалар бошқа системаларда ҳам бир вақтли бўлади, яъни бир вақглилик тушунчаси мутлақ (абсолют) тушунча-дир. Мутлақ фазо ва мутлақ вақт таълимотига асосланган ва Галилей нисбийлик принципига мувофиқ инерииал систе-маларнинг биридан иккинчисига ўтиш формулалари Гали-лей алмаштиришлари дейилади.
Инерция қонунига мувофиқ ташқи таъсирсиз (эркин) жисм тинч ҳолатда ёки тўғри чизиқли текис хдракатда бўла-ди. Шу қонунга бўйсунган системалар инерциал системалар-дир. Демак, бу қонуннинг моҳияти инерциал системалар-нинг мавжудлигини таъкидлашдан иборат. Модомики, инер-циал системаларда механик ҳодисалар бир хил рўй берар экан, классик механикадаги Ньютоннинг иккинчи қонуни — ҳаракат тенгламаси ҳам барча инерциал системаларда бир хил ифодаланади, яъни Галилей алмаштиришларига нисба-тан Ньютон тенгламасининг ёзилиш шакли ўзгармас (инва-риант) сақланади.
Инерциал системаларда электр, магнит, электромагаит, ёруғлик ва бошқа физикавий ҳодисаларнинг қандай рўй бе-риши турли тажрибалар(жумладан, Майкельсон тажрибаси)-да текширидди. Кўплаб ўтказилган тажрибалардан ҳар қан-дай физикавий, умуман, ҳар қандай ҳодисанинг инерциал системаларда бир хил рўй бериши аниқланди. Ҳозирги за-мон физикасида қабул қилинган нисбийлик принципи ана шундан иборат. Тажрибалардан яна бир муҳим принцип -бўшлиқда ёруғлик тезлигининг доимийлик принципи аниқ-ланди: ёруғликнинг тарқалиш тезлиги барча инерциал сис-темаларда бир хил, у ёруғлик манбасининг ҳаракатига боғ-лиқ эмас. Инерциал системаларнинг юқорида кўрсатилган принпипларга мувофиқ, биридан иккинчисига ўтиш форму-лалари Лоренс алмаштиришлари дейилади. Модомики, инер-циал системаларда электромагнит (жумладан ёруғлик) ҳоди-салар бир хил рўй берар экан, демак, бу ҳодисаларнинг Қонуниятларини ифодаловчи Максвелл тенгламалари ҳам бар-ча инерциал системаларда бир хил ифодаланади, яъни Мак-свелл тенгламаларининг ёзилиш шакли ўзгармасдан (инва-риант) сақланади. Нисбийлик назариясида классик механи-канинг ҳаракат тенгламаси Лоренц алмаштиришларига нис-батан инвариант ҳаракат тенгламаси маълумдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |