М. Усмонов
МУЬТАЗИЛА — (араб. муътазшга — ажралиб чиққан, узоқлашган) каломдаги биринчи йирик оқим бўлиб. VII— IX асрларда Дамашқ, Бағдод халифалигидаги диний-сиесий ҳаётида сезиларли мақомга эга бўлган.
Мазкур оқим тарафдорлари муътазилийлар бундай номга Басра шахридаги Ҳасан ал-Басрий (728 йилда ваф. эт.) таш-кил этган тўгаракдан унинг шогирдлари — Восил ибн Ато (748 йилда ваф, эт.) ва Амр ибн Убайдларнинг (761 йилда ваф. эт.) «ажралиб чиқишлари» муносабати билан сазовор бўлганлар.
Муътазилийларга доир манбаларда таъкидланишича, улар-нинг бошқа номлар билан масалан, ал-адлийун, ал-адлийа, ахл ал-адл, ахл ал-адл ва т-та-вҳид деб аталишлари улар-нинг «беш асосий қоида»ларидан биринчи иккиси билан боғлиқ бўлиб, у муътазилий — Абул Ҳузайл ал-Аллоф (841 еки 849 йилда ваф. эт.) яшаган замонда узил-кесил шакл-ланган. Ушбу асосий қоидалар қуйидагилардан иборат:
Адолат (ал-адл): илоҳий адолат инсоннинг ирода эр-
кинлигини тақозо этади, Аллоҳнинг қодирлиги унинг фақат
«энг яхши» (ал-аслоҳ) нарсаларнигина ярата олиши ва нар-
салар тартиби ва барқарорлигини азалдан бузилмаслиги би-
лан белгиланади.
«Якка худолик» (ат-тавҳид); ягона Аллоҳга қатьий ра-
вишда ишониш ва фақат кўп худолик ҳамда инсонни худога
ўхшатишни инкор этади, балки илоҳий сифатларнинг воқе-
ликда борлиги ва абадийлигини шу жумладан, нутқ сифати-
233
Муътазша
ни ҳам рад этадики, ундан Қуръоннинг «яратилганлиги» ҳақидаги қоида келиб чиқади.
«Савоб ишлар учун мукофот, ваъда ва гунохдар учун
жазо билан қўрқитиш» (ал-ваъд ваа-ваъид): бу қоидани муъ-
тазилийлар билан бирга хорижийлар ҳам ҳўллаб-қувватлади-
лар, чунки агар Аллоҳ «бўйсунганларга» жаннат ва «бўйсун-
маганларга» дўзах ваъда қилган бўлса, инсоннинг хатти-ҳара-
катига қараб унга муносиб мукофот ёки жазо олиш қоидаси-
ни Пайғамбарнинг «воситачилиги» ҳам, холиқнинг «меҳр ва
шафқати» ҳам бузмаслиги лозим.
«Манзиллар орасидаги ўртача ҳолат» (ал-манзила бай-
на-л-манзилатайн): катта гуноҳ қилиб қўйган (кабира) му-
сулмонлар муржийлар фикрига қарама-қарши ўлароқ), дин-
га эътиқод қилувчилар сафидан чиқадилар, аммо кофир бўлиб
қолмайдилар (хорижийлар таълим берганидек). Улар икки
ўртадаги ўрта манзил, аросат ҳолатида қолади. Ушбу қоида
биринчи муътазшшйларни Ҳасан ал-Басрий тугарагқдан чи-
қишларига сабаб бўлган, чунки у бундай мусулмонни «му-
нофиқ» деб атаган эди.
«Муносиб яхши амалларга кўтариш ва ёмон амалларни
тақиклаш» (ал-амр, би-л-маъруф ва-н-наҳи ани-л-мункар);
ушбу муътазилийлар, хорижийлар ва шиалар учун умумий
қоида бўлиб, ҳар бир мусулмонни барча воситалар билан
хайрли ишлар ғалабаси ва ёмон ишлар заволи учун кураш
олиб боришга чақиривдцир. МуьтазилиЙлар бу ишни одатда
сиесий масалалар билан боғлиқ равишда олиб қарадилар.
Муътазилийларнинг инсоннинг ирода эркинлиги ҳақидаги
таълимотлари уларнинг душманларига муътазилийларни қоди-
рийларга мансубликда айблашларига асос бўлди. Муьтази-
лийлар бундай мансубликни рад этар эдилар.
Мафкуравий жиҳатдан м., шаҳар аҳолисининг зиели ўрта табақалари, доиралари билан боғланган эдилар. Улар умма-вийлар сулоласига нисбатан мухолифатда бўлган диний-сие-сий партиялардан бири сифатида майдонга чиқдилар. Зай-дийларга нисбатан муътазклийларнинг хайрихоҳлиги улар-нинг аббосийларга бўлган салбий муносабати туфайли тўқил-ган эди. Улар аббосийлардан бўлган халифа Ҳорун ар-Рашид даврида таъқибга учраган эдилар. Аммо зайдийларга нисба-тан очиқ муносабатда бўлган ал-Маъмун ва унинг икки во-риси ал-Муътасим ва ал-Восиқ (813—847) даврида муътази-лийларнинг мавқеи халифатликда мохдятан ўзгарди. Улар-дан баъзилари юқори лавозимларга сазовор бўлдилар. Муъта-зилийлар фаолияти бошқа ақлий тамойилдаги мутафаккир-ларники каби давлат томонидан рағбатлантиридди. Қуръон «яратилганлиги» ҳақидаги муътазилийлар ва жаҳмийлар учун
234
Натурфалсафа
умумий бўлган қоида илоҳиётчиларнинг мавжуд ҳокимиятга хайрихоҳяигини ифодаловчи мезон сифатида қораланар эди. Аммо халифа ал-Мутаваккил (847—861) ҳукмронлиги дав-рида муътазилийлар яна таъқиб остига олиндилар ва давлат ишларида.уларнинг ғоявий мавқелари янада сусайди. Муъта-зилийлар бувайҳидлар сулоласи ҳукмронлиги (945—1055) дав-рида яна сиёсат майдонига чиқдилар. Бу даврда қози Абду-жаббор (1025 Йилда ваф. эт.) фаолияти билан боғлиқ бўлган муътазила мактаби гуллаб-яшнади. Муьтазилийларнинг гояла-ри Яман зайдийлари дунёқарашида ўз аксини топди. XII— XIII асрга келиб, муътазила ғоялари Хоразмга тарқалди. Маҳ-муд аз-Замаҳшарий (1075—1144) бу таълимотнинг изчил та-рафдори эди. Муьтазшшйларнинг ақлий талқинлари ва бир қатор илоҳий-фалсафий таълимотлари, кейинчалик юзага кел-ган калом оқимлари бўлган — ашъарийлик ва мотуридий-ликка таянч бўлди. Муътазилийлар фаолияти юнон фалса-фий анъаналари йўналишидаги фалсафий тафаккурнинг шаклланишига ёрдам берди. Бунинг биринчи вакили муъта-зилийлар доираларига яқин бўлган ва ал-Мутаваккил ҳукм-ронлиги даврида улар тақдирини бошидан кечирган файла-суф — ал-Киндий (801—866) эди.
М. Қодиров
/ НАТУРФАЛСАФА (олм. ШШгрНПозорШе — табиат фалса-фаси) — табиатни фалсафий тамойиллар асосида бир бутун тизим ҳолида шарҳлаш, табиатнинг умумий манзарасини кўрсатиб беришга уриниш. Н. ҳали табиат ҳодисалари ҳақида-ги билимлар фалсафа доирасида ривожланмаган антик давр-да вужудга келди. Унинг табиатшунослик билан фалсафа ора-сидаги ўрни фан тарихида ўзгариб борди. Табиатни ўзаро боғланган ва доимо ўзгариб турувчи бир бутун деб, уни стихияли, содда диалектик талқин қилиш қадимги юнон н.сига хос эди. Микрокосм (одам) ва макрокосм (Коинот), жонли ва жонсиз табиат ҳақидаги таълимотлар, космогония ва космология н.нинг таркибий қисмлари эди. Н. ўрта аср-ларда ва айниқса, Уйғониш даврида ривож топди. Уйғониш даврида н. пантеизм ва гилозоизм асосида ривожланди. Бу давр н.си табиатнинг чексизлиги ва моддий дунёларнинг кўплиги (Беруний, Бруно), табиат ва одамнинг чамбарчас боғланганлиги, ҳаракатнинг универсаллиги, қарама-қарши томонларнинг бирлиги (Ибн Сино, Николай Кузанский) Ҳақидаги қатор тояларни ривожлантирди. Аммо ал-Хоразмий-нинг «Алгебра»си, ал-Фарғонийнинг «Астрономия»си, Бе-рунийнинг «Геодезия»си ва «Фармакология»си, Улуғбекнинг «Зиж»и турли фанлар «Натурфалсафа» доирасига сиғмай қол-ганлигидан далолат беради.
235
Do'stlaringiz bilan baham: |