Б. Тураев
ОНГ -- фалсафадаги марказий категориялардан бири бўлиб, кўп қиррали ва мураккаб бўлганлиги туфайли фалса-фа, психология, психиатрия, физиология, кибернетика, ин-форматика сингари турли фанларнинг ўрганиш объекти ҳисобланади.
Инъикос назарияси нуқгаи назаридан онг, инсон ижти-моий тараққиётида воқеликни руҳий акс этгиришнинг олий шаклидир. Онг руҳий ҳолат бўлиб, рухият тушунчаси онг тушунчасига қараганда кенфоқцир. Руҳий ҳодисалар деган-да, барча англанган ва англанмаган жараёнлар билинган ру-ҳий ва шахснинг хусусиятлари назарда тутилади. Руҳият бу-
246
Онг
тун ҳайвонот оламига хос бўлиб, онг фақат инсонгагина хосдир. У янги туғилган чақалоқда, руҳий касалларда шакл-ланмаган бўлади.
Онг онтологик маънода юқори даражада уюшган (ривож-ланган) материянинг хоссаси, субъектив борлиқ сифатида гносеологик 'маънода — идеал шакл сифатида тушунилади. Агар объектив реаллик моддий тизимларнинг турли иерар-хик, яъни оддий, майда бўлаклардан тортиб, то биосфера ва мегагалактика даражалардаги воқелик саналса, унда субъек-тив реаллик—идеал тизимларнинг турли иерархик даражала-ри, яъни сезги, идрок, тасаввур, тушунча, ҳукм, хулоса, ^шпотеза, концепция, назария, фан, санъат, фалсафа,. дин, мифология кабилардан иборат реалликдир.
Онг таркиби қуйидаги унсурлардан ташкил топади: сез-ги, идрок, тасаввур, фикр, ҳис-ҳаяжон, ирода. Улар бир бутушшкни ташкил этиб, бундан ташқарида бирга мавжуд бўлмайди.
Онг туфайли билиш ва ходисаларни баҳолаш муноса-батлари амалга оширилади ва бундан онгнинг асосий билиш ва ҳис-ҳаяжон уйғотувчилик вазифалари келиб чиқади. Онг мазмунини аввало, инсон тажрибаси давомида ҳамиша тас-дикланиб ва ривожланиб борувчи билимлар тизими ташкил этади. Лекин онг билан билим бир нарса эмас. Агар билим инсон тажрибаси тасдиридан ўтган воқелик инъикоси бўлса, онг, албатта, воқеликнинг сўзсиз исботланган, ҳақиқий инъи-коси бўлмайди. Чунки онг таркибида тахмин, адашиш, алда-ниш ҳоллари \ам учрайди.
Ҳиссиёт онг таркибига узвий равишда киради. Билиш жараёнида ҳаётни билиш ҳиссиёт билан боғлиқ, шунинг учун ҳам фанда фақат ақдий тафаккур билан қаноатланиб бўлмай-ди.
О.нинг ҳиссий компонентларини қуйидаги даражапарда тасаввур этиш мумкин:
Турли таъсирларга бўлган реакциялар билан боғлиқ
оддий ҳиссиётлар — очлик, чанқаш ва ҳоказолар.
Инстинктив-аффектив ҳолатлар -- олдиндан сезиш,
кайфият, стресс, галлюцинация ва ҳоказолар.
3. Ҳиссиёт — севги, ёқгириш, ёқтирмаслик, нафрат.
Инсонда қайвонлар билан умумиЙ бўлган ҳиссиётдан таш-
Қари, ижтимоий сабабият билан боғлиқ ҳиссиёт ҳам мав-ЖУД.
Агар о.нинг воқеликни билиш фаолиятидан мақсац -объектни тўғри англаш бўлса, қиссиёт орқали инсоннинг объектга, ўз фаолиятига ва ўзга инсонларга муносабати тур-ли ҳиссий шаклларда намоён бўлади. Инсоннинг нафақат
247
Онгсизлик
нарса ва ҳодисалар, уларнинг хусусиятларини англаб етиши, балки уларнинг қимматини ҳам баҳолаши, о.нинг аксеоло-гик жиҳатни ўз ичига олганлигини кўрсатади.
О.нинг субъектив дунёсида объектив реаллик нафақат қайта ишланади, балки унда инсоннинг фаол амалий фао-лиятига тайёргарлик: режалаштириш, танлаш, мақсадга ин-тилиш каби ҳаракатлар ҳам бўлади. Бундан ташқари, онг субъектнинг ўз фикри, ҳиссиети, фаолиятини назорат қилиб, маънавий дунёсида ва уни ўраб турган объектив реалликда нималар юз бераётганлиги ҳақида ўзига ҳисобот беришни тақозо этади.
Шундай қилиб, инсон онги нафақат воқелик объектла-рига, балки жамият қадриятларига муносабатни, ўз-ўзига муносабатни ҳам, ўз-ўзини англашни ҳам ўз ичига олади.
Онг — инсонда алоқалар, муносабатлар, объектив дунё ҳонуниятлари тўғрисида умумий билимлар шаклланишига асос бўлади. Инсонга мақсад ва режаларни тузиши, унинг табиат ва ижтимоий мухитдаги фаолиятини бошқариш унда-ги борлиққа нисбатан эмоционал (ҳиссий), рационал (ақлий) ва амалий муносабатларни бошқариш ва назорат қилишда ердам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |