Фалсафа фанидан тестлар тўплами саломова Ҳакима Юсуповна



Download 46,25 Kb.
bet1/6
Sana13.07.2022
Hajmi46,25 Kb.
#789168
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ФИЛОСОФИЯ - ТЕСТЛАР


ФАЛСАФА ФАНИДАН ТЕСТЛАР ТЎПЛАМИ
Саломова Ҳакима Юсуповна

1-мавзу: Фалсафа фани, моҳияти ва баҳс мавзулари.



  1. Фалсафа нима?

А. Фалсафа бу табиат, жамият ва инсон тафаккури умумий қонуниятларини ўрганадиган фан.
В. Фалсафа бу дунёқарашдир.
С. Фалсафа бу тафаккур услуби.
Д. Фалсафа бу доноликни севаман дегани.

1. Философия атамасини қадимги Юнонистонда дастлаб ким ишлатган?


А. Пифагор.
В. Демокрит.
С. Афлотун.
Д. Арасту.

2. «Иккинчи Арасту», «Иккинчи муаллим» деб эътироф этилган мутафаккир ким?


А. Форобий.
С. Ибн Сино.
В. Беруний.
Д. Ал - Фарғоний.
3. «Философия» сўзининг луғавий маъносини аниқланг.
А. «донишмандликни севиш»
В. «фанларнинг отаси»
С. «донишмандлик»
Д. «одамни қадрлаш»

4. Шарқ мутафаккирларидан қайси бири философия сўзини «ҳикматни қадрлаш» деб талқин этган?


А.Абу Наср Форобий.
В.Имом Бухорий.
С. Бурхониддин Марғиноний.
Д. Алишер Навоий.

5. Монизм қандай таълимот?


А. Оламнинг асоси яккаю ягона сабабга, битта асосга эга деб билувчи таълимот.
В.Оламнинг асосида кўп нарса ва ғоялар ётади, деб эътироф этадиган таълимот.
С. Оламнинг асосида моддий нарса ётишни эътироф этади.
Д. Оламнинг асосида руҳ ёки ғоялар ётади.
6. Дуализм қандай таълимот?
А. Оламнинг асосида иккита асос, яъни материя ва руҳ, ғоя ётади деб эътироф этувчи таълимот.
В. Олам битта асосга эга деб тан олувчи таълимот.
С. Оламнинг асосида фақат моддийлик ётади.
Д. Оламнинг асосида руҳ, ғоялар ётади.

7. Дунёқарашнинг шаклларини аниқланг.


А. афсона (миф), дин, фалсафа
В. санъат, маънавият, фалсафа.
С. Фан, ахлоқ, дин.
Д. ҳуқуқ, сиёсат, ахлоқ.

8. Онтология қандай таълимот?


А. борлиқ тўғрисидаги таълимот.
В. инсоннинг амалий фаолияти ҳақидаги таълимот.
С. ахлоқ тўғрисидаги билимлар, қарашлар.
Д. Қадриятлар тўғрисидаги таълимот

9. Гносеология қандай таълимот?


А. Билишнинг шакл, усуллари тўғрисидаги таълимот.
В.Тафаккур шаклларини ўрганади.
С. Қадриятлар тўғрисидаги фан.
Д. гўзаллик ҳақидаги қарашлар.

10. Аксиология…


А. Қадриятлар тўғрисидаги таълимот.
В. билишнинг моҳияти ҳақидаги назария.
С. амалий фаолият тўғрисидаги фалсафий қарашлар.
Д. борлиқ ҳақидаги таълимот.

11. Фалсафа фанининг вазифалари.


А. услубий, гносеологик (билиш), праксиологик, эвристик, аксиологик, тарбиявий.
В. жамиятни англаш.
С. табиатни билиш
Д. жамият ва инсон ўртасидаги муносабатлар.

12. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қайси асарида ёшларни Суқрот, Афлотун, Фрейд қарашлари, прагматизм, экзистенциализм ғояларини ўрганишга чақиради?


А. «Миллий истиқлол мафкураси - халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир»
В. «Соғлом авлод - халқимиз келажаги»
С. «Ўзгариш ва янгиланиш - ҳаёт талаби»
Д «Ватан озодлиги - олий саодат».
13. Милоддан аввалги Х асрдан эрамизнинг VII - асргача давр маҳсули бўлган диний - фалсафий таълимот.
А.Зардуштийлик
В. монийлик.
С. буддийлик.
Д. маздакчилик.

14. Моний таълимотининг асосий ғояси бу …


А. нур дунёси ва зулмат дунёси ўртасидаги кураш.
В. тенглик.
С. мустақиллик учун кураш.
Д. озодлик.

15. «Авесто» нинг ватани…


А. Қадимги Хоразм
В. Қадимги Ҳиндистон.
С. Қадимги Миср.
Д. Қадимги Фарғона.

16. Ҳиндистондаги дастлабки диний-фалсафий қарашлар қайси ёзма манбада ўз аксини топган?


А. Ведаларда.
В. Конфуцийнинг «Ҳикматлар» китобида.
С. буддизимнинг муқаддас китоби «Уч сават донолик» да.
Д. Тавротда.

17. Даосизм таълимоти қайси қадимги давлатда пайдо бўлган?


А. Хитойда.
В. Хиндистонда.
С. Эронда.
Д. Юнонистонда.

18. Қадимги дунёнинг қайси файласуфи борлиқнинг дастлабки ибтидоси сув деб айтган?


А.Фалес
В. Демокрит.
С. Гераклит.
Д. Пифагор.

19. Стихияли диалектикага асос солган қадимги юнон файласуфи.


А Гераклит.
В. Пифогор.
С. Анаксимен.
Д. Фалес.

20. Борлиқнинг асосида тупроқ ётади, деб ҳисоблаган қадимги давр мутафаккири.


А. Ксенофан.
В. Диоген.
С. Парменид.
Д. Зенон.

21. «Ғоялар дунёси ва соялар дунёси» таълимотининг асосчиси.


А. Афлотун.
В. Арасту.
С.Суқрот.
Д. Демокрит.

22. Моддий дунё бўшлиқ ва атомлардан ташкил топган деган қараш муаллифи.


А. Демокрит.
В. Гераклит.
С. Фалес.
Д. Арасту.

23. Олов оламнинг асоси деб ҳисоблаган файласуф.


А. Гераклит.
В. Демокрит.
С. Ксенофан.
Д. Фалес.

24. Оламнинг асосида идеаллашган рақамлар ётади деб …


А.Пифагор ҳисоблаган.
В. Демокрит ҳисоблаган.
С. Гераклит ҳисоблаган.
Д. Фалес ҳисоблаган.

25. Калом илмининг ақл мақомига алоҳида эътибор берган самарқандлик ўрта аср мутафаккири.


А.Абу Мансур Мотуридий.
В.А.Яссавий.
С. М. Ғаззолий.
Д. Замахшарий.

26. Бағдоддаги «Байт ул - ҳикма» да ишлаган ва раҳбарлик қилган буюк аллома.


А. Муҳаммад Ал - Хоразмий.
В. Абу Наср Форобий.
С. Ибн Сино.
Д. Беруний.

27. «Ҳиндистон» асарининг муаллифи ким?


А. Абу Райҳон Беруний.
В. Ибн Сино.
С. Форобий.
Д. Аҳмад Фарғоний.

28.Ўзбекистоннинг биринчи Президент Ислом Каримовнинг қайси тамойили ўрта асрлар фалсафасини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади?


А. «Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда».
В. «Кучли давлатдан кучли жамият сари».
С. «Куч - билим ва тафаккурда».
Д. «Куч - адолатда».

29. Амир Темур даврида фалсафа, мантиқ илмига катта ҳисса қўшган олимлар.


А. Саъдиддин Тафтазоний, Мир Саййид Журжоний.
В. Муҳаммад Шариф Бухорий, Мирзо Бедил.
С. Мирхонд, Хондамир.
Д. Камолиддин Беҳзод, Саййид Барака.

30. «Зижи жадиди Кўрагоний» асарини ким ёзган?


А. Мирзо Улуғбек.
В. Амир Темур.
С. Мирхонд.
Д. Хондамир.

31. «Футувватномайи султоний», «Ахлоқи Муҳсиний» асарларини ёзган мутафаккир.


А. Ҳусайн Воиз Кошифий.
В. А.Навоий.
С. А.Жомий.
Д. З. М. Бобур.
32. Ўрта асрларда Ғарбий Европада универсалиялар (умумий тушунчалар)- нинг моҳияти ҳақида баҳс юритган оқимларни аниқланг.
А. Реализм ва номинализм.
В. дуализм ва пантеизм.
С. деизм ва идеализм.
Д. объектив ва субъектив диалектика.

33. Худо ҳамма нарсаларда мавжуд, ҳамма нарсалар Худода мавжуд деб ҳисоблаган Ғарб Уйғониш даврининг мутафаккири ким?


А. Н.Кузанский.
В. Н.Коперник.
С. Галилей.
Д. Жордано Бруно.

34. Гелиоцентризм назариясининг асосчиси.


А. Николай Коперник.
В. Николай Кузанский.
С. Галилей.
Д. Жардано Бруно.

35. Янги давр Европа файласуфларидан қайси бири ҳокимиятларни бўлиниши [қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти] тамойилларини кўрсатган?


А. Жон Локк.
А. Ф.Бэкон.
С. Р.Декарт.
Д. Дидро.

36. XVIII аср француз миллий фалсафа мактаби вакилларини аниқланг.


А. Дидро, Руссо.
В. Томас Гоббс, Жон Локк.
С. Ф. Бэкон, Ж.Локк.
Д. Кант, Гегель.

37. «Мен фикр қиляпман, демак, мавжудман» деб қайси мутафаккир айтган?


А. Р. Декарт.
А. Ф. Бэкон.
В. Кант.
С. Гегель.

38. Немис (мумтоз) миллий фалсафаси намоёндаларини аниқланг:


А. И. Кант, Гегель.
В. Гоббс, Локк.
С. Дидро, Лометро.
Д. Руссо, Гольбах.

39. Инсон ақлининг чексиз қудратига ишончсизлик билан қараган немис файласуфи:


А. Кант.
В. Гегель.
С. Дидро.
Д. Руссо.
40. Борлиқнинг асосида «мутлақ ғоя», «дунё руҳи» ётади деб ҳисоблаган немис файласуфи:
А. Гегель.
В. Кант.
С. Декарт.
Д. Бэкон.

41. «Зардўшт таваллоси» асарини ким ёзган?


А. Фридрих Ницше.
В. Кант.
С. Гегель.
Д. Шпенглер.

42. XIX - асрда пайдо бўлган позитивизм фалсафий оқимининг асосчиси.


А. Огюст Конт.
В. Гегель.
С. К.Поппер.
Д. И.Кант.

43. ХХ асрдаги энг йирик диний - фалсафий оқим:


А. неотомизм.
В. позитивизм.
С. герменевтика.
Д. прагматизм.

44. АҚШда кенг тарқалган, фойдали фаолиятга ундовчи фалсафий таълимот:


А. прагматизм.
В. экзистенциал фалсафа.
С. герменевтика.
Д. неотомизм.
45. Инсоннинг мавжудлиги (борлиғи), эркинлиги ғояларига таянувчи фалсафий таълимот:
А. экзистенциализм.
В. неотомизм.
С. прагматизм.
Д. позивитизм.

46. Жамият тарихи, тараққиёти цивилизациялар алмашинувидан иборат деб ҳисобловчи инглиз олимини аниқланг:


А. Арнольд Тойнби.
В. Ростоу.
С. П.Сорокин.
Д. К.Поппер.
47. Ваҳдати вужуд яъни худони оламнинг ўзида деб биладиган фалсафий оқим вакилини аниқланг:
А. Мирзо Бедил.
В. Бобораҳим Машраб.
С. Сўфи Оллоёр.
Д. Турди Фароғий.

48. XIX аср охири маърифатпарварлик ҳаракатининг йирик намояндаларини аниқланг:


А. Аҳмад Дониш, Фурқат.
В. Юсуф Қорабоғий, Б.Машраб.
С. Сўфи Оллоёр, Турди Фароғий
Д. Мирзо Бедил, Муҳаммад Шариф Бухорий.

49. Жадидлар илгари сурган асосий ғоялар.


А. маърифат, тараққиёт, мустақиллик ғоялари.
В. мулкий тенглик ғоялари.
С. фақат адолат ғоялари.
Д. фақат ислом динини ривожлантириш ғоялари.



Download 46,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish