Фалсафа фанидан тестлар тўплами саломова Ҳакима Юсуповна


-мавзу: Т А Р А Қ Қ И Ё Т Ф А Л С А Ф А С И



Download 46,25 Kb.
bet3/6
Sana13.07.2022
Hajmi46,25 Kb.
#789168
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ФИЛОСОФИЯ - ТЕСТЛАР

3-мавзу:
Т А Р А Қ Қ И Ё Т Ф А Л С А Ф А С И

1. Айният тушунчаси нимани ифодалайди?


А. нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшаш томонларни.
В. нарса-ҳодисалардаги фарқ қилувчи томонларни.
С. Қарама - қаршиликлар ўртасидаги муносабатларни.
Д. бир - бирини инкор қилувчи томонларни.

2. Қарама - қаршилик тушунчаси…


А. нарса - ҳодисаларнинг бир - бирини тақозо этувчи ва шу билан бирга бир - бирини инкор этувчи.
В. нарса - ҳодисалардаги ўхшаш томонларни.
С. нарса - ҳодисаларнинг фарқ қилувчи томонларини.
Д. табиат ва жамият муносабатига.

3. Зиддият нима?


А. Қарама - қаршиликлар ўртасидаги муносабатни ифодалайдиган тушунча.
В. нарса - ҳодисалар ўртасидаги ўхшашликларни ифодалайдиган тушунча.
С. нарса - ҳодисалардаги фарқларни ифодалайдиган тушунча.
Д. жамият ва инсон муносабатларини ифодалайдиган тушунча.

4. Сифат тушунчасининг фалсафий мазмуни.


А. нарсаларнинг ички ва ташқи муайянлиги бўлиб, унинг хосса, хусусиятлари бирлигини ифодалайди.
В. предметнинг ҳажми, ўлчови, оғирлиги, ҳаракат тезлигини тавсифлайди.
С. миқдор билан бирлигини акс эттиради.
Д. эски сифатдан янги сифатга ўтишни ифодалайди.

5. Миқдор …


А. предметнинг ҳажми, ўлчов, оғирлиги, ҳаракат тезлиги ва шу кабилар билан тавсифланади.
В. сифат билан бирлигини акс эттиради.
С. предметларнинг сифатий ўзгаришларини ифодалайди.
Д. оддийдан мураккабга ўтишни кўрсатади.

6. Миқдор ва сифат бирлиги, ягоналини ифодалайдиган тушунча.


А. меъёр.
В. сакраш.
С. айният.
Д. тафовут.

7. Табиат ва жамиятда содир бўладиган сифат ўзгаришларини англатадиган тушунча:


А. сакраш.
В. қарама - қаршиликлар.
С. зиддият.
Д. меъёр.

8. Эскини янги билан алмашинуви…


А. инкор деб айтилади.
В. миқдор дейилади.
С. меъёр дейилади.
Д. қарама - қаршилик дейилади.

9. Инкорни инкор қонуни бўйича тараққиёт …


А. спиралсимон шаклга эга бўлади.
В. тўғри чизиқли бўлади.
С. чизиқлар туташган айлана шаклда бўлади.
Д. вориссиз бўлади.

10. Фалсафа тарихида категорияларни илмий ўрганиб, фалсафани фан даражасига кўтарган олим ким?


А. Арасту.
В. Суқрот.
С. Демокрит.
Д. Гераклит.

11. Нарса ва ҳодисалардаги ўзаро боғланиш ва энг умумий алоқадорликларни ифодалайдиган тушунча …


А. категория дейилади.
В. ҳолат дейилади.
С. хосса дейилади.
Д. муносабат дейилади.

12. Оламдаги нарса, воқеа ва жараёнларга хос бўлган белгилар ҳамда хусусиятларни акс эттирувчи фалсафий категорияни аниқланг.


А. алоҳидалик.
В. умумийлик.
С. мазмун
Д. моҳият.

13. Нарса, ҳодисалар, жараёнларга хос доимий, такрорланадиган белгилар, хусусиятлар йиғиндисини акс эттирувчи фалсафий тушунча.


А. умумийлик.
В. сабаб.
С. оқибат.
Д. алоҳидалик.
14. Нарса ва ҳодисалардаги қисмлар ўртасидаги бирликни ифодаловчи фалсафий категория?
А. бутун.
В. қисм.
С. хусусийлик.
Д. шакл.

15. Бутун таркибидаги алоҳидалик нима деб айтилади?


А. қисм.
В. имконият.
С. тасодиф.
Д. зарурият.

16. Маълум шароит мавжуд бўлган тақдирда албатта юз берадиган воқеа ёки ҳодиса…


А. зарурият.
В. тасодиф.
С. бутун.
Д. қисм.

17. Сабаб ва оқибат алоқадаорлиги (сабабият) ни тан олувчи таълимот.


А. детерминизм.
В. агностицизм.
С. аксиология.
Д. онтология.

18. Сабабиятни инкор қилувчи таълимот.


А. индетерминизм.
В. аксиология.
С. онтология.
Д. агностицизм.

19. Янги нарса, ҳодиса келиб чиқишини ифодаловчи муайян шарт - шароит, вазият …


А. имконият.
В. воқелик.
С. тасодиф.
Д. зарурият.

20. Реал ҳолат ва мавжуд бўлиб турган ҳодисаларни ифодаловчи категория (рўёбга чиқван имконият).


А. воқелик.
В. тасодиф.
С. зарурият.
Д. имконият.
21. Муайян нарса, ҳодисалар, жараёнларнинг ўзига хос сифат, хусусиятлари, муҳим белгилари, элементларининг йиғиндисини.
А. мазмун тушунчаси англатади.
В. шакл англатади.
С. тасодиф.
Д. зарурият.

22. Нарса, ҳодиса ва жараёнларнинг ички, муҳим, асосий, зарурий, барқарор алоқадорлик, муносабатларини ифодалайдиган фалсафий категория.


А. моҳият.
В. ҳодиса.
С. шакл.
Д. оқибат.

23. Моҳиятнинг ташқи ифодаси, намоён бўлиши…


А. ҳодиса.
В. моҳият.
С. имконият.
Д. воқелик.

24. Натижани заруран келиб чиқишини таъминловчи ҳодиса …


А. сабаб дейилади.
В. оқибат дейилади.
С. бутун дейилади.
Д. қисм дейилади.

25. Ҳодисалар занжирида сабабнинг таъсирида вужудга келадиган янги ҳодиса бу:


А. оқибат.
В. моҳият.
С. инкор.
Д. миқдор.

26. «Диалектика» сўзини биринчи бўлиб қўллаган файласуф ким?


А. Суқрот.
В. Афлотун.
С. Арасту.
Д. Фалес.

27. «Диалектика» атамасининг луғавий маъноси қандай?


А. «суҳбат, баҳс»
В. «моддийлик»
С. «ғоя»
Д. «иккиланган»

28. Оламдаги нарса ва ҳодисалар доимо ўзгаришда, ўзаро алоқадорлик ва боғлиқликда, ривожланиш ва тараққиётда деб ҳисобловчи таълимот.


А. диалектика.
В. метафизика.
С. эклектика.
Д. софистика.

29. «Ўзингни билсанг, оламни биласан»(“Ўз ўзингни англа”) ибораси кимга тегишли?


А. Суқрот.
В. Гегель.
С. Бюхнер.
Д. Н.Коперник.

30. Жигар сафрони ишлаб чиқарган каби мия ҳам онгни ишлаб чиқаради деб онгни моддий ҳодиса эканлиги ҳақидаги хулосага келган оқим:


А. Вульгар материализм.
В. дуализм.
С. объектив идеализм.
Д. субъектив идеализм.

31. Ғарбий Европалик қайси олим психика онгсизлик, онг ости ҳодисаларини ва онгнинг ўзидан иборат уч қатламдан ташкил топган деб ҳисоблаган?


А Фрейд.
В. Хайдеггер.
С. Ч.Пирс.
Д. П.Сорокин.

32. Инъикоснинг олий шакли, инсон миясининг хоссаси, ижтимоий (жамият) тараққиётининг маҳсули деган таъриф қайси маънавий ҳодисага тааллуқли?


А. онгга.
В. маънавиятга.
С. руҳиятга.
Д. сезгига.

33. Ўзини билиш, баҳолаш, тартибга солиш қайси ноёб маънавий ҳодисага хос?


А. ўз - ўзини англашга.
В. тасаввурга.
С. идрокка.
Д. сезгига.

34. Инсон ақлий соҳасидан ташқарида, онг томонидан назоратга олинмайдиган турли руҳий ҳодиса ва ҳолатлар…


А. онгсизлик.
В. онг
С. тафаккур.
Д. сезги, тасаввурлар.

35. Руҳий таҳлил (психоанализ) таълимотининг асосчиси.


А. З.Фрейд.
В. К. Юнг.
С. Э.Фромм.
Д. К.Поппер.

36. Ижтимоий онг нима?


А. жамиятнинг муайян даврига тегишли бўлган умумий ҳис - туйғу, кайфиятлар, қарашлар, ғоялар назариялар.
В. бир кишига тегишли қарашлар.
С. фақат сиёсий қарашлар.
Д. ахлоқий қарашлар ва ҳуқуқ.

37. Жамиятдаги воқелик ва реал борлиқнинг алоҳида олинган шахснинг онгида акс этиши …


А. индивидуал онг.
В. ижтимоий онг.
С. жамоа онги.
Д. гуруҳ онги.

38. Воқеликни акс эттириш даражасига кўра ижтимоий онг … бўлинади.


А. ахлоқий ва диний онгга.
В. одатий (кундалик) ва назарий онгга.
С. сиёсий ва ҳуқуқий онгга.
Д. санъат ва ижтимоий онгга.

39. Ижтимоий онгнинг даражаларига киради:


А. Ижтимоий психологик ва ижтимоий идеалогик (мафкура)
В. моҳият ва ҳодиса.
С. тасодиф ва зарурият.
Д. мазмун ва шакл.

40. Ижтимоий психология (руҳият):


А. Алоҳида шахслар қарашини акс эттиради.
В. Манфаатлар, ғояларни акс эттиради.
С. Ижтимоий гуруҳлар ҳаётини муайян ҳис-туйғулар, кайфиятларда акс эттиради.
Д. Табиат ва жамиятдаги ўткир муаммоларни кўрсатади.

41. Ижтимоий гуруҳлар эҳтиёжлари, манфаатларининг ички моҳиятини, сабабини ҳар хил ғоялар, назариялар, таълимотлар шаклида акс эттирувчи тушунча:


А. ижтимоий идеология (мафкура)
В. ижтимоий психология.
С. дин.
Д. адабиёт.

42. Ижтимоий онг шаклларидан қайси бири воқеликни бадиий образлар орқали акс эттиради?


А. ахлоқий онг.
В. диний онг.
С. эстетик онг.
Д. ҳуқуқий онг.

43. Ижтимоий онг шаклларидан қайси бири воқеликни (борлиқни) илмий тушунча, қонунлар, назариялар орқали акс эттиради?


А. фан.
В. ахлоқ.
С. дин.
Д. сиёсат.



Download 46,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish