Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

гогик маданият асосларининг вужудга келиши таъминланади (1.6-расм). 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Ўқитувчининг инсонпарвар педагогик нуқтаи назари 
Психологик-педагогик компетентлиги ва етук педагогик тафаккури 
Ўқитадиган фани соҳасида ўқимишлилиги
ва педагогик технологияларни эгаллаши 
Ижодий фаолият тажрибаси (муаллифлик дастури, 
методикаси ва технологияларини яратиши) 
Касбий хулқ-атвор маданияти (ўзини-ўзи педагогик бошқариши) 
Ўзини-ўзи камол топтириш йўллари (олам ва ўзи ҳақидаги 
билимларни кенгайтириши; ўз фикрини ифода этиши) 
Педаг
оги
к
 ма
да
н
и
ят а
со
сл
ари
 
1.6-расм. Педагогик маданият асослари 


44 
2-боб. Шахс камолоти ва педагогика фани. Педагогиканинг 
объекти, предмети, вазифалари ва методологияси. Илмий-
педагогик тадқиқот методлари 
 
2.1. Одам - биологик тур ва ижтимоий-маданий мавжудот 
сифатида. Одам онтогенези ва шахс камолоти 
 
Ақл-заковатли одам ўзида биологик, ижтимоий ва маданий жиҳатларни 
намоён этадиган тирик организмдир. Ер сайёрасида бундай хусусиятларга эга 
бўлган бошқа жон эгаси мавжуд эмас.
Қуйи сут эмизувчиларнинг одам мансуб бўлган гоминид оиласи Ернинг 
экватор қисмида, одам зоти эса Африканинг шарқий қисми ва Жанубий Осиё-
да пайдо бўлган. Гоминид оиласи австралопитеклар ва “оддий одамлар” деб 
аталувчи икки кенжа оилани ўз ичига олган. Оддий одамлар кенжа оиласидан 
фақат битта тур, яъни Homo sapiens - ақлли одам сақланиб қолган. Кўпчилик 
олимлар Homo sapiens тури неандерталь одам ва ҳозирги одам деб аталувчи 
иккита кенжа турга бўлинади, деб ҳисоблайдилар. 4 млрд йиллик тирик табиат 
тараққиёти тарихида бундан 5-3,5 млн йил олдин одамнинг, Homo sapiensнинг
пайдо бўлиши тарихан узоқ давр эмас. Одам Ердаги исталган биологик тур 
каби ўткинчи бўлиб, тирик табиат эволюциясининг мутлақо “чўққиси” ҳисоб-
ланмайди. 
Homo sapiensнинг генетик дастури одамни биологик тур сифатида аниқ-
лаб беради. Генетик дастур ДНК молекуласига ёзилган бўлиб, у авлоддан ав-
лодга ўтишида турли хил генетик жараёнларга (ген мутацияси, генлар кўчи-
ши ва ҳ.к.) жалб этилади. Одам ўзи яшаётган табиий-ижтимоий муҳитнинг 
кескин ўзгариши ёки ифлосланишига тез мослаша олмайди ва бундай номуво-
фиқлик турли касаллик ёки генетик бузилишларга олиб келиши мумкин. Де-
мак, одам ирсияти – генофонди энг ноёб табиий ресурс бўлиб, уни муҳофаза 
этиш талаб этилади. 
Дастлабки одамлар табиий муҳит (ландшафт) қуршовида яшаган, ўзини 
табиат билан бирга ҳис қилган, тирикчилик йўлида овчилик ва ўсимлик мева-
ларини йиғиш билан шуғулланган, вақтинчалик кичик манзилгоҳлар қуриб, 
озиқ моддаларга бой ҳудудларга доимо кўчиб юришган. Одамда меҳнат қи-
лиш, иш қуролларини яратиш ва тафаккур қобилиятининг пайдо бўлиши ва 
ривожланиши унинг турмуш тарзини ўзгартира бошлаган. Ақл (онг) – одамлар-
га озиқ-овқат ресурслари етишмовчилигини бартараф қилиш имконини бер-
ган: қишлоқ хўжалиги (бундан 10 минг йил олдин) вужудга келган, саноат ин-
қилоби бошланган (бундан 200 йил олдин). Одам буюк яратувчи сифатида ўзи 
учун қулай яшаш муҳити - маданий ландшафтлар, қишлоқ ва шаҳар (урба-


45 
низация) тизимларини вужудга келтирган. Шу тариқа инсон бутун борлиқнинг 
кўркига, энг етук ва онгли вужудга, беқиёс ижтимоий-маданий ҳодиса – воқе-
ликка айланган.
Демак, одамнинг ҳаёт фаолияти табиий-биологик ва ижтимоий-маданий 
омиллардан иборт яхлит шарт-шароитлар мажмуида кечади. У бу шароитларга 
нафақат биологик, балки ижтимоий-маданий мослашиши ҳам зарур. Одам-
нинг биологик мослашиши ҳайвонлардан кескин фарқ қилади ва у ижтимоий-
маданий омиллар, ижтимоийлашиш жараёни билан шартланган бўлади. Шу 
сабабли одам ҳайвонот салтанатида мураккаб ижтимоий-маданий тузилмага 
ва меҳнат фаолиятига эга бўлган бетакрор тур саналади. 
Одам индивид (инсоний қиёфаси ва шахси эътиборга олинмаган якка 
одам зоти) сифатида ижтимоий-маданий муносабатлар тизимига киргач, унда 
жамиятга ва ўзига хос ижтимоий-маданий хусусиятлар вужудга кела бошлай-
ди. Инсон шахси ўзининг генетик дастури, табиий муҳит омиллари ва ўзи яша-
ётган жамиятга хос қадриятлар, меъёрлар, йўл-йўриқлар ва хулқ-атвор наму-
наларини ўзлаштириши ҳамда ўз шахсий тажрибаси асосида яхлит ижти-

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish