Устоз-муаллим
ПЕДАГОГ:
Мураббий-тарбиячи
Синф (гуруҳ)
етакчиси
Назоратчи
Модератор
Ментор
Инноватор
Котиб
Технолог
Тьютор
Психолог
Маслаҳатчи
Файласуф
Фасилитатор
Эдвайзер
Ассистент
Эксперт
Коуч
Тренер
Нотиқ
Методист
Менежер
1.5-расм. Педагогнинг замонавий таълим-тарбия билан боғлиқ баъзи функциялари
40
16) фасилитатор – маърифий жараёнда гуруҳли мулоқот ва фаолиятни
осон қилувчи, муваффақиятли таъминловчи ва холис баҳоловчи;
17) менежер – ўқувчи-талабаларнинг эҳтиёжлари ва имкониятларини
ўрганиб, таълим-тарбия жараёнини бошқарувчи ва стратегиясини ишлаб чи-
қувчи;
18) маслаҳатчи – маърифий соҳада мутахассис сифатида маслаҳат берув-
чи, ўқувчи-талабаларга уларнинг тажрибасига асосланган ҳолда мавҳум ҳолат-
ларни аниқлаштиришда ёрдам кўрсатувчи;
19) котиб – маърифий жараёнга тегишли маълумотларни ёзиб борувчи,
ҳужжатларни расмийлаштирувчи ва ўрнатилган тартибда сақловчи;
20) эдвайзер – талабаларга таълимнинг индивидул йўналишини танлаш ва
амалга оширишда (индивидуал ўқув режасини шакллантиришда) ва уларнинг
ўқув дастурларини ўзлаштиришига ёрдам берувчи маслаҳатчи-устоз ва ш.к.
Ўқитувчининг юқорида таъкидланган вазифаларини педагогик фаолият-
нинг ўзига хос қирралари сифатида тушуниш керакки, улар педагогик вазият-
ларга боғлиқ ҳолда турланиб ва намоён бўлиб туради.
Педагогнинг маърифий амалиётда тутган ўрнини унинг касбий фао-
лияти белгилаб беради. Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юк-
сак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар ўқитувчи сифа-
тида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Пе-
дагогик фаолиятдаги ҳуқуқлар қуйидагиларда ўз аксини топади:
1) давлат таълим стандартлари ёки талабларига мувофиқ ўқув режа-
лари, таълим методлари ва технологиялари, дарсликлар ва ўқув қўлланма-
ларини эркин танлаш ва фойдаланиш;
2) муаллифлик дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини яра-
тишда иштирок этиш, янги маърифий методлар, воситалар ва технология-
ларни яратиш ва улардан фойдаланиш, илмий-педагогик тажрибалар ўт-
казиш ва амалиётда илғор педагогик тажрибаларни жорий қилиш;
3) ўз педагогик фаолиятида маърифий новация ва инновацияларни
яратганлиги, жорий этганлиги учун рағбатлантирилиш ҳамда малака тои-
фасини ошириш мақсадида аттастациядан ўтиш;
4) педагогик фаолиятни амалга ошириш учун етарли шарт-шароит-
лар яратилишини талаб қилиш, белгиланган тартибда якка тартибда педа-
гогик фаолият билан шуғулланиш ва ўриндошлик асосида фаолият кўрса-
тиш;
5) таълим муассасаси ёки ташкилотининг ички меъёрий ҳужжатла-
рида белгиланган тартибда ўқув, методик ва илмий йўналишдаги хизмат-
лардан бепул фойдаланиш ҳамда педагогик фаолиятни олиб боришда ота-
41
оналар ва манфаатдор жамоат (ижтимоий) ташкилотлари билан ҳамкор-
ликда ишлаш;
6) белгиланган тартибда таълим муассасаси ёки ташкилотини бош-
қариш, шу жумладан, коллегиал бошқарув органларида иштирок этиш, ўз
шаъни, қадр-қиммати ва одоб-ахлоқ меъёрлари бузилишини баҳолашда
холисона ва адолатли ёндашувни талаб қилиш;
7) таълим муассасаси ёки ташкилоти фаолияти билан боғлиқ маса-
лаларни муҳокама этишда, шу жумладан, давлат ва нодавлат нотижорат
ташкилотлари орқали иштирок этиш ҳамда ўз фикрини эркин баён этиш
ва касбий дахлсизлик;
8) таълим-тарбия олувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қи-
лишда бевосита ёки билвосита иштирок этиш.
Шу билан бирга замонавий ўқитувчи мажбуриятлари қуйидагилар би-
лан шартланади:
1) маърифий жараённи, яъни таълим ва тарбияни юқори илмий-малака-
вий даражада ташкил этиши ва олиб бориши;
2) замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалан-
ган ҳолда таълим-тарбия олувчиларнинг ўқув дастурларини давлат талаб-
лари ва давлат таълим стандартлари даражасидан кам бўлмаган савияда
ўзлаштиришини таъминлаши;
3) ўқув-тарбиявий ишларни барча турдаги миллий ва умуминсоний
қадриятларга ҳурмат ва уларни муҳофаза қилиш руҳида олиб бориши;
4) таълим-тарбия олувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли, эҳтиёт-
корона муносабатда бўлиш ҳиссини ва экологик маданиятни шаклланти-
риши;
5) таълим-тарбия олувчиларда миллий ва умуминсоний ахлоқий та-
мойилларга (эзгулик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик,
адолат, ростгўйлик ва ш.к.) амал қилиш хулқ-атворини қарор топтириши;
6) маърифий жараёнда таълим-тарбия олувчиларнинг физиологик,
психологик хусусиятлари ва соғ-саломат камол топишини инобатга оли-
ши, жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган шахсларни ўқи-
тиш ва тарбиялаш шартларни эътиборга олиши;
7) ўз педагогик фаолиятини ҳалол ва виждонан бажариши, ўзининг
педагогик билим ва маҳоратини доимий равишда ошириб бориши ва тако-
миллаштириши ҳамда ўрнатилган тартибда доимий малака ошириши;
8) таълим-тарбия олувчиларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий қо-
билиятларини ривожлантиришга кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва ман-
фаатларини ҳимоя қилиши, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши,
42
шунингдек ёш авлодни ўзаро тушуниш, тинчлик ва миллатлараро тотув-
лик руҳидаги онгли ҳаётга тайёрлаши;
9) педагогик ва одоб ахлоқ қоидалари талабларига, шунингдек таъ-
лим муассасаси ёки ташкилотининг устави (таъсис ҳужжати) ва унинг ич-
ки меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилиши ҳамда ўрнатилган тартиб-
да тиббий кўрикдан ўтиб туриши.
Шунингдек, ўқитувчининг таълим-тарбия олувчиларни камситиши,
уларнинг иззат-нафсига тегиши, адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиши,
ёт ғояларни тарғиб қилиши, сиёсий ҳаракатлар ташкил этиши, ахлоққа зид
ва куч ишлатиш ҳаракатларни амалга ошириши ва жиноий жавобгарликка
сабаб бўладиган ҳатти-ҳаракатларни содир этишига йўл қўйилмайди.
Умумий педагогика нуқтаи назардан бўлғуси ўқитувчи қуйидаги педаго-
Do'stlaringiz bilan baham: |