Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Таълим муассасаси ўз уставига мувофиқ фаолият юритади



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet267/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Таълим муассасаси ўз уставига мувофиқ фаолият юритади. Ус-
тав таълим туpи хусусиятлаpини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади. 
Уставда умумий қоидалаp, таълим муассасасининг мақсад ва вази-
фалаpи, таълим олувчилаp, ўқув-таpбиявий ва илмий-методик фаолият, 
таълим муассасаси тузилмаси, педагог ва бошқа ходимлаp, таълим муас-
сасасига pаҳбаpлик қилиш, таълим муассасасининг жамоат ташкилотла-
ри, мол-мулки ва маблағлаpи, қайта ташкил этилиши ва тугатилишга оид 
бўлимлар назарда тутилади. 
Hамунавий уставлаp тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан 
ишлаб чиқилади ва ҳар бир таълим муассасаси Устави идоравий мансуб-
лиги бўйича вазиpликлаp, идоpалаp ва уларнинг ҳудудий органларининг 
буйpуқлаpи билан тасдиқланади. Нодавлат таълим муассасалари Устави – 
муассислар йиғилишининг қарори билан тасдиқланади. Устав маҳаллий 
давлат ҳокимияти оpганлаpида pўйхатдан ўтказилади. 
Таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар таъсис ҳужжат-
лари асосида фаолият юритади. Якка тартибда педагогик фаолиятни амал-
га ошириш учун юридик шахс мақомига эга бўлиш ҳамда лицензия олиш 
талаб этилмайди. 
Таълим ташкилотларини (муассасаларини) самарали бошқа-
риш учун биринчи навбатда 
таълим олувчилар, вояга етмаган таълим олув-
чилар ота-оналарининг (қонуний вакилларининг) ва педагог кадрларнинг 
ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги билиш талаб этилади: 
I. Таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгар-
лиги: 
а) ҳуқуқлари:
1) етти ёшгача мактабгача таълим олиш; 
2) бепул умумий ўрта таълим олиш; 
3) мактаб ёшига етганда яшаш жойининг яқин атрофида жойлашган 
(микроҳудуд) давлат умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиниш; 
4) таълим ташкилоти (муассасаси) ва таълим олиш шаклини танлаш; 
5) давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига муво -
фиқ сифатли таълим олиш; 
6) психологик хусусият ва физиологик ривожланиш ҳамда соғлиғи -
ни инобатга олган ҳолда ўқиш учун шарт-шароитларга эга бўлиш ва бепул 
психологик ва тиббий хизматлардан фойдаланиш; 
7) индивидуал ўқув дастурлари бўйича таълим олиш; 


330 
8) таълим олиш даврида ҳарбий хизматга чақирув муддатини кечик-
тириш; 
9) профессионал таълим ва олий таълимнинг давлат таълим стан-
дартлари талаблари асосида ишлаб чиқилган, ички меъёрий ҳужжатларда 
белгиланган тартибда ўзи оладиган таълимнинг мазмунини шаклланти-
ришда иштирок этиш; 
10) инсоний қадр-қимматини ҳурмат қилиниши, барча жисмоний ва 
руҳий зўравонликлардан, педагог ва бошқа ходимлар томонидан шахси 
ҳақорат қилинишидан ўзини ҳимоя қилиш, ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза 
қилиш; 
11) виждон ва ахборот олиш эркинлиги, ўз фикри ва эътиқодини 
эркин ифода этиш; 
12) таълим олиш даврида дам олиш ва бошқа ижтимоий мақсадлар 
учун ўқув режаларига мувофиқ режалаштирилган таътиллар олиш; 
13) академик таътиллар ва стипендиялар олиш, бошқа таълим таш-
килотига, таълим шаклига, касбларга, таълим йўналишларига, мутахас-
сисликларга ўқишини кўчириш ва тиклаш; 
14) таълим ташкилотининг (муассасасининг) устави ёки таъсис ҳуж-
жатларида белгиланган тартибда уни бошқариш масалалари муҳокамаси-
да иштирок этиш, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдириш; 
15) таълим ташкилотининг (муассасасининг) ички меъёрий ҳужжат-
лари юзасидан шикоят қилиш; 
16) таълим ташкилотининг (муассасасининг) ички меъёрий ҳужжат-
ларида белгиланган тартибда ўқув, методик, илмий-ишлаб чиқариш, ма-
даний, спорт, маиший йўналишлардаги хизматлардан бепул фойдаланиш; 
17) соғлиғини профилактика қилиш ва мустаҳкамлаш мақсадида 
тиббий-соғломлаштириш масканларида даволаниш ҳамда даволаш 
воситаларидан фойдаланиш; 
18) ўзининг ижодий қобилияти ва салоҳиятини ривожлантириш 
учун олимпиадалар, кўргазмалар, танловлар, спорт мусобақалари, маъна-
вий-маърифий ва бошқа тадбирларда қатнашиш; 
19) таълим ташкилотининг илмий-тадқиқот, тажриба-конструктор-
лик, илмий-техникавий, экспериментал ва инновацион фаолиятида ишти-
рок этиш; 
20) танланган мавзулар, амалиётлар, шу жумладан, академик алма-
шинув орқали бошқа таълим ташкилотлари ҳамда илмий-тадқиқот муас-
сасаларида, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари 
ва илмий-тадқиқот муассасаларида таълим олиш ва илмий изланишлар 
ўтказиш; 


331 
21) таълим дастурини ўзлаштиришга халақит бермайдиган меҳнат 
фаолияти билан шуғулланиш. 
Таълим олувчиларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа 
ишларга жалб этиш тақиқланади. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish