Таълим муассасаси ўз уставига мувофиқ фаолият юритади. Ус-
тав таълим туpи хусусиятлаpини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Уставда умумий қоидалаp, таълим муассасасининг мақсад ва вази-
фалаpи, таълим олувчилаp, ўқув-таpбиявий ва илмий-методик фаолият,
таълим муассасаси тузилмаси, педагог ва бошқа ходимлаp, таълим муас-
сасасига pаҳбаpлик қилиш, таълим муассасасининг жамоат ташкилотла-
ри, мол-мулки ва маблағлаpи, қайта ташкил этилиши ва тугатилишга оид
бўлимлар назарда тутилади.
Hамунавий уставлаp тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан
ишлаб чиқилади ва ҳар бир таълим муассасаси Устави идоравий мансуб-
лиги бўйича вазиpликлаp, идоpалаp ва уларнинг ҳудудий органларининг
буйpуқлаpи билан тасдиқланади. Нодавлат таълим муассасалари Устави –
муассислар йиғилишининг қарори билан тасдиқланади. Устав маҳаллий
давлат ҳокимияти оpганлаpида pўйхатдан ўтказилади.
Таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар таъсис ҳужжат-
лари асосида фаолият юритади. Якка тартибда педагогик фаолиятни амал-
га ошириш учун юридик шахс мақомига эга бўлиш ҳамда лицензия олиш
талаб этилмайди.
Таълим ташкилотларини (муассасаларини) самарали бошқа-
риш учун биринчи навбатда
таълим олувчилар, вояга етмаган таълим олув-
чилар ота-оналарининг (қонуний вакилларининг) ва педагог кадрларнинг
ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги билиш талаб этилади:
I. Таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгар-
лиги:
а) ҳуқуқлари:
1) етти ёшгача мактабгача таълим олиш;
2) бепул умумий ўрта таълим олиш;
3) мактаб ёшига етганда яшаш жойининг яқин атрофида жойлашган
(микроҳудуд) давлат умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиниш;
4) таълим ташкилоти (муассасаси) ва таълим олиш шаклини танлаш;
5) давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига муво -
фиқ сифатли таълим олиш;
6) психологик хусусият ва физиологик ривожланиш ҳамда соғлиғи -
ни инобатга олган ҳолда ўқиш учун шарт-шароитларга эга бўлиш ва бепул
психологик ва тиббий хизматлардан фойдаланиш;
7) индивидуал ўқув дастурлари бўйича таълим олиш;
330
8) таълим олиш даврида ҳарбий хизматга чақирув муддатини кечик-
тириш;
9) профессионал таълим ва олий таълимнинг давлат таълим стан-
дартлари талаблари асосида ишлаб чиқилган, ички меъёрий ҳужжатларда
белгиланган тартибда ўзи оладиган таълимнинг мазмунини шаклланти-
ришда иштирок этиш;
10) инсоний қадр-қимматини ҳурмат қилиниши, барча жисмоний ва
руҳий зўравонликлардан, педагог ва бошқа ходимлар томонидан шахси
ҳақорат қилинишидан ўзини ҳимоя қилиш, ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза
қилиш;
11) виждон ва ахборот олиш эркинлиги, ўз фикри ва эътиқодини
эркин ифода этиш;
12) таълим олиш даврида дам олиш ва бошқа ижтимоий мақсадлар
учун ўқув режаларига мувофиқ режалаштирилган таътиллар олиш;
13) академик таътиллар ва стипендиялар олиш, бошқа таълим таш-
килотига, таълим шаклига, касбларга, таълим йўналишларига, мутахас-
сисликларга ўқишини кўчириш ва тиклаш;
14) таълим ташкилотининг (муассасасининг) устави ёки таъсис ҳуж-
жатларида белгиланган тартибда уни бошқариш масалалари муҳокамаси-
да иштирок этиш, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдириш;
15) таълим ташкилотининг (муассасасининг) ички меъёрий ҳужжат-
лари юзасидан шикоят қилиш;
16) таълим ташкилотининг (муассасасининг) ички меъёрий ҳужжат-
ларида белгиланган тартибда ўқув, методик, илмий-ишлаб чиқариш, ма-
даний, спорт, маиший йўналишлардаги хизматлардан бепул фойдаланиш;
17) соғлиғини профилактика қилиш ва мустаҳкамлаш мақсадида
тиббий-соғломлаштириш масканларида даволаниш ҳамда даволаш
воситаларидан фойдаланиш;
18) ўзининг ижодий қобилияти ва салоҳиятини ривожлантириш
учун олимпиадалар, кўргазмалар, танловлар, спорт мусобақалари, маъна-
вий-маърифий ва бошқа тадбирларда қатнашиш;
19) таълим ташкилотининг илмий-тадқиқот, тажриба-конструктор-
лик, илмий-техникавий, экспериментал ва инновацион фаолиятида ишти-
рок этиш;
20) танланган мавзулар, амалиётлар, шу жумладан, академик алма-
шинув орқали бошқа таълим ташкилотлари ҳамда илмий-тадқиқот муас-
сасаларида, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари
ва илмий-тадқиқот муассасаларида таълим олиш ва илмий изланишлар
ўтказиш;
331
21) таълим дастурини ўзлаштиришга халақит бермайдиган меҳнат
фаолияти билан шуғулланиш.
Таълим олувчиларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
ишларга жалб этиш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |