Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Педагогик (дидактик) концепциялар



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Педагогик (дидактик) концепциялар
Прагматизм 
Неопозитивизм 
Экзистенциализм 
6.1-расм. Асосий педагогик концепциялар 
Неотомизм
Бихевиоризм


143 
гининг кўзга кўринган вакиллари: П. Херс, Ж. Вильсон, Р.С. Питере, А. Хар-
рис, М. Уорнок, Л. Кольберг ва бошқ. ҳисобланади. 
Неопозитивизм педагогикасининг асосий қоидаси: таълим-тарбия дунё-
қарашлик ғояларидан тозаланиши керак, чунки ижтимоий ҳаёт мафкура-
га эмас, балки “оқилона тафаккурга”га муҳтож. Янги гуманизм тарафдор-
лари ҳаётнинг барча жабҳаларида адолатни одамлар ўртасидаги муносабат-
ларнинг энг асосий тамойили сифатида кўриб чиқади ва тўлиқ инсонпарвар-
ликка асосланган таълим-тарбия тизимини қўллаб-қувватлайдилар: асосий 
эътибор интеллект – ақл-заковатни ривожлантиришга, таълим-тарбиянинг ва-
зифаси – оқилона фикрлайдиган шахсни шакллантиришга қаратилиши лозим. 
Сциенцизм тарафдорлари ҳис-туйғуга эмас, балки мантиққа ишонадилар 
ва шахс камолотининг бош мезони, яъни оқилона тафаккур ёрдамида ўз-ўзини 
англайди ва жамиятнинг бошқа аъзолари билан мулоқотга киришиш қобили-
ятини намоён эта олади, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрича, одам ўз камо-
лот йўлини ўзи дастурлайди. Шу сабабли таълим-тарбияда асосий эътибор ин-
соний “Мен”ни ривожлантиришга йўналтирилиши керак.
Неопозитивизм педагогикаси самарали ғоялардан холи эмас. Ўзбекистон-
даги маърифий ғоялар таълим муассасаларини инсонпарварлаштириш, давлат 
васийлигидан холи қилиш каби янгиланишлар билан кечмоқдаки, булар оқи-
лона фикрлайдиган шахсни шакллантиришга йўналтирилган.
3. Экзистенциализм. Экзистенциализм (юнонча existencia – мавжудлик) 
– шахсни оламдаги энг олий қадрият сифатида тан оладиган фалсафий йўна-
лиш. Инсоннинг “Мен” сифатида мавжудлиги унинг моҳиятини белгилайди. 
Ҳар бир инсон – ўзига хос, такрорланмас, ноёб, бошқалардан фарқли. Ҳар бир 
инсон – ўз ахлоқининг эгаси. Ҳавф-хатарга тўла ҳозирги замонда инсоният 
доимий таҳдид остида: инсондаги “Мен”ни сақлаш, ривожлантириш ва амалга 
ошириш тобора қийинчилик билан кечмоқда. 
Экзистенциалистлар фикрича, инсон ҳамма жойда ва ҳар доим ёлғиз, як-
каланиб қолган. Жамият шахснинг ахлоқий мустақиллигига жуда катта зарар 
етказади, чунки ижтимоий институтлар шахсни, унинг ҳатти-ҳаракатларини 
бир хил қилишга интилади. Тарбия назарияси объектив қонуниятларни бил-
майди ва у барчага баравар тааллуқлиликни даъво қилади. Аслида ҳар бир ин-
соннинг оламга ўз субъектив қарашлари мавжуд бўлиб, одам ўз дунёсини ўзи 
хохлаган тарзда яратади. Бу ғоялар Ғарбий Европа, Америка мамлакатлари ва 
Япониядаги ижодий касб вакиллари орасида кенг тарқалган. 
Экзистенциализм педагогикаси хилма-хил йўналишлари билан ажралиб 
туради. Уларни педагогика назариясига, таълим-тарбиянинг мақсадлари ва 
имкониятига бўлган умумий ишончсизлик бирлаштириб туради. Таълим-тар-
бия кам ёрдам беради: одам ўзидан ўзини яратади. Бу индивидуализмни кел-


144 
тириб чиқаради: ҳеч қандай дастурлар керак эмас, таълим-тарбиянинг махсус 
методлари ва усулларини ихтиро қилишнинг кераги йўқ. Ҳаёт, табиат ва ички 
ҳис (сезги) таълим-тарбия олувчилар ва уларнинг устозларига шахснинг ўзини 
ўзи намоён қилиш йўлларини адашмасдан аниқлашга ёрдам берадиган катта 
кучдир. Инсоннинг шаклланиши жараёнида таълим-тарбиянинг аҳамиятини 
пасайтириш тенденцияси экзистенциализм педагогикасининг барча йўналиш-
ларига хосдир. Экзистенциалистлар фикрича, шахснинг ўзига хос хусусият-
ларга эгалиги жамоа учун айниқса зарарли бўлиб, одамни “подадаги ҳайвон”га 
айлантиради, унинг “мен” даражасини пасайтиради, босиб туради.
Замонавий экзистенциализм педагогикасининг энг кўзга кўринган вакил-
лари: Ж. Кнеллер, К. Гоулд, Э. Брейзах (АҚШ), У. Баррет (Буюк Британия), М. 
Марсель (Франция), О.Ф. Больнов (Германия), Т. Морита (Япония), А. Фалли-
ко (Италия) ва бошқалар маърифий таъсирлар маркази - одамнинг кайфияти, 
ҳис-туйғулари, ички турткиси ва сезгисидир; онг, ақл ва мантиқни иккинчи да-
ражали аҳамиятга эга, деб ҳисоблайдилар.  
“Одам ўзлигини намоён этишга, табиий индивидуаллик ва эркинлик туй-
ғусига жалб этилиши керак, - деб ёзади германиялик педагог-экзистенциалист 
Э. Шпрангер – ёш инсонларни бизнесга, сиёсатга жалб этиш тез муваффақият 
қозонишга олиб келмайди, аксинча ўзига, яъни ўша соҳаларга олиб борадиган 
ички дунёсининг сирли ва муқаддас овозини эшитишга бошлаши керак”. Бун-
да экзистенциализм педагогикасининг яна бир – диний жиҳати кўзга ташлана-
ди. 
Экзистенциализм педагогикаси ўқитувчига ўзига хос масъулият юклайди. 
У эркин фикр муҳитини яратишга ғамхўрлик қилиши, шахснинг эркин фикр 
билдириш жараёнини чекламаслиги керак. Ўқитувчи ўқувчига ўзига қаратиш 
санъатини ўргатиш орқали унинг барқарор “ички аҳлоқ”қа эга бўлишига ёрдам 
беради. Педагогик фаолият қоидалари жуда оддий: камроқ ўқитиш (ўрга-

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish