Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

 
 
 
Таълимнинг асосини ўқитувчи томонидан бериладиган ва ўқувчилар 
томонидан ўзлаштириладиган билим, кўникма, малака ва компетенциялар 
ташкил қилади (4.4-расм): 
1) билим - инсоннинг борлиқ қонуниятлари, воқеа-ҳодисалар, нарсалар, 
далиллар, шунингдек фаолият усуллари ҳақидаги тушунча ва тасаввурларни 
ўзлаштириши, муайян тизимга солиши ва хотирасида мустаҳкамлаши, бошқа-
ча айтганда,
ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб бе-
риш;
2) кўникма - инсоннинг онгли ҳатти-ҳаракатларни тез, тежамли, тўғри 
ва кам жисмоний ҳамда ақлий куч сарфланган ҳолда бажариш жараёни ва 
натижаси, бошқача айтганда, 
ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай 
олиш;
3) малака - инсоннинг муайян фаолиятни моҳирлик билан бажариши, 
унинг айрим таркибий қисмларини автоматлашган тарзда амалга ошириши, 
яъни онгли ҳатти-ҳаракатларнинг автоматлашуви, бошқача айтганда, 
ўрганил-
ган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш вазиятларда қўллай олиш ва 
янги билимлар ҳосил қилиш;
Таълим 
Ўқитиш 
Ўқувчи 
Ўқитувчи 
Ўқиш 
4.3-расм. Таълим – педагогика категорияси сифатида 


114 
4) компетенция – инсоннинг мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кун-
далик фаолиятда қўллай олиш қобилияти.
 
Юқорида таъкидланганидек, тарбия - маърифатнинг таркибий қисми, 
асосий вазифаларидан бири сифатида энг қадамги даврда вужудга келган. Ки-
шилик жамиятининг илк босқичларида одамлар тайёр маҳсулотлардан фойда-
ланган. Овчилик ва ҳунармандчиликнинг вужудга келиши ва ривожланиши 
одамларда меҳнат тажрибаси шаклланишига олиб келган. Меҳнат, ўз навбати-
да, одамлар тарбиясига таъсир кўрсатиб, уни ҳаётий заруратга айлантирган. 
Одамларнинг меҳнат кўникмалари ва малакалари авлоддан-авлодга мерос 
бўлиб ўта бошлаган. Олдинига бола тарбияси катталар томонидан меҳнат фао-
лиятида бевосита амалга оширилган бўлса, жамият ривожлана борган сари 
бундай йўл талабга жавоб бермай қолган: тарбия билан билимдон, тажрибаси 
етарли одамлар шуғуллана бошлаган.
Инсоният жамиятининг турли босқичларида таълим ва тарбия муассаса-
ларининг пайдо бўлиши, ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш соҳасидаги тажри-
баларни умумлаштириш жараёнида педагогика фани вужудга келган. 
Қадим замонлардан бошлаб инсон тарбияси халқ мақоллари, афсона-
лари ва достонларида ўз ифодасини топган. Бу жараёнда аждодларимиз тар-
биявий таъсирнинг самарали усуллари ва манбаларини излаб топиб, ҳаётга 
татбиқ этганлар. Натижада тарбия ҳақидаги ғоялар пайдо бўлган. Бу борада 
Шарқ мутафаккирларининг жаҳон педагогикаси тарихига қўшган ҳиссаси бе-
қиёсдир. Тарихга назар ташласак, тарбия ҳақидаги ғоялар эрамиздан олдинги 
VII-VI асрларда шаклланганлиги маълум бўлади. Кейинги даврларда педаго-
гик ғояларнинг шаклланишига зардуштийлик таълимоти, унинг муқаддас ки-
тоби “Авесто” катта таъсир кўрсатган. Ислом таълимоти ғояларининг тар-
биявий аҳамияти Қуръони карим ва Ҳадиси шарифда мусулмон дунёқараши, 
фалсафаси, маънавияти, ахлоқи ва эътиқоди сифатида баён қилинган.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish