Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 1997
йил 29 августда қабул қилинган бўлиб ушбу қонун 5 бўлим ва 34 моддадан
иборат. Ушбу Қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатиш-
нинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан
иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.
“Таълим тўғрисида”ги Қонунга асосан таълим соҳасидаги давлат сиёсати-
нинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
1) таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;
2) таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
3) умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги;
4) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини: академик лицейда ёки
касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;
5) таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;
6) давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун
очиқлиги;
7) таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;
8) билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
9) таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.
399
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури Ўзбекистон Республикасининг
“Таълим тўғрисида”ги Қонуни қоидаларига, миллий тажрибанинг таҳлили ва
таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда
юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка,
ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш
маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга
қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва
ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш
тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил этишни зарур қилиб қўйди ва қатор
чора-тадбирлар кўришни: Давлат таълим стандартларини жорий этишни, янги
ўқув режалари, дастурлари, дарсликларни жорий этишни, замонавий дидактик
таъминотни ишлаб чиқишни, ўқув юртларини аттестациядан ўтказиш ва ак-
кредитациялашни, янги типдаги таълим муассасаларини ташкил этишни тақо-
зо этди.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг мақсади - таълим соҳасини туб-
дан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлар-
дан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак
маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тай-
ёрлаш Миллий тизимини яратишдир.
Кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини ривожлантиришнинг асосий йўна-
лишлари:
1) таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш;
2) педагог ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш;
3) таълим жараёнини мазмунан ислоҳ қилиш;
4) маънавий-ахлоқий тарбия ва маърифий ишлар;
5) иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшлар;
6) таълим тизимини бошқариш;
7) касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилиш тизимини шаклланти-
риш;
8) таълим тизимини молиялаш;
9) моддий-техника таъминоти;
10) таълим тизимининг яхлит ахборот маконини вужудга келтириш;
11) таълим хизмати кўрсатиш бозорини ривожлантириш;
12) таълим соҳасида ижтимоий кафолатларни таъминлаш ҳамда бу соҳа-
ни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
13) фан билан таълим жараёни алоқаларини ривожлантириш;
400
14) ишлаб чиқариш ва таълим тизими интеграциялашувини ривожланти-
риш;
15) таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини рўёбга чиқариш қуйидаги уч бос-
қичга бўлинган эди:
Do'stlaringiz bilan baham: |