Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet28/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Й ўли m o n w id u
С
Эркин Воҳидов элпик ёшга тўлиш ига бағиш лаб
Ўзбекистон Миллий университ ет и т алабалари билан
ўт казилган учраш увда сўзланган нутқ)
Эркин Вохдцов университетни энди битирган пайтидаёқ 
таниқли шоир эди. Ўзингиз биласиз, олий ўкув юртини би­
тирган одам олдида уйланиш муаммоси кўндаланг бўлади. 
Шу масала юзасидан Эркин ака Саид Аҳмад акага маслаҳат 
солибди.
- Оқсоқол, - дебди, - хабарингиз бор, бир-иккита кито- 
бим чиқди. Уч минг сўмча пулим ҳам бор. Лекин қайси би- 
рига етказиш ни билмаяпман: маш ина олайми, уй солайми, 
хотин олайми? Машина олсам, уй сололмайман, уй солсам, 
уйланолмайман, уйлансам машинага пул қолмайди... Нима 
қилай?
Саид Ахдоад ака пешонасини Рашид Абзининг гармони- 
дай тириш тириб чуқур ва узоқ ўйга толибди. Охири чеҳраси 
ёришиб, бундай дебди:
- Болам, мен хўп ўйладим. Ҳисоблаб кўрсам, уч минг сўм 
пулинг ҳаммасига етаркан. Маслаҳат шуки, сен автобус со- 
тиб олгин! Автобус - маш ина деган. Рулини қаёққа бурсанг 
кетаверади. Бу - биринчидан. Автобуснинг ичи кенг-мўл
76 
'Ярим аср дафтари' 
Ў ткир Х ош и м ов


бўлади. Кўч-кўронингни олиб кирсанг тайёр уй бўлади. Бу
- иккинчидан. Учинчидан, автобус бўлганидан кейин ичи- 
да кондуктори ҳам бўлади. Ўша кондукторни хотин қилиб 
қўя қоласан! Кўрдингми, окагинанг айлансин, ман санга ҳеч 
қачон нотўғри маслаҳат бермайман...


Адибнинг нурли олами
Адашмасам, 1964 йил бўлиши керак. Бизлар университет 
талабаси эдик. Ўлмас Умарбековнинг “Севгим-севгилим” 
қиссаси талабалар орасида қўлма-қўл бўлиб кетди. Ҳажми 
унча катта бўлмаган бу қисса ўша замон “қолиплари”га 
сиғмайдиган бошқача, “ғалат” асар бўлиб, Ойпопук- 
нинг ўлими ўқувчини ларзага солиб юборарди. Қолипга 
сиғмаслигининг боиси шуки, одатда ҳар қандай асарда ях- 
шилик ёмонлик устидан албатта ғалаба қозониши, ижобий 
қаҳрамонлар албатта “муроду мақсадига етиб”, “совет тур- 
муш тарзи ”нинг порлоқ ғалабаси билан тугаши шарт эди. Бу 
асарда эса китобхон севиб қолган қиз ўзини ўлдиришга қасд 
қилади...
Шундай кунлардан бирида “Ёзувчилар уюшмасида маж­
лис бўлармиш, “Севгим-севгилим” муҳокама қилинармиш ”, 
деган ran чиқди. “ 1 м ай” кўчасида жойлашган Уюшманинг 
чоғроқ залига одам сиғмай кетди. Муҳокама узоқ давом 
этди. Умарали Норматов, Абдуғафур Расулов каби олимлар 
(у пайтда иккови ҳам ёш мунаққидлар эди) қиссанинг фа- 
зилатларини ҳаяжонланиб гапиришди. Аммо кўпчилик ки- 
тобхонлар, айниқса, биз талабалар “кутган” ва қўрқиб турган 
хуружлар ҳам авжига чиқди. Бир қанча танқидчилар бу со­
вет ҳаётига тўғри келмайдиган “пессимистик” асар эканини, 
ёзувчи китобхон рахдоини келтириш учун асар қаҳрамонини 
атайлаб ўлдирганини ниҳоятда жиддийлик билан, “асосли” 
далиллар орқали айтишди. Гўё совет кишисининг йиғлашга, 
изтироб чекишга, ноҳақликка қарши исён кўтариш ва бо- 
рингки, ўлишга ҳам ҳаққи йўқдек. Гўё ҳамма нуқул кулиши, 
нуқул хурсандчиликдан ўтакаси ёрилиши шартдек!
Шунда Саида Зуннунова айтган бир ran аниқ эсимда 
қолган: “Қиссанинг охирида кўзимдан тирқираб ёш чиқиб 
кетди. Икки томчи аччиқ ёш... Бу - асарнинг ниҳоятда ҳаё- 
тийлиги, ёзувчи маҳоратининг юксаклигидан дарак беради!”
78 
"Ярим аср дафтари". 
Ў ткир Х ош им ов


Қиссани, айниқса, Саид Аҳмад ака кескин ҳимоя қилиб 
гапирди. Ўлмас Умарбеков бу асари билан ўзининг катта ис- 
теъдод эгаси эканини кўрсатганини айтди. Шу тариқа “Сев- 
гим, севгилим” қиссаси таъқиблардан бир қадар қутулди. 
Аммо шундан кейин ҳам асарга “сентиментал”, “йиғлоқи” 
деган маънодаги тош отишлар анча давом этди. Ҳолбуки, бу 
қисса шахсга сиғиниш деган даҳшатли офатни фош этувчи 
узбек адабиётидаги илк асар эди!
Адибнинг ўнлаб ҳикоялари, “Ёз ёмғири”, “Булғор 
қўшиқлари”, "Одам бўлиш қийин” каби қисса ва романлари 
китобхонлар орасида қўлма-қўл бўлиб кетди. Негаки, уларда 
қаёт нафаси бор эди. Ҳақиқат тасвирланган эди. Ўлмас ака- 
нинг асарлари ёзувчи қалбидан отилиб чиққан куйга ўхшар, 
китобхон юрагида, шуурида нурли туйғулар уйғотарди. 
Айниқса, “Ёз ёмғири” қиссаси ва “Одам бўлиш қийин” рома- 
ни ўзбек адабиётида катта воқеа бўлди. Улар қатор тилларга 
таржима қилингани, юз минглаб нусхада нашр этилгани бе- 
жиз эмас.
Ўлмас ака нурли инсон эди, унда чин маънода теран ва 
нозик ички м аданият кўриниб турар, ёзувчи билан бир м ар­
та суҳбатлашган одам ўз-ўзидан яқин биродарга айланиб 
қолгандек бўлар эди.
Ўлмас Умарбеков кўп йиллар катта вазифаларда хизмат 
қилди. Ўзбекистон Радиосида ишлаётганида ҳам, Ёзувчилар 
уюшмасини бошқарганида, Вазирлар Махдамасида катта 
мансабда хизмат қилганида, М аданият вазири бўлганида 
ҳам ҳаммага бирдек муомала қилди. Бировнинг дили­
ни оғритганини, димоғи “шишиб кетганини” кўрганимиз 
йўқ. Аксинча, ҳамиша одамларга кўмаклашишга, адолатли 
бўлишга ҳаракат қилди...
Адибнинг драматургия соҳасидаги ижоди ҳам салмоқли. 
“Шошма, қуёш”, “Кузнинг биринчи куни”, “Комиссия”, 
“Қиёмат қарз” драмалари Ўзбекистондагина эмас, қатор 
бошқа республикалар театрларида ҳам сахдалаштирилди 
ва юз минглаб томошабин олқишига сазовор бўлди. Бу асар- 
лар орасида, айниқса, “Қиёмат қарз” ажралиб туради. Дра- 
мада ўзбек халқининг жўмардлиги, имон-эътиқоди, инсофи 
яққол кўриниб туради. Бу асарни ҳам ўта миллий, ҳам теран 
умумбашарий драма дейиш мумкин. Адиб ниҳоятда топиб
Ў ткир Х,ошимов. 
"Ярим аср дафтари' 
79


ном қўйган “Қиёмат қарз” дегани соф ўзбекча сўз. Шу билан 
бирга, Сулаймон отанинг ҳар бир ибораси, ҳар бир ҳаракати 
ўзбек турмуш тарзи.ни яхши билмайдиган ҳар қандай мил- 
лат томош абинини ҳам ишонтиради ва ларзага солади.
Ўлмас Умарбеков ҳақида кўп мақолалар, китоблар ёзил- 
ган. Шулар орасида устоз Саид Аҳмаднинг “Киприкда қолган 
тонг” асари алоҳида ажралиб туради. Бу асарда Ўлмас ака 
қандай тасвирланган бўлса, худди шундай - ҳар жиҳатдан 
тўкис ва нурли инсон, бетакрор адиб эди...
Яна бир ran. Ўлмас аканинг атоқли адиб бўлишида кен- 
нойим Зуҳра опанинг катта х^ссаси бор. Биз, устоз Саид 
Аҳмад ака ибораси билан айтганда, “нарм алний” ёзувчилар 
ҳам, “аллақандай қаланғи-қасанғилар” ҳам айнан Ўлмас ака­
нинг дастурхонида кўп бўлганмиз. Ҳар сафар Зуҳра опа ўз 
қадрдонлари, ўз укаларини кутгани каби очиқ чеҳра билан 
қарши олган. Ўзи давра суҳбатларига кўп-да аралашмаса 
ҳам Зуҳра опа (опамизнинг умри узоқ бўлсин!) адабиётни, 
ижод заҳматларини нақадар теран тушуниши, ҳис этиши 
ҳамиша яққол кўриниб турар эди. Ўлмас Умарбеков ўзидан 
бой адабий мерос қолдирди. Яхши фарзанд, порлоқ хотира- 
лар қолдирди. Йигирманчи аср ўзбек адабиёти ҳақида ran 
кетганда, шубҳасиз, Ўлмас Умарбеков номи ярақлаб туради!



Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish