Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet29/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Кулиш осон, кулдириш
ҚИЙИН
Дунёда кулиш билан йиғлашдек табиий нарса йўқ. Одам 
қувонса, кулади, хафа бўлса, йиғлайди... Бироқ китоб ёзиб 
бировни кулдириш ёки йиғлатиш бениҳоя мушкул юмуш. 
Бунинг учун истеъдод, Худо берган истеъдод керак.
Неъмат Аминов мана шундай туғма истеъдод соҳиби 
эди. Адибнинг ичакузди х^кояларини, қатор ҳажвий 
қиссаларини, 
“ ё л ғ о н ч и
фаришталар” романини кулгисиз, 
табассумсиз ўқиш мумкин эмас.
Абдулла Қахҳор адабиётга ярқ этиб кирган ёш истеъдод- 
ларни қанчалик нозик дид билан пайқаган, уларни қанчалик 
жиддий кузатган, керак пайтида қанчалик ҳимоя қилган 
бўлса, тағин бир устоз адиб Саид Ахдоад ака ҳам худди шун­
дай йўл тутди. Неъмат Аминовнинг илк х^коялари пайдо 
бўлиши биланоқ, “Бухоролик шу бола зўр ёзувчи бўлади!” 
деди ва ёш адиб асарларини диққат билан кузатиб борди. 
Ютуғидан қувонди, камчиликларини рўйирост айтиб, йўлга 
солди.
Неъмат Аминов адабиётга Бухоро нафасини, Бухоро ко- 
лоритини олиб кирди. Мунаққидлар ибораси билан айтган- 
да, қаҳрамонларнинг бутун бир галереясини яратди. Бирги- 
на “Қоровул” ҳикоясинингўзида китобхон хотирасидан узоқ 
йиллар ўчмайдиган характер манаман деб кўриниб туради. 
Абдулла Қодирий тили билан айтганда, ҳажв-юморнинг 
кўринишлари кўп. Аммо энг қийини - ҳажв орқали характер 
яратиш. Неъмат Аминов айнан шу қийин йўлни танлаган ва 
шу боисдан ҳам ўқувчининг хотирасига маҳкам ўрнашиб 
қоладиган тирик одамларни адабий оилага олиб кирган 
адибдир.
Ёзувчининг “Қирқ учинчи почча”, “Тилла табассумлар”, 
“Қитиғи ўлмаган қи з”, “Қаҳқаҳа” китоблари, 
“ ё л ғ о н ч и
ф а­
риш талар” романи кўп йиллар аввал ёзилган. Бироқ уларни 
бугун ўқиган китобхон ҳам маза қилиб кулади. Кулади ва
Ўткир Хошимин. "Ярим аср дафтари"


ўйга толади... Гап шундаки, адиб ўз қаҳрамонларини жиндай 
табассум, жиндай истеҳзо билан тасвирлайди. Бироқ улар- 
ни масхараламайди, камситмайди. Улар нега шундай бўлиб 
қолди, деган саволни айтмаса ҳам, ўқувчини шуни ўйлашга 
даъват этгандек бўлади. Бу эса муаллифнинг кулгиси остида 
яширин дард борлигини кўрсатади.
Неъмат Аминов ўзбек адабиётида биринчи бўлиб ҳажвий- 
сатирик роман ёзган адиб сифатида тарихда қолишига 
ишонаман. 
" ё л ғ о н ч и
фариш талар” асари бундан кейин ҳам 
кўплаб китобхонларга манзур бўлиши табиий. Чунки улар- 
да ҳаракат қилувчи образлар шунчаки “персонажлар” эмас, 
тирик одамлар. Бу масалада Неъмат ака бир томондан Че- 
ховдан, иккинчи томондан (айниқса, тил орқали инсон феъ- 
лини очишда) Абдулла Қодирийдан, теша тегмаган иборалар 
топиш, манзараларни ярқ этиб китобхон кўз ўнгига келти- 
риб қўйиш маҳорати масаласида устоз Саид Аҳмад акадан 
ижод сирларини ўргангани кўриниб туради.
Ёзувчининг энг катта бахти - ўқувчи меҳрини қозониш. 
Ўқувчи меҳрини зўравонлик қилиб ҳам, ялиниб ҳам, “пора 
бериб” сотиб олиб ҳам қозониб бўлмайди. Китобхон ёзувчи- 
ни ё яхши кўради, ё яхши кўрмайди. Учинчи йўл йўқ! Неъмат 
Аминов ўқувчилар севган адиб эди. Тошкентдаги автодўкон 
директори Абдураҳмон исмли дўстим (адабиёт “жинниси”) 
б и ркун и қаттиқ тайинлади: “Илтимос, Неъмат аканинг би- 
и-ир суҳбатини олайлик. “Красний партизон” воқеасини 
ўз оғзидан битта эш итай!”. Ақалли биргина шу ҳолатнинг 
ўзиёқ оддий ўқувчи меҳри нақадар самимий, нақадар таби­
ий эканидан дарак беради.
Неъмат Аминовнинг “суҳбатини олишни хоҳлаганлар” 
кўп эди. Сабаби, адибнинг ўзи ўта одамохун, дилкаш инсон 
эди. Бунга ажабланмаслик керак. Ёзувчининг одам сифати­
да ким эканини кўп ҳолларда унинг ёзган китобига қараб 
бемалол билиш мумкин. Неъмат ака шундай ёзувчи эди. 
Хушчақчақ, ҳазил-мутойибага ўч, бағрикенг.
“Шарқ юлдузи”да бирга ишлаган кезларимизда, кўплаб 
сафарларда ҳамроҳ бўлганмиз. Неъмат аканинг талай ин- 
соний фазилатларини кўрганман. Аксарият истеъдодли 
одамларда ҳазил-хузул, юмор ҳисси кучли бўлади. Неъ­
мат Аминовнинг ўзи ҳажвчи бўлгани учун унда бу туйғу,
82 
‘ Ярим аср дафтари' 
Ў тки р Ҳ ош им ов


айпиқса, ёрқин кўриниб турар, шу боисдан ҳам у киши би­
лан ҳамсуҳбат бўлиш, ҳангомалар эшитиш ғоят мароқли 
>ди. Неъмат ака атрофда рўй бераётган воқеаларга шу 
қадар аниқ, шу қадар “образли” қилиб, ўзбекчасига айтсак, 
"тўн кийгизиб” ҳикоя қилардики, беихтиёр дилингизга нур 
огилиб киргандек бўларди.
Неъмат аканинг тағин бир камёб фазилати - дўстларга 
садоқатли эди. Бировнинг бошига ташвиш тушса, ўша заҳоти 
стиб келар, қўлидан келганича ёрдам берарди. Буни мен ўз 
қисматимда ҳам кўрганман. Неъмат Аминов оғир пайтларда 
доим ёнимда турган.
Неъмат Аминовнинг палаги тоза эди. У киш ининг отала- 
ри - дониш манд Уста бобо суҳбатларидан, ўгитларидан мен 
қам баҳраманд бўлганман. Халқимизнинг содда-буюклиги- 
ни, камтар-дониш манлигини шу мўътабар инсон қиёфасида 
кўрганман. Неъмат Аминов ота ўгитларига ҳамиша содиқ 
қолди ва китобхон қалбига ёруғлик олиб кирадиган асарлар 
яратди. Унинг китоблари ҳали кўп марталаб нашр этилади, 
яна кўплаб авлодларнинг маънавий мулки бўлиб қолади, деб 
ишонаман.
Неъмат акани эслаб ўтириб, тағин бир нарсани кашф 
қилгандек бўлдим. Адиб шогирд танлаш ни х,ам билар экан: 
Неъмат Аминовнинг шогирдлари кўп эди. Бугунги талай 
ҳажвчи ёзувчилар Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Саид 
Ахмад мактабини ўрганиш билан бир қаторда Неъмат Ами­
нов ижодий тажрибасидан ҳам баҳраманд бўлган. Лекин 
улар орасида фақат ҳажвчилар эмас, жиддий жанрда ёза- 
диган истеъдодлар ҳам оз эмас. Шулардан бири истеъдодли 
ёзувчи Ашурали Жўраевдир!
Ашурали Неъмат Аминов хотираси йўлида бир фарзанд 
юмушини бажарди, десак муболаға бўлмайди. Неъмат Ами­
новнинг бирон хотира кечаси, бирон тадбири, биронта кито- 
бинингтақдим оти Ашуралисиз ўтган эмас. Ашурали Жўраев 
уларда қатнашибгина қолмайди, хдммасига ўзи бош-қош 
бўлади.
Ҳикматларда, ярлақаган бандасидан содиқ шогирдлар 
қолади, дейилгани бежиз эмас. Шу укамизнинг умри узоқ 
бўлсин. У^тозига лойиқ ижодкор бўлиб юрсин!
Ў ткир Ҳ ош им ов. 
'Ярим аср дафтаря'


Айвонли шапка
Бирлашган нашриётнинг учинчи қаватида бухгалтерия, 
ёнида касса бор эди. Ҳамма газета-журналларнинг ходимла- 
ри ойда икки марта озми-кўпми қалам ҳақи олиш учун кас­
са туйнуги - “амбразура”га кўксимизни “қалқон” қилардик. 
Бундай “қаҳрамон”лар кўп бўлгани учун гоҳо “очирид” анча 
чўзилиб кетар эди. Бир куни Неъмат Аминов кассадан қирқ 
сўмми-қирқ беш сўмми қалам ҳақи олибди. У пайтда бу -
анча катта пул эди. Неъмат акадан кейин навбатда турган 
ёши улуғроқ, ҳазил-мутойибага ўч бир шоир дашном бериб- 
ди:
- Сен, ярамас, катта-катта гонорар оласан, “Акамнинг 
ҳоли нима кечди?” деб мендан хабар олмайсан. Куз келди, 
эрта-индин ёғин-сочин бошланади. Менга биттагина шапка 
олиб берсанг, ҳақинг кетадими?
Неъмат ака шоирнинг олмадаккина бошига бир зум 
қараб турибди-да, ваъда берибди:
- Индинга келинг, сизга айвонли, чиройли шапка совға 
қиламан.
Бир кундан кейин шоир “совға”дан хабар олгани келиб- 
ди. Неъмат ака хдмкасблар гувоҳлигида чиндан ҳам яп-янги 
ш апкани “яхши кунларингизга кийинг”, деб “эгаси”га топ- 
ширибди. Шоир кийиб кўрса, ш апканинг катталигидан “ай- 
вони” бурнигача тушиб кетибди. Шоир жаҳл билан шапкани 
бошидан ечибди.
- Қозондек шапкангни бошимга ураманми! - дебди ху- 
ноб бўлиб.
Неъмат ака уни “юпатибди”:
- Ҳечқиси йўқ. Пайтава ўраб кияверасиз!
84 
'Ярмм аср дафтари'. 
Ў ткир Ҳ ош и м ов



Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish