Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet36/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Содда ростгўйлик
1982 йилдан 1985 йилгача Ғафур Ғулом номидаги нашри- 
ётда бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишладим. Турли йил- 
ларда бу даргоҳда Ҳамид Гулом, Рамз Бобожон, Жуманиёз 
Жабборов каби етакчи шоирлар раҳбарлик қилган эди. Бу 
жамоада Эркин Воҳидов, Одил Ёқубов, Омон Матжон, Шоир 
Усмонхўжаев, Низом Комилов, Иброҳим Ғафуров, Мирзиёд 
Мирзоҳидов, Тўлқин Алимов, Ҳасан Тўрабеков, Лола Тожие- 
ва каби элга машхур шоир ва адиблар, таржимон ва олимлар 
билан бирга ишлаш мароқли эди. Орамизда энг кўп китоб 
ўқийдиган, кези келса тушлик қиладиган пулига ҳам ки­
тоб сотиб оладиган таниқли олим, таржимон ва муҳаррир 
Маҳкам Маҳмудов (умри узоқ бўлсин!) алоҳида ажралиб ту- 
рарди. Табиатан камтарин, аммо ҳар қандай вазиятда ҳам 
рост гапни айтиш ва ёзиш дан чўчимас эди. Бунга ўзим ҳам 
гувоҳман.
Етмишинчи йилларнинг ўрталарида “Нур борки, соя 
бор” романи ёзилди. Ёзувчилар уюшмасидаги муҳокамада 
маъқулланди. У пайтда мен “Тошкент оқш оми” газетаси- 
да ишлар эдим. Одатга кўра, асар журналда босилиши ёки 
нашриётда китоб қилиб чиқарилиши учун “ички тақриз” 
ёзилиш и шарт эди. Роман умуман маъқуллангани билан 
уни босадиган азамат топилиш и қийин кечди. Чунки асар­
да ўша йиллардаги иллатлар - порахўрлик, савдо соҳасидаги 
қаллобликлар, ўзбек деҳқонининг оғир меҳнати тасвирлан­
ган эди. Хуллас, энг яқин дўстим бўлмиш танқидчилар ҳам 
“ички тақриз” ёзишдан қўрқди. Охири қўлёзмани Махдам 
акага бердим. Маҳкам ака бир ҳафтада романни синчиклаб 
ўқиб, “асар албатта чиқиши керак”, деган хулоса ёзиб бер- 
ди... Орадан кўп ўтмай икковимиз бир даргоҳда - Ғафур 
Ғулом номидаги нашриётда, битта хонада ўтириб ишлайди- 
ган бўлдик.
Маҳкам ака асарни чуқур тушунадиган муҳаррир эди-ю, 
бир “камчилиги” бор эди. Хоҳлаган пайтда йўқ бўлиб қолар,
108 
"Ярим аср дафтари". 
Ў тки р Ҳ ош и м ов


сўнг бир олам қўлёзмани таҳрир қилиб қўлтиқлаб келарди. 
Яна бир одати - ўзининг паришонхотирлиги туфайли рўй 
берган ҳангомаларни ўзи завқ билан айтиб берарди.
- Кеча ғалати иш бўлди, - деб ran бошлади бир куни. -
Тўсатдан хотиннинг иситмаси кўтарилиб кетди. Дори ичса- 
ям, қўшни ҳамш ира укол қилсаям бўлмаяпти. Охири бирин­
чи банисага оборадиган бўлдим. Уйда ёлғиз қолиб кетмагин, 
деб тўққиз яшар ўғлимни ҳам ёнимга олволдим. Баниса дар- 
возасига келганда ўғлимга тайинладим:
- Мана шу ерда қимирламай турасан, мен онангни жой- 
лаштириб чиққанимдан кейин уйга кетамиз, тушундингми?
- Тушундим, ада! - деди ўғлим.
То 
аёлимни 
дўхтирларга 
кўрсатиб 
касалхонага 
ётқизгунимча анча вақт ўтди. Қайтиб чиқсам, ўғлим йўқ! 
Ердаям йўқ, кўқцаям. Қўрқиб кетдим. У ёққа чопаман, бу 
ёққа чопаман... Бу ёғи қоронғи тушиб кетяпти. Бир маҳал 
қарасам, дарахт тагида бир бола турибди.
- Ҳой бола! - дедим яқин бориб. - Шу ерда бўйи сендек 
келадиган, сеникига ўхшаган пальто, телпак кийган болани 
кўрмадингми?
Шунақа десам, нима дейди, денг?
- Ада, ўша бола менман-ку! - дейди.
Мен ўғлимни дарахт тагига турғазиб қўйиб, ўзим симёғоч 
тагини қидириб юрган эканман...
Бир куни Махдсам ака янги маш ина сотиб олди: “Жигули”. 
Тажрибасиз шопир бўлгани учунми,хаёл олиб қочганиданми, 
маш инаси ё ариққа тушиб, ё “қаноти” пачақланиб юрар эди. 
Ҳаммамизнинг маш инамиз Навоий кўчаси 30-уйдаги тўрт 
қаватли бино орқасида, боғнинг бир чеккасида турарди. Бир 
куни Ҳасан Тўрабеков, Тўлқин Алимов, Низом Комилов бог 
чеккасида суҳбатлашиб турсак, Махрам ака тепадан тушиб 
келди-ю, машинасига ўтирди. Шошиб турган экан шекилли, 
моторни юргизиб маш инани тислантира бошлади. Машина 
орқага қараб кетяпти-ю, Маҳкам аканинг икки кўзи олдин- 
да. Қарасак, “Жигули” каттакон дарахт томон шиддат билан 
тисарилиб бораяпти. Ҳаммамиз хавотирга тушиб қолдик. 
Нукул бақирамиз:
Ў тки р Ҳ ош и м ов. 
'Ярим аср дафтари'


- Махдам ака!
- Ҳой, Маҳкамжон! Тўхтанг!
Маҳкам ака парво қилмайди. Охири, бақириб- 
чақириш имизни эшитди шекилли, “А?!” деди. Фақат “А?!” 
деган товуш билан “қарс!” этган товуш баравар эшитилди. 
Яқин бориб қарасак, маш инанинг бампери пачақланибди.
- Машинани тислантирганда орқага қараш керак-ку! -
деди Ҳасан ака куйманиб.
Маҳкам ака пачоқ бўлган машинасига қараб, аччиқланди.
- Мана шу дарахтни қайси ахдооқ эккан, а? - деди зарда 
билан.- Бошқа жой қуриб қолганмиди? М ашинам иккинчи 
марта уриляпти. - Бир зум ўйлаб турди-да, қўл силтади. -
Майли, бош омон бўлса, дўппи топилади. Яхши устам бор
тўғрилаб беради...
Бир куни Маҳкам ака одатдагидек ишга кечикиб келди.
- Яхши дам олдингизми? - десам, нохушроқ оҳангда жа­
воб қилди:
- Кеча ишдан кейин ҳам бу ёққа келиб кетганман.
- Биронта қўлёзма қолиб кетган эканми? - дедим ҳайрон 
бўлиб.
- Қўлёзма эмас... - Сўнгра воқеани тафсилоти билан ту- 
шунтирди. - Кеча трамвайга чиқиб уйга кетяпман-у, нуқул 
бир нима эсимдан чиққанга ўхшайверади. “Нима эсимдан 
чиқди?” дейман, ҳеч хаёлимга келмайди. Бир маҳал трамвай 
деразасидан қарасам, Тинчлик бекатидаги бензакалонка 
олдида элликтача маш ина навбат кутиб турибди. “Э-э-э-э, 
маш ина эсдан чиқибди-ку!” деб шунча жойдан овора бўлиб 
қайтиб келдим!
Ана шунақа беғубор инсон Маҳкам Махмудов!
110 
'Ярим аср дафтари'. Ў тки р Қош имов



Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish