Ўлмасхон Ҳ ош им ова: Очиғи, мен ҳамма оталарни шун
дай бўлишини истардим. Чунки Ўткир ака болаларга ўта
меҳрибон,
эътиборли, керак пайтида талабчан бўлиб, ўта
қаттиққўллик қиладилар. Бизда ҳам кўпчилик ўзбек оила-
лари каби ота шахси, ота мавқеини биринчи ўринда тутиш
анъана бўлиб қолган. Қайнонам болаларга “Дадангни нарса-
ларига тегмагин”, деб ўргатганлар. Мен ҳам ижод жараёни-
да.дадангиз ишлаяптилар, десам, улар оёқучида юришади...
Қаерга борсалар, ҳеч бўлмаганда битта дафтар кўтариб ке-
ладилар, бундан
болалар хурсанд, демак, ота уларни қаерда
бўлса ҳам унутмаган... Оила бошлиғи сифатида жуда сезгир-
лар. Рўзғорнинг нима тақчил жойи бўлса, кечаси шундоқ бир
айланиб чиқадилар, эртасига ҳамма нарса бадастир бўлиб
тўлиб қолади.
-
Ёзувчининг асарини биринчи бўлиб ким ўқийди?
Ю лдуз Ҳ рш им ова: Асарни ёзиб тамом қилганларидан
сўнг ҳаммамизга ўқиб берадилар. Лекин ўзларига ёқсагина
кўрсатадилар. Ёқмаса, ё йиртилади, ё ёқилади... Унгача ҳеч
кимнинг назари тушиши мумкин эмас. Бизнинг танқидий
фикрларимизни эса оғриқсиз қабул қиладилар. Фикрлари-
миз инобатга олинганини кейинги таҳрирдан сезамиз. Ҳали
кичкина пайтимизда ҳам оддий, ақлимиз етган ўринларда,
масалан, болалар ўйини тасвирланган жойи бўлса, ундай
Ў т к и р Ҳ о ш и м о в . "Ярим аср дафтари"
эмас, болалар бундай гапиришади, дердик,
шу билан асарга
тузатишлар киритиларди...
Фаррух Хршимов:
Ф ақатўқувчи сифатида қабул қилсак,
яхши бўларди-ку-я, лекин биз ижод жараёнидаги бевосита
иштирокчи сифатида қолганимиз учун хдр бир асар қанча
маш аққат билан яратилган, қанча меҳнат
сарфланган, уни
баъзан таранг асаблар эвазига ёзилганини ҳам жуда яхши
биламиз.
-
Отангиз билан кўпроц қайси бирингиз тил топиша
оласиз?
Юлдуз Хршимов а:
Дадам билан гаплаша олиш маҳорати
акамда кўпроқ бўлса керак. Акам ўта вазмин, ўта юмшоқ ва
қачон қанақа муомала қилиб, қайси
гапни гапириш керак-
лигини яхши билади. Кўпинча дадам унинг гапига қулоқ
соладилар. Мен озгина ҳиссиётга берилганим учун баъзан
мавриди бўлмаган пайтда ҳам қайсидир гапларни айтиб
қўяман. Ўша пайтда бу дадамга ёқмаслиги мумкин (кулиб),
маълум бир вақт ўтгандан кейин барибир ҳақлигимни тан
оладилар...
-
Отангизнинг рағбати ва жазолари ҳақида гапириб
бера оласизми?..
Фаррух Хршимов:
Ота-она ўз фарзандини қандай жазо-
лай олиши мумкин? Отам бизни хдр қандай шароитда ҳам
тушуниб келганлар. Жазолашга келсак, агар биз ота-онамиз-
ни билиб-билмай ранжитган бўлсак, шунинг ўзи
биз учун
энг катта жазо. Дадам ҳар доим бизга меҳр билан, ҳатто,
эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлганлар. Агар мен фар-
зандларимга дадам бизга берган ўгитларни етказа олсам,
дунёдаги энг бахтли ота бўлдим, дея оламан.
Юлдуз Хршимова:
Дадамнинг ўзларини тутишларию,
биз билан гаплашиш оҳангларининг ўзи
бизларни жуда
тартибга солиб қўярди. Дадам бизга бақирганларини эслай
олмайман. Қўл кўтарган ҳолатлари умуман бўлмаган, лекин
кичкиналигимизда дадамга ёқмайдиган иш қилиб қўйсак,
битта қараш ларининг ўзи бизни тамом қиларди. Ҳарҳолда
анча-мунча қаттиққўл одамлар...
Download
Do'stlaringiz bilan baham: