Саид АҲМАД,
Ўзбекистон Кцҳрамони, халқ ёзувчиси
Ўзингга яқин ва қадрдон одам ҳақида
бирон ran ай-
тиш шунчалар қийин бўлишини билмас эканман. Ҳар куни
кўришадиган, неча марталаб гаплашадиган дўстингнинг фа-
зилатлари сенга жуда оддий бир нарса бўлиб қоларкан. У са-
хийми, бахилми, бағри кенгми, феъли торми, дўстига вафо-
дорми, бировнинг қайғусига қайғудошми, негадир эътибор
бермас экансан. Бу ҳаммага хос одат-да, деб қўяқоларкансан.
Истеъдодли, аллақачон халқ меҳрига сазовор бўлган
ёзувчи Ўткир Ҳошимов тўғрисида бир нима ёзай, деб шунча
уринаман, қани бирон сатр ёзолсам.
Бир дониш манд агар азамат чинорни бўй-басти би
лан кўраман десанг, сал наридан туриб қара, агар ёни-
дан қарасанг, унинг фақат бир бўлагини кўрасан, узоқдан
қарасанг, бутун салобати билан кўрасан, деган экан. Бу жуда
доно гап. Рассом ҳам яратаётган асарини неча марталаб,
орқага бир-икки қадам чекиниб кузатади.
Мен ҳам Ўткирни сал наридан туриб кўрмоқчи бўлдим...
Ана шундан кейин мўъжизага ўхшаган бир ҳолатни сез-
дим. Мен унчалик писанд қилмаган,
баъзан назаримга
илмаган ёзувчи бола кўз олдимда юксалиб, чинакам санъ-
аткорга айланди. Энди мен уни бор бўйи билан,
жами фа-
зилатлари билан, ўзбек адабиёти ривожига, мустақил
жумҳуриятимизнинг камолига қўшаётган муносиб xjiccacn
билан аниқ кўра бошладим.
А гарсизунингкитобларинидиққатбиланўқисангиз.иж о-
ди халқ ҳаёти билан нақадар ҳамоҳанг эканига, сах^фалар
қатидан нечалаб инсонлар тақдири бош кўтариб чиқишига
гувоҳ бўласиз. Унинг ёзганлари афсона ҳам, эртак ҳам эмас.
Соф ҳақиқат. Китобхон унда ё отаси, ё акаси ва ё яқин бир
кишиси билан учрашади. Уларнинг кураш ва меҳнатда ўтган
тарихларига рўбарў келади. Оламдан ном-ниш онсиз ўтиб
кетган, аммо шон-шараф билан яшаган кишилар кўз ол-
дим изда пайдо бўлади. Уларнинг қувончларидан кўксимиз
қалқиб-қалқиб кетади, гаму андуҳларидан кўзларимиздан
ёш тўкилади.
Ўткир Ҳошимов халқимизнинг фидойи, ростгўй ёзувчи
си сифатида ҳамиша ўз мавзуи бўлиб келган халқ ҳаётини
Ў ткир Ҳ ош им ов.
"Ярим аср дафтари"
331
узлуксиз кузатади ва унда айтиш ниҳоятда зарур бўлган
нуқталарини қаламга олади.
Ўткир фақат талантли ёзувчигина эмас,
ажойиб дилбар
инсон ҳамдир. Мен у билан жумҳуриятимизнинг ҳамма вило-
ятларини, туманларини неча марталаб айланиб чиққанман.
Қаерга бормайлик, уни одамлар ўраб олади, китобларидан
олган таассуротларини тўлиб-тошиб
гапириб берадилар
ва албатта, у билан дўст-қадрдон бўлиб қоладилар. Унинг
суҳбатига орзуманд бўлганлар доираси борган сари кенга-
йиб бораверади. Эсдалик учун
суратга тушиш ниятида фо-
точини чақириб келадилар. Айниқса, ёш китобхонларнинг
шундоқ машҳур ёзувчи билан суҳбатлашганларидан кўзлари
яшнаб кетади.
Мен Ўткир Ҳошимовни жасоратли, қўрқмас, ҳақиқатни
ҳар қандай шароитда ҳам айта оладиган ёзувчи деб атадим.
Бу таъбиримни иккиланмай ҳар ерда дадил айта оламан.
Бор бўйини кўрмоқ учун сал орқага чекиниб туриб Ўткирга
қарадим. Шунда неча йиллар бирга ижод қилган,
бирга са-
фарларда юрган қадрдонимни бўй-басти билан, ўзини
ардоқлаган халқига қилган хизматлари билан аниқ кўрдим.
Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ. Шу пайтгача менга од
дий ёзувчи бўлиб кўринган бир ижодкор тўғрисида шунча
ran биларканман, билганларим шунчалар кўп эканки, сизга
фақат бир шингилинигина гапириб бердим, холос.
Download
Do'stlaringiz bilan baham: