тидаги фаолиятини ҳам жиндай бўлса-да ёритмоқ лозим.
Гап шундаки, журналлар, айниқса, ижтимоий
ривожланиш-
нинг муайян босқичларида жуда катта роль ўйнайди. Бундай
ҳолларда улар умумхалқ манфаатига хизмат қилади, бутун
миллатни улуғ ғоялар теварагига бирлаштиради, ҳақиқат ва
адолат минбарига айланади. Бир сўз билан айтганда, журнал
миллий тараққиётнинг байроқдори бўлиб қолиши мумкин
ва айнан шу сифати билан у халқнинг ўз-ўзини танишига
йўл очиб, уни ғофиллик уйқусидан уйғотмоғи мумкин.
Ўткир “Шарқ юлдузи”га 1985 йили, яъни, советлар юр-
тида бошланган қайта қуриш билан бирга келди.
Бирок
қайта қуришнинг энг асосий самараси деб ҳисобланган ош-
коралик, ижод эркинлигининг тўла эмас, қисмац даража-
да жорий бўлиши ҳам бизда бениҳоя қийин кечди. Ўткир
Ҳошимовнинг ҳам ҳар қандай бош муҳаррир каби журнал-
даги биринчи ва энг мух^м вазифаси яхши асарларни юзага
чиқариш эди. Аммо шу мух^м вазифани бажаришда у минг
хил тўсиқларни енгишга, минг хил чиғириқлардан ўтишга
мажбур бўлди. Ўткирнинг саъй-ҳаракати билан журналда
Қуръони каримнинг ўзбекча
таржимаси, Аҳмад Яссавий,
Сўфи Оллоҳёр асарлари, “Темур тузуклари” босилди. Албат-
та, ўша йилларнинг ошкоралиги бўлмаса, бундай асарлар-
нинг босилиши ҳақида ran ҳам бўлиши мумкин эмас эди.
Шундоқ бўлса ҳам, бу саналган асарларнинг ҳар бири жуда
шиддатли курашлар оқибатида дунё юзини кўрди. Масалан,
Пиримқул Қодировнинг “Авлодлар довони” романи терил-
ган жойда икки марта тўхтатиб қўйилди, катта маҳкамадаги
“доно” раҳбарларга бу роман ёқмади, чунки у Бобурнинг
ўғли Ҳумоюн ҳақидаги, унинг бошқа фарзандлари образини
чизадиган роман эди. Романда ҳинд ва ўзбек халқларининг
дўстлиги ҳақида
оташин гаплар айтилган, асар бошдан-
оёқ гуманистик ғоялар билан суғорилган бўлса-да, шоҳлар
ва шаҳзодалар қаҳрамон қилиб олингани учун “қалтис”
х^собланарди. Романнинг фойдали ва керакли эканини кат-
таларга тушунтириб, ижозат олгунча Ўткир қанчадан-қанча
раҳбарга совуқ кўринди. Қай бир мансабдорнинг гапини
қайтарди, улар билан айтишишдан чўчимади.
Ёхуд Чўлпон асарларини нашр этиш масаласини олай-
лик. Бу шўрпешона шоир 1956 йили тўла оқланган бўлса-да,
қайта қуриш йилларида ташкил қилинган
махсус комис-
Ў ткир Х ош им ов.
"Ярим аср дафтари”
сия асарларини босиш керак деган қатъий хулоса чиқарган
бўлса-да, М арказий Кўмитадаги “ака”лар "Кеча ва кундуз”
романини эълон қилишга икки йил розилик бермадилар.
Бунда ҳам бош муҳаррир казо-казо мажлисларда романни
эълон қилмаса бўлмаслигини тушунтириб, раҳбарлар тут-
ган йўл замон руҳига бутунлай зид эканини исботлаб, том
маънода жанг қилишга мажбур бўлди. Шундан кейингина
муайян қисқартиришлар билан, Чўлпоннинг “хатолари”ни
халққа тушунтирадиган махсус мақола
билангина романни
босишга рухсат берилди.
Ўткир Ҳошимовнинг бош муҳаррир сифатида иккинчи
вазифаси ҳам бор эди. Бу ҳам ўта муҳим ва ўта қийин ва-
зифа - бош муҳаррир адабиётнинг манфаатини ўйласа, ки-
тобхонни ҳамиша юксак санъат асарлари билан таъминлаб
туришни ўйласа, унда муайян характердаги асарларнинг
босилишига йўл қўймаслиги керак. Гап шундаки, мутлақо
истеъдодга эга бўлмаган, баъзан саводи оддий бир дуойи са
лом ёзишга ҳам кифоя қилмайдиган одамлар баъзан “ё з-ёз”
васвасасига тушиб қолишади. Бундай ҳолларда
улар жаза-
вага тушиб, бир зумда юзлаб сах^фаларни қоралаб ташлай-
дилар. Уларнинг ёзганини лоақал тўрт бетини чидаб ўқиб
чиқолмайди киши. Бироқ бу билан ўзларининг иши йўқ.
Уларнинг назарида ёзган нарсалари доҳиёна асарлар, ким-
да ким буни фахдеига етмаса, ўзидан кўрсин. Шундай қилиб,
“асар” тайёр бўлгач, муаллиф уни қўлтиқлаб, журналга югу-
ради. Чинакам жасоратли муҳаррир, албатта, унақа асарни
босишдан бош тортади-ю, балога қолади...
Ўткир қўлидан келганича бунақаларнинг асарларини
чиқармасликка ҳаракат қилди. Бироқ бу унга осон бўлгани
йўқ. Асари қайтарилган адиб борки, ҳаммаси енг шимариб,
Ўткирнинг устидан шикоятлар ва мактублар ёза бошлай-
ди. Уларда Ўткирнинг устига ағдарилмаган фисқу фасод ва
бўҳтон қолмайди. Мен ўзим Марказий Қўмитада бир қалин
"дело”ни кўрган эдим - унда Ўткир устидан ёзилган шико
ятлар тикиб қўйилган экан. Салкам 500 саҳифа! Бунга “Ёза-
диган, вақт
сарфлайдиган, бош қотирадиган бошқа одам,
ёзса ёзаверм айдим и?” деб қўл силтаб қўяқолса бўларди.
Бироқ совет замонида ҳар гал ариза тушганда, Ўткир кат
та идорага чақирилар ва у ерда ўзининг туя эмаслигини
бошқатдан исботлар эди. Катта идорадагилар ҳам “Ўткирни
334
"Я р им аср даф тарм ' У т к и р К о ш и м о в
ўзимиз биламиз-ку, у бунақа эмас, аксинча, ёзган одамнинг
ашаддий разил экани ҳаммага маълум, уни койиб, ҳайдаб
солайлик-да, можарога нуқта қўяйлик”, дейиш масди.
Бино-
барин, яна қанчадан-қанча изтироб, руҳий азоблар, ҳозирги
замон таъбири билан айтсак, йўқ ердан орттирилган асаб-
бузарлик.
Ҳар қандай вазиятда ҳам ҳақиқат томонида туриш ун-
чалик осон юмуш эмас. Ўткир Ҳошимовда шундай феъл -
ҳақпарастлик бор.
Download
Do'stlaringiz bilan baham: