Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet110/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Қиядаги қирқ юлдуз,
Қ иялаб кетди боргани.
М енинг нордай акагинам,
Қиёмат кетди ётгани.
Халқимизнинг юлдуз учиши билан боғлиқ космогоник 
ишончлари, фольклоршунос олим Маматқул Жўраевнинг 
кузатишларича, “Халқимиз орасида юлдуз учиши ҳодисаси 
билан алоқадор қатор космогоник миф ва тасаввурлар ке­
либ чиққан, хусусан, аждодларимиз самовий мифологияси- 
да “Юлдуз одам жонидир”, деган эътиқодий қараш мавжуд 
бўлган”.
Халқ қарашларини яхши билган, юлдузлар билан сир- 
лашган адиб Ўткир Ҳошимов юлдуз учиши билан боғлиқ 
тасвирларни бадиий матнга киритиш орқали асарда тасвир- 
ланган воқеликнинг янада ишонарли ва самимий чиқишини 
таъминлаш , китобхон руҳиятига яқин бадиий бўёқларда 
воқеликни талқин қилишга эришган. Қолаверса, мифоло- 
гик тасаввурнинг халқимиз орасида кенг тарқалган вари- 
антларидан бирини поэтик нуқтаи назардан қайта ишлаб 
асар тўҳимасига сингдирилганлиги, биринчидан, миллий 
қадриятларнинг бадиий талқинларини яратиш борасидаги 
муҳим қадамлардан бири бўлган бўлса, иккинчидан, мифик 
тасаввурнинг ўҳувчи дунёқараш ини халқона эътиқодлар 
билан бойитишга ҳам хизмат қилган. Бу афсонавий тасав­
вурнинг бадиий ифодаси ўзига хос бўлиб, ўқувчига оғир 
ботмайди. Бизнингча, адиб ўзи эшитган халқ афсоналари
осмон ёритқичлари тўғрисида халқ қараш ларидан унум- 
ли фойдаланиб, ўз бадиий ниятини ойдинлатиш натижа- 
сида ўзига хос бадиий маҳоратини кўрсатган. У асарда ин ­
сон тақдири ва давр рухуши воқелик марказидан самимий 
тасвирларда олиб ўтишга эриша олган. Зеро, фолкьлордан 
олинган бадиий деталлар бадиий асар гоявий-тематик диа- 
пазонини кенгайтиришда, образларнинг ички ва ташқи 
қиёфасини очишда, уларнинг интилишларига фалсафий руҳ 
багишлашда, реалистик тасвирнинг эмоционаллигини оши- 
ришда гоят муҳим рол ўйнайди.
Халқ оғзаки ижодининг ёзувчи бадиий маҳорати ва ижо- 
дий салоҳиятининг такомиллашишидаги бадиий ўрни ма-
352 
"Ярим аср дафтари”. 
Ў ткир Ҳ ош и м ов


саласига тўхталган филология фанлари доктори Ғаффор 
Мўминов “Халқ оғзаки ижоди анъаналари ва асарлари- 
га кенг мурожаат қилиш тажрибаси шуни кўрсатадики, 
оғзаки ижод бой бадиий хазина бўлган ҳолда ёзувчиларнинг 
ғоявий-бадиий жиҳатдан ўсишида, услуб хилма-хиллигини 
яратиш да катта ижодий мактаб бўлиб қолади”, деган жуда 
асосли мулоҳазани билдирган эди.
Ўткир Ҳошимов асарларида ҳам қаҳрамонларнинг ро­
мантик хаёлоти, ёзувчининг айрим воқеаларга бўлган 
ғоявий-бадиий ва эстетик муносабатини ифодаловчи риво- 
ят ва афсоналар кўп қўлланилган.
Бу асарда кенг қўлланилган халқ оғзаки ижоди элемент- 
лари асарнинг сюжет тўқимасига, унинг композицион 
қурилиши занжирларнинг мантиқий боғланиши самарали 
таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, ёзувчи халқона бадиий та- 
факкур тарзи, воқеликка эстетик муносабатнинг фольклор- 
да акс этишини чукур ўрганиб, ўз асарларида бадиий идрок 
этилган ҳаётий воқеликни табиий тасвирлашга ҳаракат 
қилган. Ана шунинг ўзи халқ оғзаки ижодидан фойдаланиш
- адиб бадиий маҳоратинингўсиш ини таъминловчи эстетик 
воситалардан бири вазифасини бажарганлигини кўрсатади.
Мадинахон Имомкаримова,

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish