1-МАВЗУ: ҚИЁСИЙ АДАБИЁТШУНОСЛИК АДАБИЁТШУНОСЛИКНИНГ БИР СОҲАСИ СИФАТИДА
Режа:
1.Қиёсий адабиётшунослик фанининг мақсад ва вазифалари.
2.Қиёсий адабиётшунослик фанининг адабиёт тараққиётида тутган ўрни.
3.Адабиётни қиёслаб ўрганиш жараёни
Таянч атамалар: Адабиёт, адабиётшунослик, компаративистика, адабий алоқалар.
Ҳар бир нарсанинг мазмун-моҳияти уларни қиёслаш орқали ойдинлашади. Адабиётшуносликдаги қиёсий тарихий метод ҳам бадиий асарларни, ижодий услуб ва методларни, адабий жараёнларни қиёслаб ўрганиш йўли билан адабиётшуносликни янги маълумотлар билан бойитиб, унинг тараққиётини таъминлайди.
Адабиёт (арабча одоб сўзининг кўплиги) яхши хулқ, тарбия кўрганлик маъносини англатади. Адабиёт кенг ва тор маънода қўлланилади. Кенг маънода инсонга маълумот, билим, тарбия, эстетик завқ берувчи ҳар қандай манба адабиётдир. У илм-фанга, касб-ҳунарга, турли соҳаларга оид бўлиши мумкин. ХХ асрга келиб адабиёт сўзи тор маънода бадиий адабиётга нисбатан ишлатила бошланди. Маърифатпарварлик адабиёти вакили А.Фитрат ўз асарларига нисбатан «адабиёт» атамасини қўллаган.
Адабиётшунослик - ( шунос-форсча - ўрганмоқ) бадиий адабиётни ўрганувчи фандир. У бадиий асарнинг ғоявий-эстетик аҳамияти, ижтимоий функцияси, адабиётшуносликка оид назарий қнуниятиларннг шаклланиш ва такомиллашиш босқичлари, ижодкорнинг услубий маҳорати, адабий-танқидий қарашлар, умуман, адабий меросимиз ва адабий мулкимиз билан боғлиқ жамики масалаларни тадқиқ этиш вазифасини ўз зиммасига олади.
Ўрганилаётган қиёсий типологик адабиётшунослик соҳаси баъзи адабиётларда адабиёт тарихи таркибий қисмига мансуб деб берилса-да, лекин адабиётни қиёслаб ўрганиш нафақат адабиёт тарихи соҳаси, балки адабиёт назарияси, адабий танқид, адабиёт метологияси, библиография, матншунослик, манбашунослик, таржимашунослик ва бошқа шу каби соҳалар учун муҳим маълумотлар беради ва улар билан узвий алоқадорликда. Масалага бу жиҳатдан ёндашганда қиёсий адабиётшуносликни адабиётшуносликнинг алоҳида бир ёрдамчи соҳаси сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқ. Адабиётни қиёслаб ўрганиш борасидаги дастлабки тадқиқтлар мифологик асарлар, фолклор намуналари устида бўлганлиги боис балки, уни адабиёт тарихига мансуб деган фикрлар юзага келган бўлиши мумкин. Чунки олмон адабиётида ака-ука Вилгелм ва Якоб Гриммлар халқ эпосларини, халқ оғзаки ижоди намуналарини қиёслаб ўрганиб, ўз изланишларини хулосаларини «Немис мифологияси» асарида баён қилган бўлса, Т.Бенфей «Панчатантра» таржимаси ва «сюжетлар миграцияси» тўғрисидаги қарашлар
Қиёсий-тарихий адабиётшунослик, яъни компаративизм –жаҳон халқлари адабиётининг алоқа ва адабий таъсир муносабатларини, турли мамлакатларда ёзма адабиёт (бадиий адабиёт)нинг пайдо бўлиши, ривожланиши, унинг ўзига хос жиҳатлари, умумий ва фарқли томонларини ўрганувчи фандир.
Адабиётни қиёслаб ўрганиш жараёнида 4 асосий масала муҳим муаммо сифатида белгиланади:
1. Ижодий метод, адабий оқим, йўналишлар, адабий жараёнлар.
2. Адабий тур ва жанрлар масаласи.
3. Ижодкорнинг услубий маҳорати масаласи.
4. Бадиий асарнинг қиммати.
Бадиий асарнинг қиммати масаласи ҳам бир неча масалаларнинг таҳлили асносида белгиланади. Жумладан, асар композтцияси, сюжети, асар мавзуси ва ғояси, ёзувчининг ғоявий нияти, ривоя услуби, образлар талқини, конфликт масалалари, замон ва макон муносабати бадиий таъсир васиталари ва бошқалар.
Кўринадики, адабиётни қиёсан ўрганиш адабиётшунослик ва унинг деярли барча таркибий қисмларига (адабиёт назарияси, адабиёт тарихи, адабий танқид, адабиёт методологияси, библиография, матншунослик манбашунослик, фолклоршунослик) оид билим ҳамда маълумотларга асосланиб иш кўради. Компаративист олим қиёсий ўрганишга киришишдан аввал адабиётшунослик бўйича пухта билимга эга бўлмоғи лозим.
Шунингдек, у қадимги адабиий ёдгорликлардан тортиб ҳозирги адабий жараён намуналаригача маълумотга эга бўлиши ва уларни ўрганишда назарий билимларга асослансагина тадқиқд самарали кетиши мумкин.
Адабиётдаги ўхшашлик, яқинлик, халқларнинг маданий ҳаётидаги яқинлик ва маданият, адабиёт соҳасидаги ўзаро алоқалар воситасида намоён бўлади. Табиатда ҳеч бир нарса (фойдали қазилмалар, оддий сув, табиат) айрича, соф ҳолда учрамаганидек, тил ва адабиёт ҳам айрича тараққий эта олмайди. Унга, албатта, ташқи таъсир ўз кучини кўрсатади. Масалан, тилимизда арабча, форсча-тожикча, русча сўзларнинг учраши бунинг ёрқин далилидир. Адабиётдаги ташқи таъсирни А.Қдирий ижодига, хусусан, «Ўтган кунлар» романининг яратилишига Жўржи Зайдон ижоди («Хамал» 17-рамазонда Билол - Ҳасанали) нинг таъсири мисолида кўришимиз мумкин. Хамсачилик анъанасида ҳам адабий алоқалар муҳим рол ўйнаган. Демак, бадиий адабиётда ҳам ўзаро алоқа-аралашув мавжуд. Бу жиҳатдан у қиёсий типология ва адабий таъсир-алоқалар ҳолатида фарқланади. (Литературный энциклопедический словарь. (М,1987)).
Қиёсий типологик адабиётшоносликда маълум маънода инсониятнинг ижтимоий, сотциал-тарихий тараққиёти ҳам акс этади. Бир тарихий жараёндаги турли халқларнинг ўзаро адабий алоқаси тарихий- типологик қиёслаш учун омил ҳисобланади. Адабиётни шу нуқтаи назардан, яъни асарлар яратилган давр нуқтаи назаридан, ўрганишда ўрганиш предмети яъни асарнинг жанри, услуби, йўналиши, ёзувчининг индивидуал ижодий маҳорати масалалари фарқланади.
Ҳар бир адабий жараённнинг ўзига хос характерли жиҳатлари мавжуд. Уйғониш даври адабиёти, классицизм, романтизм, натурализм, символизм, модернизм сингари адабиётнинг маълум тарихий босқичлари фан ва адабиёт учун ниманидир кашф этгани билан аҳамиятлидир. Шунинг билан бирга уларнинг умумий ва ўхшаш томонлари ҳам йўқ эмас. Қиёсий типологик адабиёт жаҳон адабиётининг мана шундай ўзига хос тараққиётини ўрганади, уларни қиёслаб тадқиқ этади. Ўзига хос умумий ва характерли жиҳатларини жамлаб, умумлаштирувчи хулоса чиқаради.
Қиёслаш муайян асарлар, ёҳуд муаллифлар ижоди хусусида ҳам бўлиши мумкин. Ҳар бир истеъдодли ижодкор такрорланмас, идеал ижод эгасидир. Бундай ижодкорлар асарларида сўзлар ўзига хос бетакрор бадиий образлар яратади. Ҳар қандай ижодкорнинг индивидуал ижоди бир-бирига ўхшамас бўлади. Ўзига хос жиҳатлари билан ижодкор услубини фарқлаш мумкин. Сўз усталарининг бундай ўзига хос услубининг шаклланишида миллий адабиёт ва адабий анъаналар муҳим рол ўйнайди. Шу боис таниқли сўз санъаткорлари ижодида анъанавий адабий воқелик ва тимсоллар оригинал бадиий талқинини топа олади.
Адабиётшунослик тараққиётида қиёсий адабиётшуносликнинг муҳим аҳамиятини эътироф этган ҳолда, унинг обйекти, вазифа ва мақсади каби масалаларга тўхталамиз.
Қиёсий адабиётшуносликнинг объекти;
-Миллий адабиёт ва турли халқлар адабиётида яратилган эътиборга молик бадиий асарлар, муайян ижодкорлар ижоди, адабий жараёнлар.
Қиёсий адабиётшуносликнинг объекти;
-Миллий адабиёт ва турли халқлар адабиётида яратилган эътиборга молик бадиий асарлар, муайян ижодкорлар ижоди, адабий жараёнлар.
Қиёсий адабиётшуносликнинг объекти;
-Миллий адабиёт ва турли халқлар адабиётида яратилган эътиборга молик бадиий асарлар, муайян ижодкорлар ижоди, адабий жараёнлар.
Умумий ва идеал, умумий ва типик муносабатлар масаласи адабий жараёнлар тадқиқида юзага келади. Жаҳон адабиёти тарихига оид воқеа-ҳодиса, ижтимоий жараёнларни ёритиш орқали турли халқлар адабиётини у ёки бу гуруҳга киритади,
Бадиий адабиётлар керакли даражада аниқ-тарихий шаклда, миллий ифода йўсинидан келиб чиққан ҳолда ўрганилади. Адабиётни қиёсий ўрганишни бир шаклда чегаралаб бўлмайди.
Муаййан адабий материални умумлаштириш зарурурияти кенг ва чуқур тавсифланган бошланғич асос турли тарихий даврларда, турли ёзувчилар ижодида ўзига хос акс этган. Буларни ўрганиш қиёсий йўналишнинг асосини ташкил этади. Масалан: Хасти Юсуф образининг ғарб ва шарқ адабиётида акс этиши, Хасис образининг намоён бўлиши, халқ оғзаки ижодига хос образлилик ва айрича бадиий талқин (муболаға) нинг акс этиши. Лекин бундай талқинлар ҳар бир миллатнинг миллий тафаккуридан келиб чиққан ҳолда ҳам талқин этилади. Масалан, Ўрта Осиёда қизларнинг бўйи сарвга қиёсланса, узоқ шимол аҳолиси ненецлар қизларининг қматини тюленларга қиёслашади.
Немис олими В.Крайзер«Сўз санъати» («Словесное произведение») асарида «алоҳида асар- поэзиянинг алоҳида фани. Унинг тадқиқт методи, фаннинг ички доирасида эмас», деган фикрларни билдиради. Дарҳақиқат, ҳатто бир ёзувчининг икки асари ҳам бир-биридан жанри, услуби, мавзу, ғояси ва бошқа жиҳатлари билан тубдан фарқ қилади. Масалан, Шекспир сонетлари билан унинг драмаларини солиштириш мумкин.
Ҳар бир асарни, ундаги воқеаларни ўша жамият билан боғлиқ ҳолда, тарихий шароит ва тарихий даврни эътиборга олган ҳолда тадқиқ этиш, баҳолаш зарур.
Адабиёт йўналишида классицизм, романтизм типологик аҳамият касб этмайди, немис, француз, поляк романтизми типик умумийлик ҳосил қилиши мумкин.
Типологик умумийлик эса қуйидаги тамойилларга асосланади:
1. Умумий дунёқараш.
2. Ғоявий умумийлик.
3. Ижтимоий-руҳий (социал-психологик) умумийлик.
ХIV асрнинг 2- ярмида фалсафадан ажралиб, кенг ривож топган адабиётшунослик таркибида бир қанча мактаблар юзага келди. Позитив адабиётшунослик,” “биографик мактаб, “маданий-тарихий мактаблар қатори қиёсий-тарихий мактаб, яъни, қиёсий адабиётшунослик ҳам шу даврдан шаклланди. Бу мактаблар адабиётшунослик ва адабиёт назариясига кенг кўламда янгилик киритиш билан бирга, Гегел фалсафаси ва эстетикасининг кучли таъсири остида шаклланди.
Адабиётни қиёслаб ўрганиш юзасидан қарашлар дастлаб немис адабиётида вужудга келди. Бу борада ака-ука Вилгелм (1786-1859) ва Якоб (1785-1863) Гриммларнинг хизматлари беқиёс. Улар ўзларининг «Немис мифологияси» асарида мифларни, эпосларни қиёсан ўрганиш асносида ўз илмий хулосаларини баён этганлар. Гарчи улар томонидан берилган хулосалар хато бўлса-да, («барча халқ мифлари бобомифга бориб тақалади») уларнинг асарни қиёсан тадқиқ этиш борасидаги қарашлари ва таҳлиллари эътиборга моликдир(2).
(А. Эшонбобоев. Қиёсий-тарихий метод ҳақида.// Ўзбек тили ва адабиёти 2008 й. №4. 38-46).
Француз тилидан ўзлашган компаративистика атамаси асли лотинча бўлиб, қиёслаш маъносини беради. Ўзаро адабий алоқалар ва адабий таъсир тўғрисида қизиқиб, илмий маълумотлар тўплаган француз адабиётшунослик мактаби ҳам мазкур йўналишнинг соҳа бўлиб шаклланишида муҳим рол ўйнайди.
Компаративистика атамаси айни маънода илк бор фанга 1817 йил Франс Ноэл томонидан киритилади. Қиёсий адабиётшуносликнинг назарий масалалари эса Теодор Бенфей томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар ҳинд эпоси «Панчатантра»нинг Бенфей томонидан амалга оширилган немисча таржимасининг кириш қисмида ўз аксини топган. Унда Бенфей асарларнинг бир-бирига яқинлиги, сюжет йўналишларидаги ўхшашликларнинг сабабини «сайёр сюжет» ҳодисаси билан боғлайди. Бенфейнинг бу фикрлари адабиётшуносликда «Сюжетлар мигратцияси» деб номланган янги бир йўналишнинг шаклланиши учу асос бўлди. “
Адабиётни қиёслаб ўрганиш борасида қарашларнинг куртаклари Францияда юзага келган бўлса-да, Олмонияда шаклланди ва ривожлана бошлади. Кейинчалик адабиётни қиёсан ўрганиш тўғрисидаги назарий қарашлар ва тадқиқтлар немис ва инглиз адабиётшуносларини ўзига жиддий жалб этди.
ХVIII-ХIХ асрларда И.Г.Гердер ва И.В.Гётенинг адабиётлараро адабий алоқаларга қизиқиши ва бу борадаги изланишлари ХИХ-ХХ асрда қиёсий адабиёт мактабининг яратилишига замин бўлди. Бу соҳада Ф.Балденсперже (фран) П.Варандиан(америка) А.Н.Веселовский, В.М Жирмунский в.б. олимларнинг хизматлари эътиборга молик. Айниқса, рус адабиётшунослиги бу борада салмоқли ютуқларни қўлга киритди. ХИХ асрнинг 2-ярмида А.Н.Веселовскийнинг (1839-1906) тадқиқтлари қиёсий-тарихий методнинг ривожига катта ҳисса қўшди. Олим ўз тадқиқтларида адабий ҳодисаларни уларни юзага келтирган шароит билан муштарак эканлигини асосий тамойил сифатида белгилади. Веселовский адабий ҳодисанинг шаклий жиҳатларига эмас, унинг кириб борган адабий муҳитдаги ўрни, янги маъно касб этиши, унга бўлган муносабатларга асоисй эътибор қаратади. Веселовский адабиёт тарихини жамият тафаккури тарихи дея эътироф этади.
Қиёсий адабиётшуносликнинг ривожида В.М. Жирмунсикийнинг хизматлари беқиёс. Унинг адабий таъсир ва адабий ўзлашмалар масалалари ёритилган «Байрон ва Пушкин» рисоласи бадиий асарнинг ўзига хос жиҳатларини тушунишга, муаллифнинг ижодий индивидуаллигини белгилашга хизмат қилади. Жирмунский адабий ҳодисаларнинг юзага келишини жамиятнинг маънавий эҳтиёжлари туфайли деб баҳолайди. Ва бу борадаги назарий қарашлари акс этган қатор илмий иш ва мақлалар эълон қилади. Айниқса, «Қиёсий адабиётшунослик ва адабий таъсир муаммолари» (1935)тадқиқти адабий жараённинг ўхшашлиги жамиятнинг ижтимоий-тарихий ривожланиши билан боғлиқлиги тўгрисида концепцияни илгари сурганлиги билан муҳим аҳамият касб этди.
Адабиётшунос «А.Навоий ва Шарқ адабиётида Ренессанс муаммоси» мақласида шоир асарларида кўтарилган ижтимоий аҳлоқий масалалар Ғарбда ҳам ўша давр кун тартибидаги долзарб масалалардан эканлигини асослаб, А.Навоий ғоялари Ғарб мутафаккирларининг ғоялари билан ҳамоҳанг эканлигини таъкидлайди. Бу билан А.Навоий ижодини жаҳон адабиёти аренасида ўрганиш учун кенг йўл очади.
ХХ аср адабиётида шарқшунос олим Н.И.Конраднинг (1891-1970) илмий изланишлари муҳим аҳамиятга эга. У қиёсий адабиётшуносликнинг назарий муаммолари билан жиддий шуғулланди. «Қиёсий адабиётшуносликнинг замонавий муаммолари» мақласида замонавий адабиётнинг икки унсурдан - миллий адабиёт намуналари ва таржима қилинган адабий асарлар дан иборат эканлигини эътироф этади. Шунингдек, таржима асари ва таржима муаммолари, таржиманинг ижодий иш маҳсули эканлиги, миллий адабиётларнинг тараққиёт йўллари бир хил эмаслиги, уларнинг ривожланишидаги ўзига хос жиҳатлари ҳақида мушоҳада юритади. “Қиёсий адабиётшунослик назарияси мунозара ва баҳсларга бой. Чунки фолклор намуналари билан кейинги даврларда яратилган ёзма адабий асарларни қиёсан тадқиқ этиш катта фарқ қилади. Шунингдек, ҳар бир яратилган асар мутлақ янги бир асардир, дея фикр билдирувчи адабиётшунослар, гарчи Сюжетлари, образлари, бадиий талқинларида яқинлик, ўхшашлик бўлса-да, такрорланмас бир асар сифатида уларнинг ғояси, мавзуси турличадир, демак улардаги умумийлик ва ўхшашликни тадқиқ этиш мумкин эмас, деган фикрларни илгари сурадилар. Бунда маълум маънода ҳақиқат бор. Бироқ масалага бир томонлама ёндошмаслик зарур. Бадиий асар қиёслаб тадқиқ этилса, унинг ўхшаш жиҳатлари ўрганилса, бунинг салбий томони йўқ. Аксинча, муайян давр адабий жараёнининг тавсифи, бадиий асарнинг ғоявий-бадиий қиммати, адабий алоқалар масалалари зарур маълумотлар олишимиз муқаррар.
Қиёсий ўрганишда мазкур мактабнинг дастлабки намояндалари фаолиятида бўлганидек, ўхшашликни юзага келтирувчи сабаб ва манбаларни аниқлашга эмас, айни омил воситасида қандай ғоявий-бадиий ният амалга оширилганини аниқлаш муҳим.
Энг асосийси, шуни унутмаслик лозимки, инсон ҳамма нарсани билиб, ўрганиб туғилмайди, аксинча, ёши улғайган сари атрофдагилардан ўрганиб, кўникма ҳосил қила боради. Бу вақт оралиғида у кимгадир тақлид қилади, охир-оқибат ўз йўлини топади. Адабиётда ҳам шундай адабий алоқалар ёндош халқлар адабиётларининг ҳам тараққиёти учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Жаҳон адабиётининг тараққиётида қиёсий адабиётшуносликнинг ўзига хос ўрни бор. Бадиий асарни, адабий жараённи, ижод намуналарини қиёслаб ўрганиш натижасида унинг ютуқ ва камчиликлари яққлроқ намоён бўлади. Адабиётнинг келгуси тараққиёти учун эса бу жуда муҳим. Бошқача айтганда, қиёсий адабиётшунослик жаҳон адабиётининг тараққиётида харита вазифасини ўтайд.
Do'stlaringiz bilan baham: |