Мусиқа (юнонча μουσική илҳом парилари санъати) товуш санъатидир; мусиқий асарга нисбатан ҳам мусиқа атамаси қўлланиши мумкин



Download 6,45 Mb.
Sana22.06.2022
Hajmi6,45 Mb.
#691317
Bog'liq
Ҳисобот (2) Қобил ака


Мусиқа (юнонча μουσική — илҳом парилари санъати) — товуш санъатидир; мусиқий асарга нисбатан ҳам мусиқа атамаси қўлланиши мумкин.
Мусиқа (юн. моусиче —музалар санъ-ати) — инсон ҳиссий кечинмалари, фикрлари, тасаввур доирасини мусиқий товуш (тон, нағма)лар изчиллиги ёки мажмуи воситасида акс эттирувчи санат тури. Унинг мазмуни ўзгарувчан руҳий ҳолатларни ифодаловчи муайян мусиқийбадиий образлардан иборат. Мусиқа инсоннинг турли кайфиятлари (мас, кўтаринкилик, шодлик, завкланиш, мушоҳадалик, ғамгинлик, хавф-қўрқув ва бошқалар)ни ўзида мужассамлаштиради. Бундан ташқари, Мусиқа шахснинг иродавий сифатлари (катъиятлик, интилувчанлик, ўйчанлик, вазминлик ва бошқалар)ни, унинг табиати (мижози)ни ҳам ёрқин акс эттиради. Мусиқанинг ушбу ифодавийтасвирий имкониятлари юнон олимлари — Пифагор, Платон, Аристотел ва Шарқ мутафаккирлари — Форобий, Ибн Сино, Жомий, Навоий, Бобур, Кавкабий, тасаввуф арбоблари — Имом Ғазолий, Калободий Бухорий ва бошқа томонидан юқори баҳоланган, шарҳ ва илмий тадқиқ қилинган. Мусиқанинг одам онги ва ҳиссиётига таъсир этишнинг ажойиб кучи унинг руҳий жараёнларга ҳамоҳанг бўлган процессуал — муайян жараёнли табиати билан боғлиқсир. Мусиқа асарлари мазмунида бадиий ғоялар умумлашган ҳолда берилиб, мусиқали образларнинг ўзаро муносабатлари (таққосланиш, тўқнашув, ривожланиш каби) жараёнида шаклланади. Мазкур жараённинг хусусиятларига кўра Мусиқа мазмуни ҳам турли — эпик, драматик, лирик белгиларга эга бўлиши мумкин. Булардан инсоннинг ички дунёси, руҳий ҳолатларини ифодалашга мойил бўлган лирика М.нинг "ботиний" табиатига анча яқиндир. Мусиқанинг мазмуни — шахсий, миллий ва умумбашарий бадиий қийматларнинг бирлигидан иборат бўлиб, бунда маълум халқ, жамият ва тари-хий даврга хос руҳий тароват, суръат, ижтимоий фикр ва кечинмалар умумлашган ҳолда ифодаланади. Мусиқа шакллари ҳар бир даврнинг маънавиймаърифий талабларига жавоб берган ҳолда, айни вақтда инсон фаолиятининг кўпгина жабҳалари (муайян жамоавий тадбирлар, одамларнинг ўзаро этик ва эстетик таъсир этиш, мулоқот қилиш жараёнлари) билан муштаракдир. Мусиқанинг , айниқса, инсоннинг ахлоқий ва эстетик дидини шакллантириш, ҳиссий туйғуларини ривожлантириш, ижодий қобилиятларини рағбатлантириш воситаси сифатида роли жуда муҳимдир.
Нутқ, товушли сигнал бериш ва бошқа товушли—маъноли жараёнлар цингари, Мусиқа ҳам муайян маълумотларни садолар воситасида ифодалаш имкони-ятига эга. Жумладан, товушларнинг баланд-пастлиги, ингичка-ёʻғонлиги, узунқисқалиги, кучлилиги ва бошқа воситалар ёрдамида одамнинг ички ҳолатини ифодалаш имконияти жиҳатидан Мусиқа нутққа (нутқ интонатсияларига) ўхшайди. Аммо, санъат тури сифатида Мусиқа факат унгагина хос бўлган хусусиятлар (мас, бадиий-эстетик мақсадларни кўзлаши, мазмун ва шакл бадиий қиймат сифатида касб этилиши, айниқса, Мусиқа товушларининг муайян мусика тизимларида ташкил этилиши) билан нуткдан фарқ қилади. Ҳар бир алоҳида олинган Мусиқа товуши бирламчи ифодавий имкониятга эга бўлсада М. товушларининг баланд-пастлик муносабатлари лад тузилмаларида, муваққат нисбатлари эса — мусиқий ритм ва метрда ўз аксини топади. Дунёнинг аксарият халқлари Мусиқа маданияти, жумладан, ўзбек мусиқа фолклори, анъанавий мусиқа ва бастакорлик ижодиётида лад асосини турли кўринишдаги диатоника ташкил этади. Композиторлик Мусиқада (айниқса, 20- асрда ривож топган йуналишларда) диатоника билан бирга хроматика ҳам кенг ўрин олган.
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2008 йил 8-июлдаги ПК-910 “Болалар мусиқа ва санъат мактабининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаъолиятини янада яхшилаш бӯйича 2009-2014 йилларга мӯлжалланган давлат дастури” тӯғрисидаги қарорида айтганларидек:
“Униб-усиб келаётган ёш авлодининг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш ва маданий савиясини юксалтириш, ёшлармизнинг миллий ва жахон мусиқалари юксак намуналаридан кенг бахраман бӯлиши учун зарур шароитлар яратиш, бошланғич мусиқий таълим тизимининг тубдан такомиллаштириш, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ривожлантириш ҳамда замонавий моддий техник базасини шакллантириш хақида такидлаб ўтдилар.
Самарқанд туманидаги 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси, шу жумладан, мен Фахритдинова Мохина фортепиано бўлими ӯқитувчиси, 2021-2022 ӯқув йилини катта иштиёқ ва ғайрат билан фаъолиятимизни бошлагандик.
2021-йил 2-сентябрдан болаларни истеъдодларини ҳар томонлама камол топтириш ва маданий савиясини юксалтириш ва мактабимизга ӯқувчиларни жалб қилиш мақсадида, мактабимиз ӯқитувчилари билан Самарқанд туман умумий ӯрта таълим мактаблари биринчи қӯнғироқ тадбирларида қатнашдик.

2020-2021 ӯқув йили бошидан синфимга 5-нафар ӯқувчи жалб қилдим. Улар


1. Ахмеджанова Дурдона 1-синф
2. Шахриёрова Маржона 1-синф
3. Олимжонова Дилнура 2-синф
4. Имоназарова Аниса 2-синф
5. Хуршедова Мехрона 3-синф
6. Зайниддинова Мадина 3-синф
Ӯқув йилининг бошидан тузилган дарс жадвалига асосланиб ӯқувчиларни келадиган кунларини белгилаб берилади.
Уларнинг ҳар бири билан индивидуал (якка тартибда) шахсий режаларга асосланиб дарслар ӯтиб, ӯз билимларимни ӯқувчиларга чуқур синдириб беришга, янгитдан-янги изланишлар киритиб, ӯқувчиларга ӯргатишга ӯз ҳиссамни қӯшишга ҳаракат қилдим.
2020-2021 ӯқув йили бошидан ӯқувчиларга ӯқув дастури асосидан асарлар бериб, бу асарларни дарс давомида ӯргатиб бордим.
2021-2022- ўқув йили ўқув машғулотларидан лавхалар.








Imtixondan lavxalar.


Kontsertdan lavxa.
Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish