Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet16/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

42 
'Ярим аср дафтари'. Уткир Ҳошимов


Шу ўринда, айнан мана шу даллада ўзбекнинг олами ярқ 
этиб очилади! Кампир шу қадар бағрикенгки, борини шу бе- 
чора билан баҳам кўргиси келади. Ўғри шу қадар андишали- 
ки, кампир уни таниб қолишидан уялади. Шу қадар инсоф- 
лики, етимларни қақшатганидан кўра оч ўтиришни афзал 
кўради!
Ўқувчи ҳар иккала қахрамонни яхши кўриб қолади. 
Ҳар бир сўзига, ҳар бир имосига ишонади. Уларга беихти- 
ёр ҳамдард бўлади ва, ҳатто ҳаваси келади! Бундай вазият- 
ни шу қадар кутилмаган йўналишда тасвирлаш учун катта, 
жуда катта, ноёб истеъдод керак!
Ғафур Ғуломда эса бундай истеъдод мўл-кўл эди...


Адибнинг машаққатли мактаби
Рус адиблари орасида: “ Биз ҳаммамиз Гоголнинг 
шинелидан чикданмиз”, деган ибора бор. Шу гапни 
“ўзбекчалаштирсак” , ўтган асрнинг 60-йилларида адаби- 
ётга кирйб келган авлод шоирлари “ биз Ғафур Ғуломнинг” , 
адиблар эса “ биз Ойбекнинг, Абдулла Қаҳҳорнинг тўнидан 
чиққанмиз”, деса муболаға бўлмайди. Сабаб, биз - уруш ва 
ундан кейинги йиллари мактабга борганлар Ғафур Ғулом 
шеърлари, Ойбек романлари, Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари 
билан “ танглайи кўтарилган” авлодмиз. У паллада Қодирий, 
Чўлпон, Фитрат деган улуғ ижодкорлар ўтганини эшитган 
бўлсак-да, уларнинг биронта асарини ўқиган эмасдик.
Афсус, мен Ойбек домланинг суҳбатида бўлиш бахти- 
га эриша олмаганман. Бунга ўзим сабабчи бўлсам керак. 
Негаки, бирон марта бу улуғ адиб эшигини тақиллатиб 
боришга журъат қилмаганман. Бошқа устозим - Абдул­
ла Қаҳҳор эса бир қатор тенгқурларим қа.тори менинг ҳам 
илк машқларимни ўқиб, хат ёзган ва шу сабаб Қаҳҳор дом- 
ла сабоқларини олиш насиб этган... Шунга қарамай, Ойбек 
иштирок этган катта-кичик йиғинларда биз талабалар ҳам 
бир чеккада қисиниб-қимтиниб ўтирганмиз. Ойбек домла 
қатнашган издиҳомга аллақандай осойишта, вазмин руҳ 
киргандек бўлар, устоз адиб йирик-йирик кўзларидаги те- 
ран маъно, ҳам виқорли, ҳам ўта самимий туйғу бу инсонни 
ич-ичидан ёритиб, нурлантириб турганга ўхшар эди. Ойбек 
ўзининг салобати билан ҳаммани “ босиб турган”дек бўлар, 
айни пайтда унинг бутун қиёфасида боладек беғуборлик ҳам 
барқ уриб турар эди...
Мана шу улкан истеъдод, табиийлик ва самимийлик 
адиб асарларида ҳам намоён бўлади. Зеро, асар муаллиф 
қалбининг кўзгуси, ёзувчининг “фарзанди”.
Ойбек ижодининг ёрқин қирраларини ҳам, адиб босиб 
ўтган мактабнинг машаққатли ва чалкаш сўқмоқларини ҳам

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish