Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet18/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

46 
'Ярим аср дафтариЎткир Ҳошимов


(романда айнан шундай дейилган). Қисқа вақт ичида Петров 
Мўлчининг “онгини ўстиради”, умрида қўлига китоб-дафтар 
олмаган йигитнинг саводини ҳам дарров чиқара қолади. Ик- 
коплари қамоқдан қочишади... Баённинг маъноси шу.
Тасаввур қилинг: Ойбекдек тажрибали адиб қамоқ ман- 
шраларини, у ердаги муҳит, темир эшиклар, инсонлигини 
уиутаёзган ашаддий жиноятчилар, тўнкамижоз соқчиларни 
аииқ-равшан тасвирлаши мумкинмиди? Қамоқдан қочиб 
қу гулиш осон эмас. Ёзувчи мана шу драматик ҳолатни ёрқин 
бўёқларда чизиш и мумкинмиди? Албатта, мумкин эди! Ва 
қатто керак эди! Хўп, адиб нега шундай қилмаган? Бу савол- 
i a китобхон эмас, ёзувчи сифатида жавоб беришим мумкин. 
(Агар адашсам, устознинг pyxji мени кечирсин!) Гап шун- 
даки, асарни яратиш жараёнида бу бобни ёзиш нияти ўзи 
бўлмаган. Эҳтимол романнинг биринчи варианти (қўлёзма)- 
да ҳам бу боб бўлмагандир?! Сўнг кимдир ёки кимлардир 
романда “улуғ рус халқининг мазлум халқлар революцион 
онгини ўстириб “одам қаторига қўшишдаги” тарихий ро- 
лини кўрсатиш лозимлиги” ни “ эслатиб қўйган” ёки ш ун­
дай қилмаса, “ чатоқ бўлиши” ни англатган! Ойбек домла 
ўлганининг кунидан “ Бор-э, шуни қўшсам қутуламанми сен- 
лардан!” дегану беш-олти варақли шу ахборотни қоғозга ту- 
ширган. “ Сиёсий хушёр” мунаққидлар эса “ Қутлуғ қон” нинг 
айнан мана шу жойини байроқ қилиб кўтарганлар! “ Мана, со- 
циалистик реализм намунаси бунақа бўлади!” деб айюҳаннос 
солганлар. Донишманд Ойбек эса индамай кулимсираб қўя 
қолган. “Социалистик” ми, “ носоциалистик” ми, чинакам ре- 
ализмни, ҳаёт ҳақиқатининг бадиий ҳақиқатга айланишини 
романнинг бошқа талай саҳифаларидан топиш мумкин.
Гулнор бўйнидан боғлангандек бўлиб Мирзакаримбойга 
эрга тегади. Бойга тегади ва ёши етмишни қоралаган чол- 
дан... ҳомиладор бўлади! Мана шу - ҳақиқий реализм! Ис- 
теъдоди ўртачароқ ёки ҳаётни теран билмайдиган ёзувчи 
бўлса, Мирзакаримбойнинг ёш қизга уйланишини ярим ка- 
лака тарзида тасвирлаб, шарти кетиб, парти қолган чолни 
“ масхара” қилиши ёки Гулнорнинг бўйида бўлишини уму- 
ман ўйлаб кўрмаслиги ҳам мумкин эди. Ойбек эса бундай 
қилмайди. Албатта, адиб Гулнорнинг ҳомиладор бўлиши 
унинг ўлими учун хукм эканини, бойнинг ўғил-қизлари,
Ўткир Ҳошимов. "Ярим аср дафгари” 
47


куёв-келинлари мерос васвасаси учунгина ёш “она”дан 
қутулиш йўлини излаши муқаррарлигини билган. Бу эса ро- 
мандаги воқеалар оқимининг мантиқий ривожига хизмат 
қилган. Аммо Гулнор бўйида бўлганини англаган ҳолатни шу 
қадар теран, психологик аниқтасвирлаган, буни фақат катта 
санъаткоргина эплай олади.
Гулнор тасодифан хизматкорлар яшайдиган хонага ки- 
риб қолади ва қозиққа илинган, чанг босган эски дўппига 
кўзи тушади. Бу Йўлчининг дўпписи эканини эслайди ва 
дўппининг чангини қоқиб, бағрига босади, кўзларига суртиб 
ўпади... Ҳақиқий аёл психологияси! Бироқ унинг дардли он- 
лари бу билан тугамайди. Мана, ўша ҳолатнинг давоми:
“Ташқарида каптарларнинг “ ғу-ғу”си, чумчуқларнинг 
чирқиллашидан бошқа товуш йўқ... Гулнор бирдан чўчиб 
кетди: қорнида бир ниманинг сезиларли равишда урга- 
нини туйди... Дарров англади: у ҳомиладор! Шу онда 
қалтираган, оёқларида қитдай куч қолмаган каби ерга 
йиқилаёзди... Кўз олди қорайиб, борлиғини оғриқ-алам 
сиқиб олди... Бошида ҳорғин, паришон фикрлар учди. 
“ Бахтсиз бола! Тезгина дунёга қадам қўйиб, дадангнинг на- 
биралари, эваралари кетидан пилдираб югурмоқчимисан? 
Мана мен - онанг сени унутибман! Ўз борлиғингни ўзинг 
билдирдинг. Мирзакаримбойнинг боласи, унинг эвараси- 
дан ҳам кичик боласи!”
Иккита ўта драматик ҳолат - севган кишисини (қамоққа 
тиқилган Йўлчини) қўмсаш ва чол Мирзакаримдан болали 
бўлганини дафъатан 
x jic
этишни бир вақтда тасвирлаш таги- 
да чуқур, жуда чуқур маъно ётади. Бундай ҳолатни айнан шу 
тарзда тасвирлаш учун йирик санъаткор бўлиш керак.
Ойбек домланинг тили содда ва жозибали, ниҳоятда та­
биий. Романни қайта ўқишда бир нарсага эътибор бердим. 
Ёзувчи бутун бошли асар давомида “ ва” деган боғловчини, 
нари борса, тўрт ёки беш марта ишлатган экан. Шунда ҳам 
муаллиф тилидан. Асар персонажлари эса ran орасида би­
рон марта “ ва” демайди. Жуда зарур бўлиб қолса “ ҳам” де­
ган боғловчини ишлатади. Ниҳоятда табиий жараён! “ Ва” ни 
араблар кўп такрорлайди. Оддий ўзбек эса (“оддий” эмас, 
“ нооддий” , яъни тил билимдони ҳам) жонли суҳбатда “ ва” ни 
деярли оғзига олмайди... Бу ғалати ҳолатга эътибор берга-

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish