Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet19/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

48 
'Яриаа к р дофпрн' Ўткир Ҳошимов


нимиингсабаби асардаги одамлар тилига атайлаб ёки “ шун- 
чаки чиройли бўлсин”, деб “ ва” ни солиб қўйиш асарнингта- 
биийлигини бузишини биламан.
Бу - шунчаки йўл-йўлакай кузатув... Романда бир 
қарашда оддий, аммо китобхон хотирасида муҳрланиб 
қоладиган ғалати эпизодлар бор. Мана, шундай ҳолат. Са­
ли мбойвачча заҳар солган таомни ичган Гулнор ўлим билан 
олишиб ётибди. Шунда шўрлик она - Гулсумнинг эсига бир 
“дори” тушади. У қаердадир эшитган. Заҳар ичган одамга 
қўй қумалоғини сувга эзиб ичирилса, даво бўларкан! Гулсум 
зиналардан думалаб тушиб огилхонага югуради ва бир кафт 
қўй қийини косага эзиб Гулнор томон ошиқади...
Ўлим тўшагида ётган фарзандининг жонига ора кириш 
учун ҳар нарсага тайёр она ҳолатини бундан теранроқ тас- 
пирлаш қийин.
Хуллас, Ойбек домла ижодини синчиклаб ўрганган 
киши бу улкан адиб нақадар машаққатли ижод мактабини 
ўтагани, дилидаги армонларнинг кў-ў-ўп қисмини қоғозга 
гўколмай ҳасратда кетганини, бироқ замона зайлининг 
зуғумларига қарамай, китобларида қатор-қатор инсонлар- 
ra “ жон ато” қилганини, Қахҳор домла ибораси билан айт- 
ганда, ўзбекнинг “ адабий оиласи” ни бойитишга катта улуш 
қўшганини тушунади.


Менинг Зулфия опам
Бундан ўттиз йил бурун бошимга мусибат тушди: онам 
вафот этди... Икки кун олдин - 8 март байрамида ўйнаб- 
кулиб ўтирган одам тўсатдан кўз юмди... “ Ота-она ўлмоғи 
мерос” деган ran бор. Бироқ яқин кишининг вафоти доим 
адолатсизликдек туюлаверади. Айниқса, у бир лаҳзада йўқ 
бўлиб қолса...
Хуллас, оғир изтиробга тушдим. Кечалари онам тушла- 
римга киради. Унинг олдида бурчимни ўтолмаганим, етарли 
меҳр бера олмаганим баттар азоблайди. Охири тоққа чиқиб 
кетдим. Аммо хотиралардан қочиб бўлмайди-ку! Шунда 
олим дўстим Абдуғафур Расулов жўяли маслаҳат берди: “ Шу 
туйғуларнинг ҳаммасини қоғозга тўкиб солинг. Асар ёзинг!”
Маъюс изтироб билан йўғрилган дастлабки парчаларни 
“ Саодат” журналига олиб бордим. Эртасигаёқ Зулфия опа 
қўнғироқ қилди. Очиқ чеҳра билан кутиб олди.
- Онангиз содда ва донишманд аёл эканлар. Ҳикоянгизни 
дарҳол босамиз.
Ташаккур билдириб, чиқиб кетмоқчи эдим, Зулфия опа 
тўхтатди:
- У ёғини нима қилмоқчисиз?
Ростини айтсам, унча тушунмадим. Бироқ ёши улуғ 
одамдан “ Қайси маънода у ёғи?” деб сўрашга иймандим.
Зулфия опа ҳолимни англаб, жилмайди.
- Ахир бу бутун бошли китобнинг мавзуси-ку! Ўзбек 
аёли, оддий ўзбек онасининг қанчалар жафокашлиги, 
бағрикенглиги, меҳридарёлиги, борингки, донишмандлиги- 
ни кўрсатадиган асар бўлади! - Бир зум жим қолиб, қатъий 
фикрини айтди. - Гап бундай: сиз китобни бобма-боб ёзаве- 
расиз, журналимиз ҳар сонида бобма-боб ёритиб боравера- 
ди. Хоҳласангиз, бир йил, хоҳласангиз, икки йил. Ишонинг, 
бу жуда теран китоб бўлади!
...Чиндан ҳам бир йил давомида “ Саодат”да ўша китоб 
сонма-сон босилди ва шу тариқа “Дунёнинг ишлари” деган
50 
'Ярнм асрдафтарк' Ўткир Хошимов


асар дунёга келди. Назаримда, китоб ўқувчиларга маъқул 
бўлди, бошқа тилларга таржима қилинди, бир неча қайта 
чоп этилди...
Асарнинг туғилишига эса Зулфия опа далда берди, 
аниқроғи, сабабчи бўлди. Албатта, шеър ва достонлари 
юз минглаб китобхонларни ларзага солган, мушоиралар- 
да овози баланд жаранглаган, талай совринлар, шу жумла- 
дан, халқаро мукофотлар билан тақдирланган Ўзбекистон 
халқ шоираси Зулфия ҳақида кўп гапириш мумкин. Мен эса 
муҳтарам опамизнинг биргина қирраси - ёш ижодкорларга 
меҳри ҳақида бир чимдим айтдим, холос.
Имоним комилки, истиқлол нури билан янада 
тиниқлашган, янада теранлашган бугунги адабиётнинг 
турли авлодга мансуб вакиллари - шоиру шоиралар, адибу 
адибалар, олиму олималар орасида “ Менинг Зулфия опам!” 
деган сўзни меҳр ва фахр билан айтадиганлар кўп. Одатда, 
катта истеъдод номини олис йиллар ва манзилларга, авва- 
ло китоблари, қолаверса, шогирд ва фарзандлари етказади. 
Зулфия опада униси ҳам, буниси ҳам бор!



Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish