Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


Бир умрлик дўст-қадрдонлар


bet27/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Бир умрлик дўст-қадрдонлар
тиришга 
ярамай 
қолди,
деганга ўхшаш фикрлар 
анча жиддий туе олган эди. Бу нотўғри қараш эканини, На- 
воий ва Фузулий, Бобур ва Огаҳийлар ўлмас асарлар яратган 
ғазал жанрида бундан кейин ҳам гўзал ва умрбоқий шеър- 
лар ёзиш мумкин эканини айнан Эркин Воҳидов “Ёшлик 
девони”да исботлаб берди. Бу китобга кирган ўнлаб ғазал 
фақат ҳофизлар томонидан қўшиқ қилиб куйланиб қолмай, 
уларни кўплаб ёшлар ҳаяжон билан ёддан ўқийдиган бўлди.
Эркин ака ижодининг муҳим жиҳатларидан бири шоир 
фалсафасининг теранлигидир. Бу унинг қасидаларида, 
“Руҳлар исёни” достонида айниқса яққол кўринади. Бир 
қарашда оддий туюлган “Қўллар” қасидасидаги сатрларга 
эътибор беринг:
Ғазал бахш эт ган оламга,
Ажал келт ирган одамга.
Бу т иғдир, бу гули раъно,
Бу қўллардир, бу қўляардир.
Севар ёрга гул узган ҳам,
Очиқ кафтини чўзган ҳам,
Тилаб хайру эҳсон танҳо
Бу қўллардир, бу қўллардир.
74 
'Ярии аср дафтари”. Ў тки р Хошимов


Жаҳон даъвосини эт ган,
Жаҳондин лек очиқ кетган.
И скандар илки бедаъво
Бу қўллардир, бу кўллардир...
Такрор айтаман, осонгина ўқиладиган бу сатрларда 
“осонгина” ҳазм қилиш мушкул бўлган жуда теран маъно 
ётибди.
ё к и
“Инсон” қасидасини яна бир карра синчиклаб ўқиб 
кўринг:
Ким фаранги, ким ҳабаш,
Ирқ, ҳон талаш, имон талаш.
Шулми инсондек яшаш,
А рм он ўзинг, аф ғон ўзинг!
Бу сатрларни Эркин Воҳидов минг бир изтироб би­
лан ёзганига ишонаман. Чиндан ҳам инсон дегани қандай 
мавжудот ўзи? Бир бурда нонга қорни тўйса-ю, дунёнинг 
бутун бойлиги камлик қилса? Олис коинотда юз йилдан 
кейин қандай синоатлар рўй беришини айтиб берса-ю, эр- 
тага ўзининг нима бўлишини билмаса?! Чумолига озор 
бермаса-ю, ўз отасини ғарибхонага тиқиб қўйишга уялма- 
са?! Гоҳо ўйлаб қоламан. Истеъдодли бир рассом бўлса-да, 
инсоннинг ғалати суратини чизса. Унда одамзоднинг бир 
юзи қуёшдек чарақлаб турса, бир юзи кўмирдек қаро бўлса. 
Бир кўзида меҳр, бир кўзида қаҳр чақнаб турса... Начора, 
одамзод шундай номукаммал, ғофил банда! Шоир “Инсон” 
қасидасида шундай портрет чизгандек кўринади...
“Ўзбегим” қасидасини эса Ўзбекистон ҳақида, ўзбек 
халқи ҳақидаги гимн, десак хато бўлмайди. У фақат фах- 
рия эмас. Унда алам ва изтиробга тўлиқ сатрлар ҳам озмун- 
ча эмас. Шу боисдан ҳам етмиш инчи йилларнинг “хушёр” 
сиёсатдонлари “Ўзбегим” учун шоир бошига кўп савдолар 
солган эди. Бунинг эвазига эса халқ “Ўзбегим”ни бағрига 
босиб ардоқлади. Бир мактабда юзга яқин ўқувчи болалар 
қасидани жўр бўлиб ёддан ўқиганини кўрганман! Шоир учун 
бундан катта мукофот йўқ...
Хуллас, ўз акамдек қадрдон бўлиб қолган халқ шоири
Ў ткир Х ош и м ов. 
'Ярим аср дафтари'


Эркин Воҳидов ҳақида айтадиган гапларим оз эмас. Эркин 
аканинг бир инсоний жиҳати тўғрисида алоҳида тўхталгим 
келади. Шоир-да, бир оз қувгина, бир оз тагдоргина, анча 
майингина юмор туйғуси бор. Аслида истеъдодли одам- 
лар ҳажвга мойил бўлади. Бу “дард” бир жиҳатдан биз шо- 
гирдларга устоз Саид Аҳмад акадан “ю ққан” бўлиши ҳам 
мумкин. Дўстлар даврасида кўп сафарларда бўлганмиз, 
сайёҳатларга чиққанмиз, олис-яқин қишлоқларда ки- 
тобхонлар билан учрашувлар қилганмиз. Шу аснода бир- 
биримизга беозор, дилкаш “игумликлар” қилган пайтла- 
римиз ҳам бўлган. “Жўрабошимиз” Саид Аҳмад ака билан 
боғлиқ “шумлик”лардан бирини эътиборингизга ҳавола 
қиламан.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish