Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet24/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

М еҳри бон" ш огирд
Ёзда Озод Ш арафиддинов билан Фарғонада дам олдик. 
Тўй мавсуми авжига чиққани учунми, Худонинг берган куни 
саҳарги ошга таклиф қилишади. Хўроз қичқирмасдан туриш 
малол келади. Аммо айтилган жойга бормаслик ҳам одоб- 
сизлик.
Бир куни Озод ака иккинчи қаватдан хушламайроқтушди.
- Чўрт побери, кечаси билан биқиним оғриб чиқди, -
деди нолиб. - Даволанишга келганмизми, тўйма-тўй юриш- 
гами?
Санаторий дарвозасида, одатдагидек, маш ина кутиб 
турган*экан. Ғизиллатиб олиб кетишди.
Ў ткир Ҳ ош им ов. 
'Ярим аср дафтари'


Тўйхонага кириш имиз билан “Умарали ака-а-а!” деган 
ҳайқириқ янгради. Сўриток тагида ўтирган найнов, саксо- 
вулдек чайир одам сапчиб туриб биз томонга келаверди. Эр- 
талабдан “отиб” олгани кўриниб турибди. Оёқлари чалишиб 
кетяпти. Икки юзи тўйиб мош еган хўрознинг тожидек қип- 
қизил. Яна бир марта “Умарали ака-а-а!” деди-да, Озод ака- 
ни даст кўтариб чирпирак қилиб айлантира бошлади. Дом­
ланинг у юзидан, бу юзидан ўпавериб шилта қилиб ташлади.
- Бормисиз, Умарали ака? Соғмисиз, домлажон? Эшик- 
эллар тинчми, домлажон? Неваралар чопқиллаб юрибдими, 
домлажон? Соғинтириб юбордингиз-ку, домлажон!
Ўпгани ҳам бор бўлсин! Ҳар “домлажон” деганида 
Озод акани силкитиб-силкитиб қўяди. Озод ака “Мен... 
м ен” дейди-ю, “Умарали эмасм ан”, дейиш ига бояги одам 
қўймайди. Домла “кечаси билан биқиним оғриб чиқди” де- 
гани эсимга тушиб, ачиниб кетяпман.
Бир зумда Озод ака бошигача терлаб, қизариб кетди. 
Нуқул ҳансираб нафас олади.
Бояги одам домлани ерга қўйди-да, менга юзланди.
- Шоир ака-а-а! - деди ҳайқириб. Кураш тушадиган пол- 
вонлардек қулочини кенг ёйганича тепамга бостириб кела­
верди. Қарасам, қовурғамни дазмоллаб ташлайдиган! Шо- 
ша-пиш а қўшқўллаб сўрашган бўлдим-да, ўзимни одамлар 
орасига урдим.
Домла иккаламизни алоҳида хонага олиб киришди. Озод 
ака ҳамон ҳансираб нафас олар, пайдар-пай рўмолча билан 
юзини артар эди.
- Бояги одам ким? - дедим нон ушатаётиб.
Домла эш итмадими, жавоб бермади.
- Ким ҳалиги одам? - дедим чой қуйиб.
Домла бир чимирилди-ю , тағин индамади.
Ҳар қалай ўша “меҳрибон шогирд” кимлигини жудаям 
билгим келарди.
- Домла, - дедим, - бояги одам ўзимизда ўқиганми?
Озод ака базўр чидаб ўтирган эканми, бирдан портлади.
- Ҳой! - деди қўлини пахса қилиб. - Қанақа эзма одамсиз? 
Ж имгина ўтира оласизми, йўқми? Билмайман! Эшитди- 
нгизми? Танимайман! Умуман танишни ҳам хохламайман! 
Ўз ҳолимга қўясизми-йўқми?
64 
'Ярмм к р дефтаря' Ўткир Ҳошимов


Дамим ичимга тушиб кетди. Ташқари чиққанимизда 
“шумлигим” тутди. Озод аканинг қулоғига секин шипши- 
дим.
- Умарали ака! Анови шогирдингиз келяпти. Хайрлаш- 
моқчи шекилли.
Озод ака аланг-жаланг қаради-да, ўзини машинага урди.
- Ҳайданг, - деди эшикни ёпиб. - Ҳайданг, чўрт побери! 
Тезроқ кетайлик шу ердан.
Балога қолган сурнайчи
Бундан бир неча йил илгари Озод домла билан 
Фарғонанинг “Рапқон” сиҳатгоҳида бир неча мавсум оила- 
вий дам олдик. Фарғоналикларни биласиз, меҳмон билан 
“бир чўқим” ош устида ҳангомалашмаса, кўнгли жойига 
тушмайди. Устига-устак, домланинг шогирдлари кўп. Хул- 
лас, ҳар оқшом чойхона гурунги бўлади. Озод ака шахматни 
спорт устаси даражасида ўйнар эди. Кўпинча ошхўрлик би­
лан “шахмат жанги” қўшилиб кетади. Бир ҳафта ичида бу­
тун бошли сиҳатгохда Озод ака билан беллашадиган “м ард” 
қолмади.
Орадан икки ҳафталар ўтгач, бу “қоида” бузилди. 
ё ш и
нари борса ўттизлардаги кўримсиз, пачаққина йигит бало 
чиқиб қолди. Домла билан баравар олишади. Ўзи оддий 
шўпир экан. “Ж анг” авжига чиққан шундай кунлардан би- 
рида Бешариқдан Абдугафур билан Илҳомжон деган ука- 
ларимиз, Қўқондан эски қадрдонимиз Охунжон ака келиб 
қолишди. Бир сўрида ош қилаётган меҳмонлар билан мен, 
Озод аканинг куёви Фатхуллажон, наригисида домланинг 
оиласи Шарофат ая билан менинг аёлим ўтиришибди. 
Чеккарокдаги сўрида эса бояги “пачоқ” билан домла шахмат 
суряпти.
Хуллас, ош дамланди. Зиёратга келган йигитлар “домлани 
чақиринг, суҳбатларини олайлик”, деб имо қилишди. Яқин 
борсам, Озод аканинг пешонаси тиришган. “Цейтнот”га 
тушганга ўхшайди. Бирпас сабр қилиб турдим-да, ётиғи би­
лан хабар қилдим:
- Ош дамланди, домла...
Озод ака эш итдими-йўқми билмайман. Шахматдан бо- 
шини кўтармади. Орадан яна анча фурсат ўтди. Бу сафар 
меҳмонлардан бири ёнимизга келди.
Ў ткир Х ош и м ов. 
аЯрим аср дафтари'


- Домлажон, ош ланж бўлиб кетмасин.
Озод ака “хўп” деди-ю, қайрилиб қарамади. Ниҳоят дом ­
ланинг аёллари - Шарофат ая келдилар.
- Домлажон, меҳмонлар Сизнинг суҳбатингизни олишга 
келган. Кутиб қолишди.
Озод ака умуман жавоб қилмади. Ф икри-зикри шах- 
матда. Анави сурбет рақиби эса бамайлихотир илжайиб 
ўтирибди.
Орадан тағин анча фурсат ўтди. Охири менинг аёлим 
сўрига яқин келди. Домлага гапиришга журъат қилмади, ше- 
килли, менга шипшиди:
- Ош совиб қоляпти, адаси, меҳмонларнинг олдида 
ноқулай бўляпти.
Худди шу пайт анави палакат “Шоҳ!” деб сипоҳ сурди. 
Домла шахт билан бошини кўтариб менга чақчайди:
- Хотинингиз мунча кўп гапиради, а?! Бошқа хотин ол- 
сангиз бўлмайдими?!
“Исонинг алами Мусодан” деган 
ran 
қанчалик 
тўғрилигини ўшанда билганман...
Озод аканинг меҳри ҳам, койиши ҳам ниҳоятда самимий 
бўлгани учун шогирдлари уни чин дилдан ардоқлар эдик...
“ Памилдори ” операцияси
Ўғлимнинг тўйи куни сахдрлаб дарвоза олдида машина 
тўхтади. Чиқсам, Озод Ш арафиддинов “Волга”нингчап эши- 
гини очиб рулда ўтирибди.
- Дачадан келяпман, - деди домла. - Қани, дарров капот- 
ни очинг.
Юкхонани очсам, икки пақир памилдори турибди.
- Ўз қўлим билан тердим, - деди Озод ака тантанали 
оҳангда. - Идишларни тез бўшатинг-да, қоғоз-қалам олиб 
чиқинг.
Қоғоз олиб чиққан эдим, буюрди:
- Ёзинг! “Тилхат. Менким, ушбу хужжатни имзо чекувчи 
Фалончи Пистончиев шуни эътироф этаманки, Озод Шара­
фиддинов тўйимизни жамики сабзавот маҳсулотлари билан 
тўла таъм инлади”. 
ё з д и н г и з м и
?
Энди қўл қўйинг!
Табиийки, бу ran ўша заҳоти тўйхонага тарқалди. “Па­
милдори” операцияси пишитиб қўйилди. Эрталабки ош
66 
"Ярим аср дафтари* Ўткир Хошимов


дастурхонига памилдори ҳам тортилди. Домла ёнимда тур- 
ган эди, маҳалла оқсоқолларидан бири келиб, у киши билан 
қўшқўллаб кўришди.
- Ўғлим, - деди менга қараб, - ошинг яхши бўпти-ю, 
аммо памилдориси, айниқса, зўр экан-да! Экканнинг қўли 
дард кўрмасин!
Озод ака мамнун томоқ қириб қўйди.
Зум ўтмай иккинчи одам келди.
- Илоё ёшлар бахтли бўлсин! - деди қироат билан. - Дас- 
турхон хў-ў-ўп тўкин бўпти-да, укам. Раҳмат! Айниқса, па- 
милдорини айтинг! Асал-а, асал! Ишонсанг, мен ош еганим 
йўқ, нуқул памилдори едим!
Озод ака камтарона ерга қараб турибди. Қариндошлардан 
бири памилдорини мақтаб-мақтаб, жиндай танқид қилиб 
ҳам ўтди.
- Памилдори хўп яхши пишибди-ю, сал м айдароқ экан- 
ми? Олхўри деб ўйлаппан.
Шу пайт Эркин Вохдцов келиб қолди.
- Ўткиржон! - деди гапни узоқдан бошлаб. - Ёзда тўй 
қилишнинг шуниси яхши-да. Қовун-тарвуз мўл, мева-че- 
ва кўп... Манави олчанинг чиройли пишганини қаранг, 
деб, тўрттагинасини кафтимга олиб еб кўрсам, данаги йўқ! 
Қарасам, памилдори экан! Қаёқдан топдингиз бунақасини?
Зимдан қарасам, Озод аканинг қовоғи тушиб кетяпти.
Саид Аҳмад ака узокдан мени койиб келаверди.
- Сен ярамасга қачон ақл киради-а? Янгилик яратаман 
деб ҳар балони ўйлаб топаверасанми? Ош дастурхонига иту- 
зум қўйиш қаёқдан чиқди! Қаёққа қараса, талинка-талинка 
итузум!
Озод ака бунисига чидай олмади.
- Чўрт побери! - деди қўл силтаб. - Мен тўйга памилдори 
эмас, тариқ опкелганман. Бўлдими? Қутулдимми энди?!
Ўткир Ҳошимои. 'Ярииаср дафтари*



Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish