Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet25/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Теран мантиқли олим
Ўтган асрнинг 60-70-йилларида адабиётга кириб кел- 
ган адиб ва шоирларнинг кўпчилиги Тошкент Давлат уни- 
верситетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университета) 
бағридан чиққан. Бу авлод вакилларини маълум маънода 
омади чопган ижодкорлар деса бўлади. Биринчидан, ўша 
йиллари совет сиёсатида оз бўлса-да, эрк шабадалари эсиб, 
ҳаётнинг мураккаб жиҳатлари ҳақида қалам тебратиш им- 
кони туғилган, бу эса узок, йиллар давом этган “ёпиқ” мавзу- 
лар замонидан озми-кўпми қутулиб, эркинроқ ижод қилиш 
имконини яратган эди. Иккинчидан, университетда Озод 
Шарафиддинов, Матёқуб Қўшжонов ва яна бир қанча устоз- 
лар талабаларни янгича фикрлаш, муттасил изланишга ун- 
дар, ёш шоир ва адибларнинг илк маш қлари университет­
да қизғин муҳокама қилинар, бир сўз билан айтганда, бу 
даргохда чинакам ижодий муҳит бор эди. Кейинчалик ўзбек 
адабиёти тараққиётига салмоқли улуш қўшган қаламкаш ва 
олимлар айнан шу даргохдан “учирма” бўлгани бежиз эмас...
Домлаларимизнинг феъл-атвори ҳам, даре ўтиш усули 
ҳам ҳар хил эди. Масалан, Озод домланинг “лекция”лари ўта 
жўшқин, фикрларга бой, эскича тафаккур қилувчи бошқа 
домлаларникига мутлақо зид бўларди (уларни илмий тилда 
“лекция”деб аташ ҳам қийин эди).
Матёқуб акйнинг дарслари эса вазмин, осойишта, 
мантиқи чуқур, аммо зерикарли эмас, янги мулоҳазаларга 
бой бўлгани учун ғоят қизиқарли ўтар, шунинг учун ҳам бун- 
дай устозлар сабоғини талабалар соғиниб кутишар, бошқа 
факультетлардан, ҳатто бошқа институтлардан ҳам талаба­
лар келиб, шу устозлар сабоғини тинглар эдилар. Матёқуб 
домла даре пайтида ҳам, бошқа жойда ҳам бирон марта ово- 
зини баланд кўтариб ёки ҳаяжонга берилиб гапирганини 
эшитган эмасмиз. Ҳар қандай вазиятда ҳам оғир-босиқ, те ­
ран м антиқ билан фикрловчи, ўз фикрини тағин ўша - чуқур 
м антиқ билан ифодаловчи одати бор эди.
68
"Ярим аср двфтари’ Ў тки р Хошимов


Талабалар Матёқуб ака урушда мерган (снайпер) бўлган 
дейишарди. Қайсидир китобда ўқиганим бор. М ерган-снай- 
пер бўлишнинг биринчи талаби - сабр-қаноатли бўлиш, 
ҳеч қачон шошилмаслик экан. Чиндан ҳам мерган, зарур 
бўлса, қор остида соатлаб қимир этмай ётиши, душман кўзга 
кўринишини кутиши, шунда ҳам асло шошилмай, уни яхши- 
лаб мўлжалга олиши шарт. Домла ўзи тадқиқ этаётган асар- 
ларни ҳам ғоят синчковлик билан ўргангани, ижод сирлари- 
ни мукаммал таҳлил этгани, бирон асар ҳақида ҳеч қачон 
шоша-пиша хулоса чиқармагани кўриниб турарди. Ойбек 
тасвиридаги кенг қамровни, Қахҳор ижодидаги зичликни, 
устоз адиб ва шоирлар ижодий поэтикасини чуқур ва атроф- 
лича таҳлил қилган олим, шубҳасиз, Матёқуб Қўшжоновдир.
Бир кўчат ўсиб мевага кириши учун неча йиллар керак, 
неча боғбоннинг меҳри, парвариши керак. Бошқа сафдошла- 
рим қатори мен ҳам ўзимни устозлардан ёлчиган шогирд са- 
найман. Абдулла Қахҳор, Саид Аҳмад, Асқад Мухтор, Зулфия 
опа, Шуҳрат домла, Гулом Каримов, Озод Шарафиддинов, 
Матёқуб Қўшжонов, Умарали Норматов... каби устозларим- 
дан ҳамиша қарздорман.
Табиийки, ҳар қандай ижодкор ўз асарини адабий жа- 
моатчилик, кенг ўқувчилар қандай кутиб олганини билгиси 
келади. Айниқса, атоқли адабиётшунос мунаққидларнинг 
фикри қадрли бўлади. Менинг бир қанча маш қларимга дом ­
ла Матёқуб ака ҳалол ва холис мулоҳаза билдириб, катта- 
катта мақолалар ёзгани билан фахрланаман. Уларда шун- 
чаки мақтов ёки танқид эмас, чуқур таҳлил, жўяли фикрлар 
ярқ этиб кўзга кўриниб турар эди (домланинг тақризларига 
асос бўлган хусусият айнан шу - теран таҳлил ҳисобланади). 
“Hyp борки, соя бор” романи журналда эълон қилинганида 
анча катта боб бор эди. Унда асар қаҳрамони Помир тоғига
- Бадахшонга бориши, олис ва машаққатли сафар тафсилот- 
лари тасвирланган эди. Бу сафар чиндан ҳам бўлган, усто- 
зим Озод Ш арафиддинов бошчилигида Ўш шаҳридан Тоғли 
Бадахшонга - Хоругга салкам минг чақирим йўлни денгиз 
сатҳидан беш минг метр баландликдаги довонлардан ошиб 
ўтиб борганимиз, ҳаво етишмаслиги туфайли “тутак” деган 
касалликка йўлиқиб, м азам қочиб қолгани ҳамон ёдим- 
да. Асар журналда эълон қилингач, бу тафсилотлар роман
Ў ткир Ҳ ош и м ов. 
"Ярим аср дафтари'


“тўқимаси”га унчалик сингмагандек туюлди. Шу боис уни 
китоб наш ридан чиқариб ташладим. Китоб чоп этилгач, 
Матёқуб ака қўнғироқ қилиб қолди: “Романдан Тангри- 
берган линиясини олиб ташлаб яхши қилмабсиз”, деди. Бу 
боблар асарга сингмай тургандек туюлгани учун шундай 
қилганимни айтдим. “Барибир, - деди домла, - ўша манза- 
ралар, маш аққатли сафар тафсилотлари романни тўлдириб 
турган эди. Қолаверса, уни асар тўқимасига сингмаган дега- 
нингиз тўғри эмас. Бош қаҳрамоннинг қисматидаги ҳолат -
севган қизининг турмуш қуриб кетиши, Ш ерзоднинг дунёга 
сиғмай қолгудек бўлиб, олис ва хатарли сафарга жўнаши бу 
тасвирларни оқлаган...”
Шу суҳбатдан бир нарсани англадим. Демак, домла би­
рон асар ҳақида шунчаки фикр билдирибгина қолмай, ўша 
китобнинг кейинги қисмати нима бўлгани, муаллиф ўз ижо- 
дига қай даражада масъулият билан қараётганини мунтазам 
кузатиб боришни одат қилган экан.
...Кейинги пайтларда домланинг кўриш қобилияти суст- 
лашиб қолганига қарамай, у киши адабиётда пайдо бўлган 
барча “пичоққа ярайдиган” асарларни кузатиб бориши, хо- 
надонидаги қадрдонлари - янгамиз, фарзандлари ёки шо- 
гирдларига ўқитиб эшитганлари, уларга фаол муносабат 
билдириб келганининг ўзиёқ таҳсинга лойиқ...
Матёқуб Қўшжоновнинг дунёга келиб орттирган энг 
катта бойликларидан бири - унинг шогирдлари, десак, 
муболаға бўлмайди. Олим ва адиблар, шоир ва мунаққидлар 
орасида Матёқуб аканинг юзлаб шогирди бор. Умрининг 
сўнгги йилларида домла “Буюк хизматлари учун” ордени 
билан тақдирланди. Бу адолатли мукофот эди. Негаки, домла 
адабиётим из учун, м аънавиятим из, умуман, халқимиз учун 
чиндан ҳам буюк хизматлар қилди!
70 
'Ярша »ср д а + та р м 'Ў тк и р Х ош им ов



Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish