Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet30/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Зиёли бўлиш осонми?
Қанақа одамни зиёли дейиш керак? Зиёли бўлиш учун 
нима қилиш лозим? Ҳар куни соқолини қиртишлаб олади- 
ган, чиройли кийинадиган, бегона аёлнинг қўлидан ўпиб 
кўришадиган одам зиёли бўладими? Ёки қайси кийимга 
қандай бўйинбоғ мос келишини ёддан биладиган, кибор- 
лар даврасидаги зиёфатга борганида ўнг томондаги олтита 
пичоқ билан чап томондаги олтита санчқининг қай бирини 
қандай таомга ишлатишни билмай эсанкираб қолмайдиган, 
бир эмас, бир неча тилни биладиган киши зиёлими? Ёинки 
зиёли бўлиш учун, дейлик, мингта китоб ўқиш, академик ун- 
понига эга бўлиш шартми?
Албатта, зиёли одам учун бундай фазилатлар керак. 
Бироқ, назаримда, буларнинг ўзи камлик қилади. Аввало, 
инсоннинг қалби ва руҳини ич-ичидан ёритиб, илитиб ту- 
радиган нур бўлмоғи лозим. Бу нур имон билан имонсизлик, 
виждон билан виждонсизлик, инсоф билан инсофсизлик, 
бир сўз билан айтганда, одамийлик билан ҳайвонийлик че- 
гарасини ажратиб турмоғи шарт.
Яратганга шукроналар бўлсинки, умримда қалби нурга 
гўлиқ одамларнинг анчасини кўрдим. Мен кўрган ва билган 
ана шундай инсонлардан бири - Иброҳим Ғафуров. Иброҳим 
ака олим ва мунаққид, шоир ва адиб, таржимон ва талай ёш- 
ларнинг устози. “Ҳаё - халоскор” деган иборани фақат зиёли 
одамгина айта олади. Иброҳим Гафуровнинг кейинги кито- 
би шу ном билан аталади. Яхши ижодкорнинг ўзи эътироф 
этиши ёки этмаслигидан қатъи назар, асосий китоби бўлади. 
Назаримда, Иброх^м Гафуровнинг шу асарини унинг асо­
сий китоби ёки “умр даф тари” дейиш мумкин. Сабаби, бу 
тўпламда олим, мунаққид, таржимон, адиб ва шоирнинг 
х,аёт ҳақида, макон ва замон ҳақидаги қарийб эллик йиллик 
кузатувлари, хулосалари, ўкинч ва қувончлари, ўзининг ибо- 
раси билан айтганда, таваллоси акс этган. Китобда синчков,
У ткир Ҳ ош им ов. 
'Ярим вер дафтари'


ўйчан, қалбида бир қадар маъюслик сезилиб турган инсон 
кечинмалари, хотиралари жамланган.
Она ҳақида ёзмаган қаламкаш йўқ. Иброҳим Ғафуровнинг 
“Она ризоси - роҳат” лавҳасидаги жумлага эътибор беринг: 
“Онам аллақачон ўтиб кетдилар. Руҳлари бу орада неча бор 
ойга бориб келгандир. Менга негадир руҳлар ойга сафар 
қиладилар, деган тасаввур ўрнашиб қолган. Қаердан? Бил- 
м айм ан...” Бу сатрларни тушуниш эмас, ҳис қилиш керак!
Иброҳим 
Ғафуровнинг 
асосий 
касби 
-
олимлик, 
мунаққидлик. Бироқ (бу гапни аввал ҳам айтганман) 
Иброҳим Ғафуров агар мунаққид бўлмаса, шоир бўларди. 
Олим бўлмаса, адиб бўларди. Таржимон бўлмаса, рассом 
бўлар эди. Сабаби, унинг асарларида, тадқиқот ва таржима- 
ларида ш еърият оҳанглари бор. Яхши адибга хос аниқ тас- 
вир бор. Анвойи ранглар бор.
Китобдаги “Менинг ром анларим ” ҳам, “Мансуралар” ҳам 
ўзига хос оҳанг ва бўёқда ёзилган. Уларнинг айримларида- 
ги жимжимадор, “бурама” жумлалар ғалати туюлиши мум­
кин. Аммо бунинг сабаби муаллиф атайлаб шундай ёзганида 
эмас. У қалбида, онгида жўш урган фикр ва туйғулар оқими 
қандай туғилган, қандай шаклланган бўлса, шундайлигича 
қоғозга туширган. Йўл хотираларида ҳам шунчаки таъкид- 
лаб ўтилган манзаралар борки, истеъдодли қаламкашгина 
шундай ёзиш и мумкин. Водилга боришни муаллиф бундай 
тасвирлайди: “Икки кишилик купе тинч ва саранжом эди. 
Тун бўйи поезд бизни аллалади”. Хўп, “бизни аллалади” 
деган ўринли иборани ўртачароқ адиб ҳам ёзиши мумкин. 
Кейинги жумлага эътибор беринг: “Перронда Йўлдош ака 
ЧАРАКЛАБ турибди”. Бунисини энди оддий қаламкаш ёзи ­
ши қийин. Шу бир жумланинг ўзида Фарғонанинг ноёб шо­
ири ва адиби Йўлдош Сулаймоннинг тўлиқ портрети, бутун 
бошли характери мужассам. Чиндан ҳам рахдоатли Йўлдош 
Сулаймон ҳамиша чарақлаб турарди. У киши кириб келган 
хонадон ёришиб, кенгайиб кетгандек бўлар эди.
Оқдарё сафарига Саид Ахдоад ака, Эркин ака, Иброҳим 
ака бирга боргандик. Қишлоқ ёнбошидаги адирларни сайр 
қилдик. Иброхдм ака ҳаммадан ажраб, олисдаги тошлар 
орасидан чучмома, лола териб юрганига кўзим тушган эди. 
Шу ҳолатни у бундай тасвирлайди. “Гўзал чучмомалар очи-
86 
'Ярим аср дафтари* Ў тки р Хошимов


лар экан, Кўлтўсинга қуюлиб тушган баланд адир ва тог 
ёнбағирларида тошларга БИҚИНИБ очилган лолалар беҳад 
гўзал ва тароватли эди...” Булар шоирона сатрлар эмасми?
Китобдаги кундаликларни ўқиганда муаллифга ҳавасим 
келди ва ўзим йўл қўйган битта хатони англаб етдим. Ажаб, 
дунёнинг шунча жойида бўлибман-у, негадир кундалик 
ёзмабман. И. Гафуровнинг бир қарашда қисқа, ортиқча 
гафсилотларсиз кундаликларида аввало ўзи учун қадрли, 
қолаверса, китобхон учун ҳам керакли бўлган шундай 
нуқталар борлигига кувондим.
Кундаликлардан бир парча: “13 феврал. Якшанба. Ойнинг 
тўртинчи кечаси. Дарахтлар титраб, қалтираб туради. Уларга 
тегиб бўлмайди. Февралнинг бундай кунлари одамлар ёлғиз 
қолишга мойил бўладилар. Осмон булут... баъзи ёқларда 
булутлар ичига ажойиб шуълалар тушиб турибди. Баъзи 
сқларда булутлар худди оқ докадай, бошқа томонларда эса 
бурқсиган тутундай қорайган...” Бу тасвир қайси адибники- 
дан кам?
Устоз Озод Шарафиддинов хотирасига бағишланган бир 
мақоласида И. Гафуров “танқидчилик - менинг тушуни- 
шимча, муҳаббат изҳор қилиш ”, дейди. Имоним комилки, 
шўро замонида “хушёр” танқидчилар “хўш, мулла, сиз кимга 
муҳаббат изҳор қилмоқчисиз, кимга маддоҳ бўлмоқчисиз?” 
деб унинг ёқасидан олиши ҳеч ran эмасди. Негаки, танқидчи 
деганда 
салкам 
“прокурор” 
тушуниларди. 
Мунаққид 
“тиш ли-тирноқли” бўлиши керак, деган ёзилмаган қонун 
бор эди. Ҳатто, саксонинчи йилларда хдм бир “аш аддий” 
танқидчи биродаримиз “танқид фош этиш санъатидир”, деб 
нутқ сўзларди. “Барака топкур, одатда жиноят фош этилади, 
роман ёзган адиб ёки достон ёзган шоир жиноятчимидики, 
фош этасан?!” дейиш қийин эди... И. Гафуров фикрини давом 
эттириб, “бу сўзга, гўзал сўзга муҳаббатдир”, дейди. Мана шу 
гапда чуқур ҳақиқат бор. Аввало ижоднинг ўзи муҳаббатдан 
бошланади. Бинобарин, Сўз билан ишлайдиган хунар эгаси- 
нинг қалбида энг аввало муҳаббат бўлади! Мунаққид эса шу 
туйғу асарда қай даражада ўз ифодасини топганини теран 
ҳис этмоғи ва тушунмоғи керак. Шу талабдан келиб чиқиб, 
асар фазилатларидан суюниб, камчиликларидан куюниб ёз­
ган мунаққидгина ҳақиқий танқидчидир!
Ў ткир Х ош им ов. 
'Ярим аср дафтари'


И. Ғафуров “Гўзалликнинг олмос қирралари”, “Шеърият -
изланиш дем ак”, “Ям-яшил дарахт”, “Ўттиз йил изҳори” ки- 
тоблари, “Унутмас мени боғим”, “Она юрт куйчиси”, “Ўртоқ 
шоир”, “Прозанинг ш оири” каби йирик тадқиқотларида ай ­
нан шу талабдан келиб чиққани кўриниб туради...
Албатта, И. Ғафуров тақризларида айрим шахсий 
мулоҳазалар бўлиши, улар асар муаллифига маъқул кели- 
ши ёки келмаслиги мумкин. Бироқ яхлит олганда, мунаққид 
шеъриятни шоир, насрни адиб даражасида ҳис қилади ва шу 
нуқтадан тадқиқ этади. Шу жиҳатдан Иброх^м аканингталай 
мақола ва тадқиқотлари Озод домла асарларини эслатади. 
Иккинчи томондан эса улардаги теран ва осойишта мантиқ 
яна бир устозимиз Матёқуб Кўшжоновни ёдга солади. Кўп 
тақризларнинг яна бир жиҳати бор. Одатда биринчи кито- 
би чоп этилган, биринчи каттароқ асари журналда чиққан 
қаламкаш бир томондан қувонч, иккинчи томондан хавотир 
аралаш умид билан “катта ёзувчи ва шоирлар, катта олим- 
лар нима деркин?” деб кўзи жавдираб туради. Бундай пал- 
лада бир оғиз мантиқли ва ширин сўз билан ёш истеъдод- 
нинг кўнғлини тоғдек кўтариб, келажакда мукаммал асарлар 
яратиш и учун қанот боғлаш хдм, бир оғиз ўринсиз пичинг 
билан парвозга шайланган қанотини қайириб қўйиш ҳам 
мумкин. И. Ғафуров бугунги кунда эл ифтихорига айланган 
талай шоир ва адиблардан тортиб, эндигина адабиёт олами- 
га кирган ёшлар ҳақида ҳам меҳр ва ўзига хос талабчанлик 
билан кўплаб мақолалар ёзган.
Бундан анча аввал И. Ғафуров Шайхзода, Усмон Носир, 
Миртемир, Саид Аҳмад ижодига оид тадқиқотларида бу 
атоқли қаламкашлар оламини ич-ичидан ёритишга жазм 
қилган ва кўп жиҳатдан бунга эришганди. Булардан-да 
теранроқ, тагмаъносини англаш мушкулроқ, сирлироқ ал- 
ломалар ҳақидаги ишлари ҳам тадқиқотчининг ўз юмушига 
жиддий тайёргарлик ва масъулият билан ёндошганидан да- 
рак беради.
Олимнинг ҳазрат Навоий ва Бобораҳим Машраб, ҳазрат 
Яссавий ва Бобур ҳақидаги тадқиқотларида чуқур илм ва но- 
зик ҳис бор. Туйғу бор! Улар шавқ билан ўқилади. Китобхон- 
ни буюк алломалар оламига етаклаб кирганидек, уларнинг 
руҳи покига ошно қилгандек бўлади. Бу ҳам теран илмли 
олим ва туйғулари бой ижодкорга хос фазилат.
88 
"Ярим вер дафтари". 
Ў ткнр Х ош им ов


“Ҳаё - халоскор” китобида “Достоевский билан суҳбат”, 
“Фридрих Нитше - тафаккур ва хаёлот сеҳргари”, “Нитше 
ш иддати”, “Панчатантра” қандай китоб?”, “Колумбиялик 
кошиф” (Габриэл Гарсиа Маркес) мақолалари бор. Шундай 
улуғ ижодкорлар ва уларнинг асарлари ҳақида И. Гафуров 
ёзишга маънан ҳақли. Фақат олим сифатида эмас, таржимон 
сифатида ҳам. Театрда “caxjia орти заҳматкаш лари” деган 
ибора бор. Булар драма ёки комедиянинг тўлақонли бўлиши 
учун драматург ва режиссёрдан кам меҳнат қилмайдиган, 
аммо номи ҳадеб кўринавермайдиган кишилардир. Безак- 
чи рассом, оператор, овоз оператори, мусиқа яратувчи ёки 
танловчи, чироқчи, либосчи ва бошқалар. Баъзан таржимон 
меҳнати ҳам шундай - сахда ортида қолиб кетиши мум- 
кин. Таржимон номи муаллиф номи билан бир хил ҳарфда, 
кетма-кет, ёнма-ён ёзилмайди.
Ҳолбуки, ўзим ҳам баъзи асарларни таржима қилган одам 
сифатида биламан, таржимон захвати муаллиф мех^атидан 
у қадар кам эмас. Бир қарашда таржимон бор нарсани шун- 
чаки ўз тилига ўгиргандек кўринади. Лекин бадиий таржи- 
монда шеърий асарни ағдариш учун шоирлик, насрий асар 
таржимаси учун адиблик истеъдоди бўлиши шарт!
Иброҳим Гафуров Солженицин ва Фолкнер хдоояларини, 
Хемингуэйнинг “Алвидо, қурол”, “Чол ва д енгиз”ини, Мо- 
пассаннинг “А зизим”, Нозим Ҳикматнинг “Сурур” роман- 
ларини, Чингиз Айтматовнинг “Қиёмат (Кунда)”, “Чингиз- 
хоннинг булути”, х^нд эпоси “Пантачантра”ни ўзбек тилига 
ўгирди. Айниқса, Достоевскийнинг “Ж иноят ва жазо”, “Тел- 
ба”, “Қиморбоз”, Маркеснинг “Бузрукнинг кузи” романла- 
рини ўқиб, “ҳазм қилиш ”нинг ўзи анча мушкул. Тасаввур 
қилинг. Ҳинд эпоси билан Достоевский ёки Айтматов асар- 
ларида қандай яқинлик бўлиши мумкин? Турк адибининг 
романи билан Хемингуэйда ўхшашлик борми? Француз 
адиби билан колумбиялик ёзувчинингтасвири бир-биридан 
“минг чақирим ” нарида турмайдими? Иброҳим Гафуров 
Нитше асарини “Зардушт таваллоси” деб атайди. Нега, ма- 
салан, “Зардушт дейдики” ёки “Зардушт х^км атлари” эмас, 
айнан “Зардушт таваллоси”? Гап шундаки, “тавалло” деган 
сўзда руҳ бор. Ички ҳаракат, динамика бор. Ва бу сўз айнан 
шу асар руҳини акс эттиради.
Ў ткир Х ош им ов. 
"Ярим вер дафтари'


Маркеснинг “Бузрукнинг кузи” ром анини ўқиганимда 
беихтиёр хаёлимдан “асар ўзбекчага таржима қилинса яхши 
бўларди, уни Иброх^м ака ўзбекчага ўгирса, ўрнига тушар- 
д и ”, деган фикр ўтган эди. Бу - таржима учун шу қадар му- 
раккаб романки, “эргашган қўшма гаплар” билан шу қадар 
қоришиб кетганки, гоҳо битта жумланинг ўзи китобда бутун 
бир саҳифани ташкил қилади. Баайни Колумбия чангалзор- 
ларида бўладиган анаконда илонининг ўзи: боши бору, ду- 
мидан дарак йўқ! Сюжет йўналиши баланд тогдан тушаётган 
сел оқимига ўхшайди. Бу оқимда синган шафтоли шохининг 
мунис гули ҳам, илдизи билан қўпорилган дарахт хам, май- 
муннинг ўлиги ва ўпирилиб кетган ҳожатхонанинг қолдиғи 
ҳам - барчаси аралаш-куралаш ёпирилиб келаверади. Нега 
шундай, деган савол тугилади. Сабаби шуки, тасвирлана- 
ётган объект (аниқроғи субъект)нинг ўзи шунақа. Бўғма 
илондек ялтироқ ва бўғма илондек маккор. Бўғма илондек 
силлиқ ва бўғма илондек жирканч, шафқатсиз. Шундан ке- 
либ чиққан ҳолда адибнинг фикрлар оқими ҳам тизгинсиз 
услубдан бирон нуқтасини ўзгартирмаган ҳолда дунёнинг 
нариги бурчида ижод қилаётган, биз учун бутунлай бегона 
бир олам ҳаётини тасвирлаган Маркесни соф ўзбек тилида 
“сўзлата олган”.
Кўп йиллик қадрдоним Иброх^м Гафуров етмишни 
қоралаб қолди. Етмиш ёш - шунча умр бергани учун Ярат- 
ганга шукрона қиладиган, босиб ўтилган йўлга бир қадар 
вазминлик ва ўйчанлик билан назар соладиган ёш. Иброҳим 
ака шу йиллар давомида бир зиёли инсон қилиши мумкин 
бўлган талай ишларни уддалади. Бир-биридан теран асар- 
лар, тадқиқотлар яратди, таржималар қилди, шогирдлар 
орттирди. Қадрдон дўстимга узоқ умр, баракали ижод, сало- 
матлик тилайман.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish