9. Юлғун-Tamarix бу тукум юлғундошлар оиласига мансуб, бўйи 3-4 (6-8м)га етадиган бута, айрим турлари дарахт шаклидаги ўсимликлардир. Туркумни Ўзбекистонда 12 тури тарқалган. Марказий Фарғона чўлларида эса 4 тури учрайди.
Юлғун турлари асосан тўқайларда тарқалган, улар ландшафт ҳосил қиладиган ўсимликлар бўлиб, қадимда ҳам, ҳозирда ҳам катта майдонларда қалин бўлиб ўсиб ўзига хос ландшафтлар ҳосил қилади. Унинг турлари дарё сохилларида кўл атрофларида, шўрхок ерларда, тақирларда тарқалган шунингдек улар 5-10 летр баландликларга эга бўлган қумтепаликларда ҳам қалин бўлиб ўсади ва катта майдонларни ишғол қилади. Юлғун турлари юқорида айтиб ўтилганидек аслида қумтепаликларда ўсмасада улар тарқалган майдонларни қум босиб баланд тепаликлар ҳосил қилган жойларда ҳам меёрида ўсиб ривожланаверади. Чунки қум босхондан кейин қўшимча тармоқланган ёки илдиз ҳосил қилади.
Бундан ташқари дарё олиб келиб чиқариб ташлаган ётқизиқларни ёки шамол учириб олиб келган қумлар туфайли таналари қўшилиб қолган юлғунлар қўшимча илдизлар ҳосил қилади ва бу илдизлар ҳар тамонга қараб ўсади ва янги жойларни шиғол қилади. Бу холдаги мосланмалар юлғунларни тез кўплаб, янги майдонларни шиғол қилиш ва ареалини кенгайтириш имкониятини беради. Юлғунлар аҳоли тамонидан деворлар-қура қилиш мақсадида қанчалик кўп кесиб олинаётган бўлсада улар эгаллаган майдонларни кескин қисқартириб кўмаётганлигини улар яратаётган захираларни эса камайиб кетмаётганлигини асосий сабаби шу бўлса керак.
Юлғун турларининг иссиққа, намга, тупроққа талаби кам. Шунинг учун ҳам улар турли хил мухит шароитда меёрида ўсиб ривожланаверади ва йўқолган қум турларининг яшовчанлиги ва табиий қайта тикланиш қобилиятидир.
Шулар ҳисобига улар бошқа ўсимликларни сиқиб чиқаради, захиралари камайиши ўрнига кўпайиб бораверади. Юлғун турлари қумларни мустахкамлашда ва манзарали ўсимлик сифатида ҳам аҳамиятлидир. Унинг бойликларидан режа асосида фойдаланиш, сўз сиз унинг турли хил бойликларини ўзгармаган холда келгуси авлодга етказиб бериш имкониятини беради.
Тўқай экосистемасида ўта яшовчан, ареалини ижобий тамонга ўзгартириб бераётган (юлғун турлари) ўсимлик турлари билан бирга инсон омили таъсирида ареали, захиралари кескин камайган (тўронгул, ширинмия, янтоқ кабилар) ўсимлик турлари ҳам мавжуд. Бу салбий тамон асосан инсон омилига тегишлидир. Имконият даражасида инсон омилининг салбий таъсирини чеклаш уларни ҳозирги холатда, хатто бундан яхшироқ холатга келгуси авлодга етказиш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |