Эволюцияси Режа: Молиявий тизим ёрдамида ресурсларнинг вақт (замон) ва маконда айланиб юриши



Download 108,49 Kb.
bet7/8
Sana09.03.2022
Hajmi108,49 Kb.
#486671
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-Молиявий тизим функциялари ва уларнинг

7- назорат учун савол


Тасаввур қилайлик, қандайдир бир банк потенциал мижозларга уларнинг қарзни тўлай олиш лаёқатини текширмасдан қарз беришни ваъда қилади. Ушбу тасаввур қилинган ҳолатга қарз олувчиларнинг қайси тоифалари жалб қилинади? Бундай банкнинг қарз бўйича фоиз ставкаси қарз олувчининг кредит тарихини текширадиган банкнинг ставкасидан фарқланадими?

Стимул билан боғлиқ бўлган муаммонинг яна бир тури кўпроқ рискка асосланган топшириқларни бажариш бўйича ваколатнинг бошқа шахсларга берилишида юзага келади. Масалан, корпорация акциядорлари фирманинг ишини юритиш учун менежерларга ваколатни берадилар. Ўзаро жамғармалар инвесторлари эса, маблағларини қимматли қоғозларга инвестиция қилиш тузилмасини ишлаб чиқиш бўйича ваколатни жамғармаларнинг қимматли қоғозлар портфелларини бошқариш бўйича менежерларига тақдим этадилар. Бу қарор қабул қилиш билан боғлиқ бўлган риск учун жавобгарлик олиб борадиган одам ёки ташкилот, ушбу қарорларни қабул қилиш бўйича ўз ваколатини бошқа бир ташкилот ёки шахсга беришини билдиради. Шундай риск учун жавобгарликни топширадиган шахслар (ёки ташкилотлар) комитентлар деб аталади. Ушбу ваколатни қабул қилувчилар эса комиссионерлар деб аталади.


Комитентнинг комиссионер билан муносабати муаммоси (принcипал-агент проблем) шундаки, комиссионер кўпинча комитент агар комиссионер билган барча билимларга эгалик қилганида қабул қилган қарорларидан ва ўзи мустақил қабул қилиши мумкин бўлган қарорларидан фарқланувчи қарор-ларни қабул қилади. Бунинг натижасида комиссионерлар ва комитент-ларнинг манфаатлари ўртасида кўпинча зиддиятлар келиб чиқади. Ностан-дарт (ноандозавий) вазиятларда комиссионерлар, ҳаттоки, ўзларининг коми-тентлари манфаатларига қарамасдан ҳаракат қилишлари мумкин. Бундай ҳолат, масалан, фонд брокери «сутдан ёғ олиш» деб номланадиган иш билан шуғулланса, яъни мижозга ҳеч қандай фойда олиб келмайдиган, лекин брокернинг комиссион суммасини оширадиган кўпсонли битимларни мижознинг ҳисобидан амалга оширганида келиб чиқади.
Бунинг янада тушунарли бўлиши учун эътиборингизни қуйидаги “қўлбола”, “жайдари” ўзбекона мисолга қаратмоқчимиз: маълумки, кўпка-рига (улоққа) ярайдиган кучли отга ҳамма чавандоз ҳам эга бўлавермайди. Худди шунингдек, шундай кучли отга эга бўлганларнинг ҳаммаси ҳам чавандоз бўлмаслиги мумкин. Бундай шароитда отнинг эгаси ўз отини кучли чавандозга “чопиш учун” тақдим этиши, табиий. Шунга ўхшаш, чаван-дознинг ҳам ўзганинг кучли отидан кўпкари (улоқ) давомида “чопишидан” ўзга чораси қолмайди. Шу муносабат билан, кўпкари (улоқ)да қўлга киритилган ютуқ (солим)лар чавандоз ва отнинг эгаси ўртасида, одатда, қандай тақсимланишини биласизми? Ҳеч жойда ёзма равишда қайд этилган бўлишига қарамасдан, азал-азалдан, бу нарса (ютуқ)ни тақсимлашда қуйи-дагига риоя қилинади: пулли ютуқлар – чавандозники, натурал кўринишдаги ютуқлар (улоқ, гилам, туя, ҳўкиз, машина ва ҳ.к.лар) эса – отнинг эгасиники. Бундай шароитда чавандоз билан отнинг эгаси ўртасидаги муносабатларнинг қанчалик узоқ вақт давом этиши ёки унинг доимий характерга эга бўлиши, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, чавандознинг холисона хатти-ҳаракатига боғлиқ. Агар чавандоз ҳар сафар кўпкари (улоқ)да ўзаро манфаатлар муштараклигига интилиб ҳаракат қилса – нур устига, аъло нур – ўзаро муносабатлар давом этади. Аксинча, кўпкари (улоқ) давомида солим пулли эълон қилинганда ҳар сафар ўзини ўтга урса-ю, натурал кўринишдаги солим эълон қилинганда эса – тўдадан четга чиқиб, оддий тамошабинга айланиб, айёрлик қилса – ўша заҳотиёқ ёки навбатдаги кўпкари (улоқ)да кучли отдан умид қилмаса ҳам бўлаверади. Чунки бу ерда отнинг эгаси ва чавандоз манфаатлари ўртасида зиддиятнинг келиб чиққанлиги шуни тақозо этади.
Агар молиявий тизим тўғри фаолият кўрсатса, унда юқорида қайд қилинган стимуллаштириш муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради. Бу эса молиявий ресурсларни бирлаштириш имконияти, рискни тақсимлаш ва ихтисослаштириш каби ушбу тизимнинг афзалликларидан янада самара-лироқ фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Жумладан, масалан, кредит фаолияти билан боғлиқ бўлган стимуллаштириш муаммоларини камайтириш учун, қарз олувчи ўзининг мажбуриятларини бажармаганда, қарз берувчига унинг иш активларини хатга олиш (арест) ҳуқуқи берилишини ўз ичига олувчи
Download 108,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish