Сиз сотилган товар ёки кўрсатилган хизмат учун тўлов сифатида «Мен Сизга шунча сумма қарзман» (И оwэ ёу) шаклидаги энг оддий қарз тилхатини қабул қилармидингиз? Сизнинг жавобингизга қандай омиллар таъсир кўрсатади?
|
4. Молиявий тизим туфайли ресурсларнинг бирлашиши ва капиталдаги иштирок улушининг бўлиниши.
Молиявий тизим катта кўламдаги корхонани ташкил этиш ёки йирик корхоналар капиталини кўп сонли мулкдорлар ўртасида бўлиш учун молия-вий маблағларнинг бирлашиш механизмини таъминлайди.
Замонавий иқтисодиётда тўлақонли бизнесни юргизиш учун зарур бўлган инвестицияларнинг минимал ҳажми, кўпинча, алоҳида одамнинг ва ҳатто энг катта оиланинг пул маблағларидан ошиқ бўлади3. Молиявий тизим уй хўжаликлари маблағларини, кейинчалик унга муҳтож бўлган фирмалар фойдаланадиган йирик капиталга бирлаштириш ёки йирик-лаштириш учун имконият яратади (масалан, фонд бозорлари ёки банклар ёрдамида).
Молиявий тизим туфайли индивидуал уй хўжаликлари катта миқдор-даги пул талаб қилинадиган инвестицияларда ресурсларнинг бирлашиши ва умумий инвестицияларда улушларнинг кейинги бўлиниши йўли билан қатнашиш имкониятига эга бўладилар. Масалан, фараз қилайлик, Сиз 10,0 млн. сўмлик улоқчи отни сотиб олиш учун маблағ киритишга қарор қилдингиз. Лекин Сизда ҳаммаси бўлиб 1,0 млн. сўм бор. Агарда отни ўнта қисмга бўлишнинг жисмоний имконияти бўлганда, Сиз унинг ўндан бирини сотиб олишингиз мумкин эди. Бироқ биз бу ерда ҳамма қисмларнинг суммасидан кўра бутуни шубҳасиз анча-мунча қиммат бўладиган вазият-лардан бирини кўряпмиз. Шундай қилиб, отни жисмоний бўлиш муаммони ҳал қилмайди. Ва бу ерда ҳайвонни унга зарар келтирмасдан “бўлиш” имконини берадиган молиявий тизим ёрдамга келади. Инвестицион пул (молиявий ресурсларнинг бирлашиши)ни яратиб ва инвесторлар ўртасидаги улушни тақсимлаб, 10,0 млн. сўмлик инвестицияни, отни бўлакламаган ҳолда, 1,0 млн. сўмдан иқтисодий «қисм»ларга бўлиш мумкин. Бундан кейин, кўпкари (улоқ)дан топилаётган пул, отни машқ қилдиришга ва боқишга кетган харажатларни чиқариб ташлаб, барча улуши борлар ўртасида тақсимланади.
Яна бир мисол сифатида пул бозорида амалда бўлган инвестицион фондлар операциясини кўриб чиқамиз. Тасаввур қилайлик, Сиз кўпроқ ишончли ва ликвидли долларлик актив – АҚШ Ғазначилиги вексельь4ига капитал қўйишга қарор қабул қилдингиз. Таклиф қилинаётган векселларнинг энг арзони миллий валютамизда 10,0 млн. сўм туради. Сиз эса бор-йўғи 1,0 млн. сўмлик инвестиция қилмоқчисиз. Ушбу ҳолатда бу каби векселларга ҳам Сизнинг молиявий ресурсларингизни бошқа инвесторларнинг ресурс-лари билан бирлаштириш йўли билангина маблағ қўйиш мумкин. Ўтган асрнинг 70-йилларида шундай жараённи рағбатлантириш учун инвесторларга ғазначилик векселларини қўлга киритиш имконини берадиган ўзаро жамғармалар тузилган.
Ўзаро жамғармада инвесторларнинг маблағлари вақтинчалик бирлаш-тирилади ва уларга мазкур жамғарма капиталидаги уларнинг улуши кўрса-тилган ҳисобрақамлар очилади. Жамғарма вақти-вақти билан мижозларга ўзларининг акциялари курси тўғрисидаги ахборотни тақдим қилади ва уларга амалда исталган вақтда ўзининг ҳисобрақамига исталган қўшимча суммани киритиш ёки пулни қайтариб олиш имконини беради. Шундай қилиб, агар жамғарма акциясининг жорий курси 11 000 сўмни ташкил этса, Сиз эса 1,0 млн. сўм қўяётган бўлсангиз, унда Сизнинг жамғармадаги ҳисобингизда 90,91 акция бўлади (1 000 000 : 11 000). Бу ғазначилик векселларига инвестиция қилувчи ўзаро жамғармалар молиявий тизимнинг тўртинчи функцияси бажарилишига ёрдамлашаётганидан далолат беради. Зеро, улар туфайли катта қадр-қимматга эга бўлган векселлар амалий жиҳатдан бениҳоя (чексиз) бўлинувчи қимматли қоғозларга айланади.
4- назорат учун савол
|
Кўпчилик уй хўжаликларининг молиявий ресурсларини бирлаштириш усули мавжуд бўлмаганда амалга ошириш мумкин бўлмаган инвестицияни мисол қилиб келтиринг.
|
5. Молиявий тизим томонидан информацион қўллаб-қувватлаш (ахборот кўмаги).
Молиявий тизим иқтисодиётнинг турли жабҳа (сектор)ларида қабул қилинувчи мустақил қарорларни мувофиқлаштиришга ёрдам берадиган нарх (баҳо) ахборотини тақдим этади.
Газеталар, радио ва телевидение қимматли қоғозлар курси ва фоиз ставкалари тўғрисидаги ахборотни ҳар куни хабар қиладилар. Ушбу маълумотларни олаётган миллионлаб одамлар ичидан, деярли кам одам профессионал даражада қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланади. Бироқ, кўпинча фонд бозоридан анча йироқ бўлган одамлар қимматли қоғозлар биржасига асосланган ахборотни молиявий қарорлар қабул қилиш учун жалб қилишлари (фойдаланишлари) лозим. Масалан, уй хўжаликлари бу маълумотлардан жорий даромаднинг қанча қисмини келажакка сақлаб қўйишни ва жамғарилган маблағларни қайси активларга инвестиция қилиш фойдалироқлигини ҳал қилиш учун фойдаланишлари керак.
Бозор фоиз ставкаларини билиш, ҳаттоки, бир оила доирасида пул-ларни кўчирган тақдирда қандай ёрдам бериши бўйича яхшироқ тасаввурга эга бўлиш учун қуйидаги мисолни кўриб чиқамиз. Тасаввур қилинг, Cиз 25 ёшдасиз. Эндигина уйландингиз. Алоҳида ва эркин яшашни истаб, 100,0 млн. сўмга уй сотиб олмоқчисиз. Маҳаллий банк Сизга йиллик 8% устама ҳақ билан 80,0 млн. сўм (яъни, уй нархининг 80%и) ипотека кредити ажратишга рози. Лекин Сиз яна 20% (яъни, яна 20,0 млн. сўм) маблағ топишингиз лозим. Сизнинг 40 ёшли опангизнинг банкдаги ҳисобрақамида Сизга керакли бўлган сумма мавжуд. У ушбу пулларни ўзининг пенция таъминоти сифатида йиллик 6% устама ҳақи ҳисобига ажратиб қўймоқда. Бироқ унинг пенция ёшига етишига ҳали анча вақт бор. Шунинг учун Сиз бу пулларни ундан қарзга сўраб туришингиз мумкин. Агар опангиз ўзининг пенцияси учун жамғариб бораётган пулларини Сизга уй сотиб олишингиз учун қарзга бериб туришга рози бўлса, унда Сиз, ушбу сумма бўйича қанча фоиз ставкаси “адолатли” бўлишини қандай қилиб аниқлашингиз мумкин?
Кўриниб турибдики, бунинг учун жорий бозор ставкаларини билиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Фараз қилайлик, опангиз ўзининг жамғарма ҳисобрақами бўйича йиллик 6% устама ҳақ олаётганлиги Сизга аниқ маълум ва маҳаллий банк Сиздан ипотека кредити бўйича йиллик 8% устама ҳақ олмоқчи. Бу маълумотлар Сизга қарорлар қабул қилишда ёрдам беради.
Худди шунингдек, оила доирасида молиявий қарорлар қабул қилиш жараёнида активларнинг бозор нархи (баҳоси)ни билиш ҳам керак бўлиши мумкин. Масалан, фараз қилайлик, Сиз синглингиз билан уйни ёки оилавий бизнесни мерос қилиб олдингиз ва у иккалангизнинг ўртангизда тенг, баравар бўлиниши керак. Бироқ, Сиз уни сотгингиз келмаяпти. Боиси, қайсидир бирингиз шу уйда яшамоқчи ёки оилавий бизнес билан шуғулланишни давом эттирмоқчисиз. Бунда оиланинг бошқа аъзоси қанча олиши керак? Кўриниб турибдики, меросни тўғри баҳолаш учун шунга ўхшаш активларнинг бозор нархларини билиш лозим.
Бундан ташқари, активларнинг нарх (баҳо)лари ва фоиз ставкалари менежерлар учун улар томонидан инвестицион лойиҳаларни танлашда ва молиявий шартномаларни тузишда таянч сигнал бўлиб хизмат қилади. Мажбуриятлари бўйича молиявий бозорларда доимо битимлар тузиш билан шуғулланмайдиган менежерлар, одатда бошқа соҳаларда тўғри қарорлар қабул қилиш керак бўлганда, зарур ахборотларни олиш учун ҳар ҳолда бу бозорлардан фойдаланадилар.
Тасаввур қилайлик: масалан, қайсидир бир фирма 100,0 млн. сўм миқдорида фойда олди ва у олинган суммани қандай сарфлашни: уни бизнесга қайта инвестиция қилиш, акционерларга дивидендлар тўлаш ёки пулларни ўз акцияларини қайтариб олишга сарфлаш муаммосини ҳал қилмоқчи. Ушбу масалани ҳал қилишда, шубҳасиз, мазкур фирма ва бошқа компанияларнинг акциялари курсини, шунингдек, бозор фоиз ставкаларини билиши жуда асқотади. Бундай шароитда, айрим ҳолларда бўлганидек, “Бахташ – таваккал”, “Ё – устидан, ё – остидан”, “Шуни ҳам ўйлаб ўтира-мизми?” ёки “Ўйчи ўйини ўйлагунча, таваккалчи ишини битиради” тарзида иш тутиб бўлмайди. Шундай қилинса, ҳатто “оғзимиздаги тайёр ошимиз”дан ҳам ажралиб қолишимиз ҳеч гап эмас.
Ҳар бир янги молиявий инструментнинг пайдо бўлиши билан ахборот олишнинг янги имкониятлари юзага келади. Масалан, 1973 йилдан биржа-ларда опсионларга стандартлаштирилган савдо шартномалари қўлланилиши бошлангандан сўнг, сон жиҳатидан ахборотнинг ҳажми турли молиявий ва иқтисодий операцияларнинг рисклилик даражасига нисбатан кескин ошиб кетди. Бундай маълумотлар рискни бошқариш билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишда жуда муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: |