Эволюцияси Режа: Молиявий тизим ёрдамида ресурсларнинг вақт (замон) ва маконда айланиб юриши



Download 108,49 Kb.
bet6/8
Sana09.03.2022
Hajmi108,49 Kb.
#486671
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-Молиявий тизим функциялари ва уларнинг

6- назорат учун савол

Маънавий риск муаммоси Сизга режалаштирилган бизнес-лойиҳангизни амалга ошириш учун маблағ олишингизга ҳалақит бериши мумкин бўлган вазиятни мисол келтиринг. Ушбу муаммони бартараф этиш усуллари қандай?

Битим томонларида ахборотнинг баб-баравар бўлинмаган ҳажми нати-жасида ҳам юзага келадиган яна битта муаммо мавжуд. Бу номувофиқ (ноқулай) танлов муаммосидир (адверсе селеcтион). Бу шу билан харак-терланадики, унга кўра рискнинг у ёки бу шаклидан суғуртани сотиб олувчи одамлар, одатда, ушбу рискга бутун бошли аҳолига қараганда анча кучлироқ дучор бўладилар.


Бу вазиятни умрбод рента (лифе аннуитиэс) мисолида кўриб чиқамиз. Умрбод рента суғурталанган одамга унинг пенцияга чиқишидан бошлаб умрининг охиригача қайд қилинган суммани ойма-ой тўлашни кўзда тутган шартномани ифодалайди. Бундай ренталарни сотувчи фирма, уларни сотиб олувчи одамлар бутун аҳолидай кутилаётган узоқ умр кўришлари тахми-нидан келиб чиқа олмайди.
Масалан, тасаввур қилайлик, қандайдир бир фирма пенцияга чиқаётган (яъни, масалан, 55-60 ёшдаги) одамларга умрбод ренталарни сотмоқда. Одатда, бутун аҳоли ўртасида бундай одамларни учта гуруҳга бўлишади (яна ҳар бир гуруҳдагиларнинг сони тахминан бир хил): “А” гуруҳ умрининг давомийлиги 10 йилни, “Б” гуруҳники 15 йил, “В” гуруҳники эса 20 йилни ташкил этади. 60 ёшга тўлган одамлар ўртача 15 йил яшайдилар. Бироқ, агар фирма, ушбу умр давомийлигининг прогноз (башорат) кўрсаткичларига мувофиқ полис нархини ўзгартирса, у рентани сотиб олаётган одамлар кўпроқ “А” ёки “В” шаклига тегишли эканлигига ишонч ҳосил қилади. Биринчи гуруҳга кирувчи пенсионерлар учун бу каби битим фойдасиздир ва улар бундай полисни сотиб олмайдилар.
Агар умрбод рентани сотувчи фирма у ёки бу мижоз қайси гуруҳга (“А”, “Б”, ёки “В”) тегишли эканлигини билганда ва ҳар бир одам умрининг кутилаётган давомийлигидан келиб чиқиб нархни ўзгартира олганда эди, унда ҳеч қандай номувофиқ (ноқулай) танлов муаммоси мавжуд бўлмаган бўлар эди. Бироқ, бу фирмалар, ўз мижозлари умрининг кутилаётган даво-мийлиги тўғрисида ахборотлар сонини охиргилари эгалик қилганидек йиға олмайдилар.
Модомики, суғуртачи ҳар бир мижоз умрининг кутилаётган даво-мийлигини аниқ акс эттирувчи нархни белгилашга қодир эмас экан, унда кўп сонли ренталар номутаносиб равишда ҳали анча узоқ яшашни режа-лаштираётган соғлом одамлар томонидан сотиб олинади. Бизнинг мисолда, ўртача башорат қилинаётган умрнинг давомийлиги 17,5 йилни ташкил этади. Бу мазкур кўрсаткичнинг бутун аҳоли учун белгиланганидан 2,5 йилга кўпроқдир.
Шундай қилиб, агар рента сотувчи фирма, нархни бутун аҳоли учун умрнинг кутилаётган давомийлиги кўрсаткичлари асосида белгилаган бўлса ва номувофиқ (ноқулай) танлов муаммоларини тартибга солиш мақсадида нархни оширмаган бўлса, зиёнга учрайди. Шу сабабли фирмалар умрбод ренталарга умрнинг кутилаётган ўртача давомийлиги бўлган одамларни ўзига жалб қилмайдиган нархларни белгилайдилар. Бу шунга олиб келадики, ушбу молиявий маҳсулот сотиладиган бозор, агар номувофиқ (ноқулай) танлов муаммоси мавжуд бўлмаганда, мумкин бўладиган ҳолатдан анча камроқ бўлади10.

Download 108,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish