Moliyaviy tizim funktsiyalari
Resurslarni vaqt (zamon) va makonda joylashtirish
Riskni boshqarish
(riskiy boshqaruv)
Resurslarning birlashishi va kapitaldagi ishtirok
ulushining bo’linishi
Hisob-kitob-
to’lov tizimi
Stimullashtirishning psixologik muammolarini echish
Informatsion qo’llab-quvvatlash (axborot ko’magi)
5.1-расм. Молиявий тизим функциялари
Уларни янада аниқроқ тарзда қуйидагича ифодаласа бўлади:
• иқтисодий ресурсларнинг вақт (давр) бўйлаб (бўйича), давлат чега-раси орқали ва иқтисодиётнинг бир тармоғидан бошқасига ўтиш (жойини ўзгартириш) усулини таъминлаш;
• рискни бошқариш (риский бошқарув усулларини таъминлаш;
• савдога имкон яратадиган ҳисоб-китобни амалга ошириш ва клиринг усулларини таъминлаш;
• молиявий ресурсларни бирлаштириш ва турли корхоналарда эгалик-нинг бўлиниши механизмини таъминлаш;
• иқтисодиётнинг турли тармоқларида қарор қабул қилишнинг марказ-лаштирилмаган жараёнини мувофиқлаштириш имконини берадиган нарх-наво (баҳо) ахбороти билан таъминлаш;
• стимуллаштириш муаммоларини ҳал қилиш усулларини таъмин-лаш.
Бу муаммолар битим иштирокчиларидан бири бошқаси билмаган ахборотга эгалик қилганда ёки иштирокчилардан бири иккинчиси номидан агент (комиссионер) сифатида иш кўрадиган вазиятларда юзага келади.
Ушбу бобнинг кейинги ўринларида юқорида санаб ўтилган молиявий тизим барча функцияларининг тўлиқроқ тушунчасини беришга ва уларнинг характери вақт (давр, замон) ўзгариши билан қай тартибда ўзгариб боришини кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Молиявий тизим иқтисодий ресурсларнинг вақт (давр, замон) бўйлаб (бўйича), географик ҳудуднинг биридан бошқасига, шунингдек, иқтисоди-ётнинг бир тармоғидан бошқасига (ўтиш) жойини ўзгартириш усулини таъминлайди.
Кўп ҳолларда молиявий оқимлар ҳаракати жисмоний ёки юридик шахс бугунги кунда ўзининг маблағини бошқа шахсга келгусида ўрнига ўрин бошқа маблағни олиш учун, ва аксинча, беришига асосланган. Талабаларга қарзлар, уй сотиб олиш қарзлари, жамғарилган пенция ва ишлаб чиқариш қувватига капитал қўйилмалар – ушбу барча операциялар ресурсларни вақт (давр, замон)нинг бир нуқтасидан бошқасига ўтиши (жойлашуви)га олиб келади. Ушбу каби вақт (давр, замон)лараро ресурсларнинг жойлашуви1 учун шарт-шароитларнинг таъминланиши молиявий тизим функцияларидан бири ҳисобланади.
Масалан, агар талабаларга оид қарз мавжуд бўлмаганда эди, кўпчи-лик ёшлар, уларнинг оилаларида кейинги таълим олишига маблағ йўқ бўлганлиги боис, олий маълумотли бўлишдан бош тортишларига тўғри келар эди. Худди шунингдек, кўплаб тадбиркорлар, агар акционерлардан янги, одатда рискнинг юқори даражаси билан характерланадиган компаниялар тузиш учун пул олиш имкониятига эга бўлмаганларида, ўзларининг бизнес-лари билан шуғуллана олмаган бўлар эдилар.
Молиявий тизим ресурсларни вақт (давр, замон) бўйлаб жойлашувига ёрдам беришдан ташқари, ресурсларнинг маконда жойлашишида ҳам жуда муҳим рол ўйнайди. Баъзида у ёки бу бизнес-лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган капитал ундан юқори самарадорлик билан фойдаланиш мумкин бўлган жойдан жуда узоқликда жойлашган бўлади. Масалан, Германияда уй хўжаликлари Ўзбекистоннинг бирон-бир жойида юқори самара билан ишлатиш мумкин бўлган капитални пул маблағларини жамғариб бориш йўли билан йиға оладилар. Молиявий тизим ҳам пул ресурсларини Германиядан Ўзбекистонга кўчиб ўтишига ёрдам берадиган бир қатор механизмларни тақдим этади. Улардан иккитасини келтирсак етарли: биринчидан, немис фуқаролари Ўзбекистон компаниялари чиқарган қимматли қоғозларни сотиб олишлари мумкин; иккинчидан, Германия банклари Ўзбекистон фирмаларига қарз беришлари мумкин.
Амалиётнинг кўрсатишича, иқтисодиётнинг ривожланиб ва мураккаб-лашиб боргани сари молиявий тизим унинг субъектларини пул ресурсларини вақт бўйлаб ва маконда кўчириб ўтказиш (ўтиш, жойини ўзгартириш)нинг самарали усуллари билан таъминлашда тобора муҳим рол ўйнамоқда. Бугунги кунда мавжуд бўлган бозорлар ва молиявий тизим воситачи-ларининг ўта мураккаб тармоғи япон ишчисининг пенцияга оид жамғар-масини америкалик ёш оилаларга уй сотиб олишларини молиялаштириш учун ишлатилишига имконият яратмоқда. Шунингдек, турли хил иннова-циялар ҳам иқтисодиёт самарадорлигини оширишга катта имкониятларни вужудга келтирмоқда. Улар туфайли дефицитли пул ресурслари вақт (замон) ва макон бўйлаб кўчириб ўтказилади. Пул ресурслари юқори даромад келтирмайдиган жойдан оқиб келади ва катта фойда келтирадиган жойда ишлатилади. Масалан, фараз қилайлик, барча оилалар ўз жамғармаларини уйидан ташқарига чиқмасдан инвестиция қилишга мажбурлар. Бунда “А” оила жамғармаси бўйича йиллик даромадлилик ставкаси бор-йўғи 2%ни ташкил этади, “Б” оила эса ўзининг жамғармасидан йилига 20% даромад олиш имкониятига эга. “А” оиланинг жамғармасини жалб қилиб, “Б” оилага қарзга берувчи инвестицион компания тузиш йўли билан иккала жамғар-манинг самарадорлигини ошириш мумкин.
1-назорат учун савол
|
Молиявий тизим орқали вақт бўйича (бўйлаб, орасида) пул ресурсларини кўчириб ўтказишга мисоллар келтиринг. Ушбу ресурсларни кўчиришнинг самаралироқ усули мавжудми?
|
2. Молиявий тизим орқали рискларни бошқариш (риский бошқарув).
Молиявий тизим рискларни бошқариш (риский бошқарув) учун имко-ниятларни вужудга келтиради. Пул ресурсларини молиявий тизим ёрдамида кўчириб ўтказишга ўхшаб, риск ҳам кўчириб ўтказилади. Молиявий тизимда воситачилар, масалан, рискни кўчириш билан боғлиқ фаолиятга ихтисос-лаштирилган суғурта компаниялари мавжуд. Бу компаниялар ўзларининг рисклилик даражасини камайтиришни хохловчи мижозлардан махсус суғурта пулларини ундирадилар ва уларни маълум бир мукофот эвазига суғурта талабларини тўлашга ва рискни бўйнига олишга розилик берадиган инвесторларга берадилар.
Кўпинча капитал ва риск биргаликда (ўзаро) боғлиқ бўлиб, бир вақтнинг ўзида молиявий тизим ёрдамида ўтказилади (кўчирилади). Бунинг натижасида молиявий оқим риск оқимини ҳам тавсифлайди. Келинг, буни корхоналар молияси ва уларнинг рискни ўтка-зиши (кўчириши) мисолида кўриб чиқамиз.
Фараз қилинг, Сиз бизнес билан шуғулланмоқчи бўлдингиз ва бунинг учун Сизга 100,0 млн.сўмлик капитал керак. Модомики, Сизда шахсий жамғармалар йўқ экан, Сиз дефицит иқтисодий бирлик ҳисобланасиз. Энди фараз қиламиз, Сиз бирор-бир хусусий инвесторни (эркин маблағларга эга бўлган иқтисодий бирлик) акцияларингизни сотиб олиш ҳисобига Сизга 70,0 млн. сўмлик капитал ажратишига кўндиришга муваффақ бўлдингиз. Бунинг учун Сиз унга корхона фойдасининг, айтайлик, 75%ини тўлаш мажбу-риятини оласиз. Бундан ташқари, Сиз банкдан йиллик 6% устама ҳақ билан 30,0 млн. сўмлик кредит олишга эришдингиз. 100,0 млн. сўм миқдоридаги умумий оқим бошқа манбалардан Сиз томонга келаётган молиявий оқим сифатида тасвирланган.
Лекин Сизнинг корхонангиз муваффақиятсизликка учраган пайтда рискни ким ўз зиммаси (бўйни)га олади?. Ахир, ҳаёт – тасодифларга бой. Унинг бундан холи бўлишига ҳеч ким кафолат бераолмайди. Шунингдек, “Корхонангиз ўз фаолияти давомида фақат муваффақиятга эришади. Унинг пешонасига муваффақиятсизлик ёзилмаган. Бунга мен кафильман!”, - дейди-ган “мард” ҳаётда учрамайди. Ундай “мард”ни кундузи чироқ ёқиб қидир-сангиз ҳам топаолмайсиз.
Шу сабабли, ушбу мисолда асосий рискни Сизнинг акциядорингиз ўз бўйнига олади. Зеро, корхона инқирозга юз тутса, у ўзининг 70,0 млн. сўмини қайтариб ололмайди. Бироқ, банкнинг ҳаракатларида ҳам маълум бир рисклилик даражаси (риский даража) мавжуд бўлиши мумкин. Бу қуйидагича изоҳланади: Сиз инқирозга юз тутган ҳолда, банк ҳам қарзнинг асосий суммаси ва унинг фоизини тўлиғича ололмаслиги мумкин. Масалан, фараз қилайлик, йилнинг охирида бизнесингизнинг жами баҳоси 20,0 млн. сўмни ташкил этди. Бу ҳолатда инвестор ўзи инвестиция қилган ҳамма суммани йўқотади. Банк эса Сизга қарзга берган 30,0 млн. сўмдан 10,0 млн. сўмини йўқотади. Шунинг учун, кредиторлар акциядорлар билан бир қаторда хусусий фирма фаолияти рискининг маълум бир қисмини ўз зиммасига олади.
Гарчи капитал ва риск кўпинча бирлашиб кетса-да, улар бўлиниши ҳам мумкин. Бизнес қилиш учун 30,0 млн. сўм миқдоридаги қарз олиш мисолида шундай вазиятни кўриб чиқамиз. Фараз қилинг, банк Сиздан ушбу қарзнинг Сиз томондан қайтарилишига кафолат бера оладиган яқин қариндошла-рингиздан бирини олиб келишингизни талаб қиляпти. Ушбу талабни таклиф этган ҳолда банк Сиз томондан кредит шартномаси шартларининг бажа-рилмай қолиши билан боғлиқ бўлган ўзининг рискини оилангиз аъзосига ўтказади. Бу ҳолда банк Сизга 30,0 млн. сўм миқдоридаги кредитни ўзи учун энг кам риск билан тақдим этади. Қарз бўйича асосий риск эса Сизнинг қариндошингизга ўтади.
Тобора ишонч ҳосил қила борганимиздек, молия оламидаги кўплаб молиявий шартномалар пул ресурсларини кўчирмасдан туриб рискни кўчиришни назарда тутади. Бу, масалан, аксарият суғурта шартномалари ва кафолатларга тегишлидир. Шунингдек, буларга фючерс, опсион ва своплар каби ҳосила инструментлар ҳам киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |