Эволюцияси Режа: Молиявий тизим ёрдамида ресурсларнинг вақт (замон) ва маконда айланиб юриши



Download 108,49 Kb.
bet5/8
Sana09.03.2022
Hajmi108,49 Kb.
#486671
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-Молиявий тизим функциялари ва уларнинг

5-назорат учун савол


Операцияда иштирок этмаган томонларни муҳим ахборот билан таъминлайдиган молиявий битимга мисол келтиринг.



6. Молиявий тизим ёрдамида стимуллаштиришнинг психологик муаммоларини ечиш.


Агар молиявий операциянинг бир томони битим бўйича бошқа ҳамкор билмайдиган ахборотга эгалик қилганда, ёки бир томон бошқаси учун қарор қилувчи агент ҳисобланганда пайдо бўладиган стимуллаштиришнинг психо-логик муаммолари молиявий тизим ёрдамида ҳал қилинади.


Юқорида таъкидлаганимиздек, молиявий бозорлар ва воситачилар риск ва пул ресурсларининг самарали тақсимланишига ёрдам берувчи бир неча функцияларни бажарадилар. Бироқ, стимуллаштириш психологиясига тегишли бўлган, воситачиларнинг кўрсатилган функцияларни бажариш лаё-қатини чеклайдиган муаммолар мавжуд. Стимуллаштиришнинг психологик муаммолари шартнома томонлари кўпинча бир-бирини кузатиш ва бири иккинчисини назорат қилиш имкониятига эга бўлмаганлари учун юзага келади.
Стимуллар билан боғлиқ бўлган муаммолар, одатда, уч турга бўлинади ва улар халқаро амалиётда қуйидагича ном олган:
1. “Маънавий риск” муаммоси;
2. “Ноқулай танлов” муаммоси;
3. “Комитент5-комиссионер”6 муаммоси.
Маънавий риск ёки масъулиятсизлик (морал ҳазард) муаммоси, масалан, қачонки суғурта полисига эгалик қилиш суғурталанган томон катта рискка йўл қўйганда ёки йўқотишга етакловчи ҳодисанинг олдини олишга кам ҳаракат қилганда юзага келади. Айнан масъулиятсизлик кўпинча суғурта компаниялари томонидан рискнинг айрим турларини суғурта қилишни хоҳ-ламасликларининг сабабига айланади. Масалан, агар улгуржи омбор мулк-дори ёнғин ҳодисасига суғурта полисини сотиб олганда, унинг учун ёнғинга қарши тадбирларга пул сарфлаш стимули камаяди. Бу ҳолат, унинг омборида ёнғин бўлиш эҳтимоли, суғурта шартномаси тузилгунга қадар бўлган ҳолат-дагидан юқори бўлади. Агар суғурта суммаси омборнинг бозор баҳосидан юқори бўлса, унда айрим экстремал вазиятларда омбор эгаси нафсга бери-лиши ва пул олиш учун уни ёқиб юбориши ҳам мумкин. Потенциал маъ-навий риск туфайли суғурта компаниялари суғурта суммасини қисқарти-радилар, ёки маълум бир ҳолатларда айрим турдаги суғурта полисларини сотишдан умуман бош тортадилар7.
Мижоз ишга бўнак (аванс) тўласа ва одам (ёки фирма) иш қанчалик яхши ёки ёмон бажарилишига қарамай, бир хил суммани оладиган вазият шартнома тузиш соҳасидаги масъулиятсизликка мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Агар тўлов фақат иш бажарилгандан сўнг амалга оширилганда эди, унда пудратчида, шубҳасиз, тўловнинг аванс шаклига қараганда яхшироқ ҳаракат қилиб ишлашига стимул кўпроқ бўлар эди8.
Бизнесни молиялаштиришда юзага келадиган муаммо маънавий риск-нинг нисбатан камроқ мисоли бўлиб ҳисобланади. Фараз қилайлик, Сизда янги корхона тузиш ғояси туғилди ва Сизга иш бошлаш учун бошланғич маблағ зарур. Сиз уни қаердан олишингиз мумкин? Олишингиз эҳтимоли кўпроқ бўлган манба бу – қариндошлар ва ўртоқларингиз. Нима учун? Негаки, Сиз уларга ишонасиз. Улар эса Сизни билишади ва Сизга ишони-шади. Бундан ташқари, улар Сизнинг тижорий режангизни, жумладан, тижорий сирингизни ҳам бошқа одамларга очмасликлари Сизга маълум. Қариндошлар ва ўртоқлар эса, ўз навбатида, Сизнинг уларга юз бериши мумкин бўлган ҳеч қандай муаммо ва асоратларни беркитмасдан, бўлажак бизнес тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим қилишингизга ишонадилар. Бундан ташқари, ҳатто иш бошидан мувафаққиятли бўлмаган ва Сизда қийин-чиликлар туғилган ҳолатда ҳам, Сизнинг яқинларингиз, Сиз уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун бор имкониятингизни ишга солишингизни билишади.
Энди агар Сиз банкдан қарз олишга қарор қилганингизда келиб чиқадиган вазиятни кўриб чиқамиз. Эҳтимол, Сизга мутлақо нотаниш бўлган банк хизматчиси билан бизнес режангизни батафсил муҳокама қилишни хоҳламассиз. Ёки хохлайсизми? Ахир бу вариантда Сизга рақиб бўладиган бошқа мижозга бу тўғрида айтиб бериши мумкинлиги истисно қилинмаган. Ҳаттоки, Сиз ушбу масалани ҳал этишга муваффақ бўлсангиз ҳам, яна янгиси юзага келиши мумкин ва бунинг вужудга келмаслигига ҳеч ким кафолат бераолмайди.
Қарзларни тақдим қилиш қарорини қабул қилувчи банк хизматчилари эса, мижозларда бўлажак бизнеснинг барча мумкин бўлган қийинчиликлари тўғрисида очиқчасига гапириб бериш учун асос мавжуд эмаслиги боис, кўпинча қарзни тақдим қилишга шунчаки рози бўлмайдилар9. Шуниси аёнки, буни ҳар қандай одам энг ноилож вазиятдагина ошкора қилиши мумкин. Ахир, буни “Ҳаёт!” дейдилар!!!
Шундай қилиб, ахборот алмашинишда, иш имкониятларига нисбатан маълум бир тенгсизликлар ёки номутаносиблик юзага келади: мижоз ўзининг бўлажак бизнеси тўғрисида банк хизматчисидан кўра анча кўп билади. Бунинг устига, Сиз банкка қарз учун келганингизда, банк хизматчисига ўзининг Сиз учун мутлақо нотаниш одамлиги, банк эса – бирор-бир масъ-улиятсиз муассасадан ортиқ эмаслиги аниқ маълум. Демак, ишингизнинг бориши ёмонлашса, Сиз унга яқинларингиз маблағлари сарфланганида қандай йўл тутганингиз каби ҳаракат қилмас, яъни ҳолатни тўғрилаш учун барча имкониятларни ишга солмас эдингиз. Ҳатто, бунинг устига, Сиз бу бизнесдан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилишингиз ва қарзни тўла-маслигингиз ҳам мумкин. Шундай қилиб, бутун куч билан ишлаш мотивацияси (стимули) корхона рискининг бир қисм бойлиги қарз олувчини қизиқтирмайдиган ташкилотга (масалан, банк ёки суғурта компаниясига) кўчирилиши натижасида пасайиб кетадиган вазият маънавий риск ёки масъулиятсизлик билан боғлиқ бўлган муаммоларга мисол бўлиши мумкин.




Download 108,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish